Инновация


Ўқиш (2-синф) «Иқрор бўлди»


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Ўқиш (2-синф) «Иқрор бўлди» 
Бир косиб ўғлига: 
Мен қариб қолдим, энди хўжаликни сен бошқарасан, ишла, пул топ! — дебди. 
Бола нима қилишини билмай, онасига отаси унинг гапларини айтибди. 
Ўқитувчи тўхтаб, пауза қилади ва савол беради: 
Болалар нима деб ўйлайсиз, кейин нима бўлган? 
Ўқувчилар ўз мулоҳазаларини билдиришлари керак, айниқса тез 
чалғийдиган ўқувчиларнинг диққати тортилиши лозим. Бир неча жавоблар 
олингандан кейин, «Қани, эшитайликчи, ўзи нима бўлди экан!» деб матннинг 
давоми ўқилади. 
- Хали ёшсан, қаердан ҳам пул топиб хўжаликни бошқарасан? - дебди ва унга 
озроқ, пул берибди. Бола севинганича отасининг олдига келиб: 
Пауза ва савол: 
Нима бу жавобдан сўнг қани, билайликчи ўғли неча 
олинганлигини?» давоми ўқилади. 
- Отажон, мана пул топиб келдим, - дебди. Шунда ота боланинг қўлидаги 
пулни олиб ўтга ташлабди. Бола хўрсинибди, лекин индамай яна пул топиш 
дардида кўчага чиқибди. 
Пауза ва савол: Нима деб ўйлайсиз, ўғил энди нима қилади?
Турли вариант жавоблар бўлиши мумкин. Айнан матндаги жавобни 
айттиришга ҳаракат қилманг, балки ҳар бир ўқувчи ўзини «қахрамоннинг» ўрнига 
куйиб, ўз жавобини айтишига эришинг. Ҳеч қайси жавоб муҳокама қилинмасин 


155 
(айниқса танқид қилинмасин) ва бошқа ўқувчилар томонидан кулгига сабаб 
бўлмаслигига ҳаракат қилинг. Фикр-мулохозалар эшитиб бўлингач, «Қани 
эшитайликчи, ўғил нима қилди экан?» деб матннинг давоми ўқилади. 
Ўғил ҳар қанча уринмасин, пул топа олмабди. Яна онаси олдига келибди. 
Оналар нихоятда юмшок, бўлади. Она ўғли қанча пул берибди. У эса севиниб 
отаси олдига югуриб келибди ва: 
- Отажон, мана пул топиб келдим, - дебди. 
Пауза ва савол: Энди ота нима Ўқувчиларнинг фикрлари эшитилганда, 
«тўғри» ёки «нотўғри» деб ( жавоблар баҳоланиши эмас, балки ҳар бир жавобга 
«Раҳмат, бу сенинг фикринг эди», «Фикрингни айтганинг учун миннатдорман!» 
деган сўзлар билан рағбатлантириб турилиши лозим. Ўқитувчи тўғри жавобни 
эшитган бўлса ҳам, бошқаларнинг жавоб вариантларини айтишларига имкон 
яратиши керак. 
Бир нечта жавоблардан сўнг, «Қани отаси хақиқатдан нима қилди экан?» деб 
матнни ўқишни давом эттиради шахс. Ота индамай пулни олибдида, яна ўтга 
ташлабди. Бола мулзам бўлиб кўчага чиқибди. Узоқ юрибди. Қараса, бир киши 
иморат қураётган экан. 
- Ассалому алайкум, амаки! — дебди бола. 
- Ваалайкум ассалом, кел, кел болам, - дебди. 
Бола хурсанд бўлиб дарров ғиштларни ташишга ёрдамлашибди. Буни кўрган 
халиги киши севинибди, уни мақтабди. Иссиқ, овкат, чой берибди. Бола то иморат 
битгунча шу кишига ёрдамлашибди. Боланинг ишидан мамнун бўлган киши унга 
ўн икки танга бериб, раҳмат айтибди. 
Бола хурсанд бўлиб уйига қайтибди: 
- Отажон, мана пул олиб келдим, - дебди. Одатдагидек, ота тангаларни олиб 
ўтга ташламоқчи экан, бола дод деб отасининг қўлига ёпишибди. 
Пауза ва савол: «Бола нима қилибди?» 
Турли жавоб вариантлари эшитилади. Имкон қадар, савол-жавоб жараёнига 
кўпчилик ўқувчини жалб қилишга эришиш лозим. 
Сўнгра, «Қани нима бўлди экан, давоми» - деб матн ниҳоясига етказилади. 
Шунда ота: 
- Балли болам, ана энди хўжаликни бошқариш қўлингдан келади, - деб дуо 
қилибди. Бошланғич синфларда синфдан ташқари ўқиш, одобнома, Конституция 
сабоқлари, экология дарсларида қўллаш мумкин бўлган У.Усмоновнинг «Чумчуқ 
бола» ҳикояси ҳам «Тўхтаб ўқиш» усулида жуда қизиқарли ўтади. 
Пауза ва савол: Қани айтингчи, сизнингча Бобохон чумчуқни қаердан 
олган? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн эттирилади. Давом Бобохон 
чумчуқ боласи роса қийнади: сувга солиб суздирди, икки қўли билан 
қанотларини ёйиб, хилпиллатди ... Кейин оёғига ип боғлаб кўчага олиб чикди. 
Пауза ва савол: «келинг, бир уйлаб кўрамиз, бу чумчук, ўзини қандай хис 
қилади экан?» 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эшиттирилади. 
Кўчада Талъатга дуч келди. Талтъат Бобохонни кўрди-ю ковоғи солинди. 
Бобохон жудаям ўжар бола эди, шунда Талъат унга ялиниб ўтирмай, шоша 


