Инновация
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
Қисқача мазмун Бу мавзу бошқалардан тушуниш қийинроқ бўлган мавзу бўлганлиги учун уни ўрганишдан олдин, билимлар қанчалик чуқур эгалланганини билиш керак. У ёки бу функцияни бажариш учун алоҳида хусусиятларга эга бўлган