156 
пиша ёнини ковлаштирди: киссасидан яримта учирғич билан кеча олган қизил 
қалами бор экан... - Бобохон чумчуқни каердан олдинг? 
Бобохон ялт этиб Талъатга қаради, сўнг бир нарса ўйлади шекилли: 
Пауза ва савол: Нима деди? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
Мана буёкда қалам, шунга берасанми? 
Пауза ва савол: Нима деб жавоб берди? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
Фи-и! Тирик чумчуқни битта қаламгами? Бошқа нарсанг йўқми? 
Пауза ва савол: Талъат нима деган бўлиши мумкин? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
Агар хўп десанг, мана бу ўчирғичимни хам бераман. Бобохон билагига 
ўраб олган пишиқ ингичка ипини бўшатиб, Одатда ўчирғич билан қаламни 
олдида, чумчук, болани берди. Кейин қизиқиб сўради: 
Пауза ва савол: Қандай савол берган бўлиши мумкин? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
Буни алишволиб нима қиласан? — деди. 
Пауза ва савол: Талъат нима деб жавоб берди? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
- Ҳозир биласан нима қилишимни? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. 
кейин бирдан осмонга қўйиб юборди ва «Бор, учаверди сўнг Бобохонга 
қаради» деди. 
Пауза ва савол: Нима деб ўйлайсиз. Бобохон қандай ахволда эди? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади. ; 
Бобохон гох, қўлидаги ўчиргич билан қаламга, гоҳ пат-пат қанот қоқиб 
буғдойзор томон учиб кетаётган чумчук, болага, гох истехзо билан кулимсираб 
турган Талъатга — ўртоғига жовдираб, нима қилишини билмай ҳанг-манг бўлиб 
қолган эди. 
Пауза ва савол: 
1. Болалар, нима деб ўйлайсиз, чумчук, ўзини энди қандай ҳис қиляпти? 
2. Талъат нима учун қўшчани қўйиб юборди, деб ўйлайсиз? 
3. Табиатни мухофаза қилиш бўйича Ўзбекистоннинг Конституциясида нима 
дейилган, эслаб кўринг? 
4. Келинг, ана шу ҳикояни давом эттириб кўрамиз. Бобохон сизнингча энди 
нима қилади? Нима учун? 
5. Агарда сиз Бобохоннинг ёнидаги дўсти бўлганингизда нима ишлар қилган 
бўлар эдингиз? 
Турли жавоблар эшитилгандан кейин, матн давом эттирилади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling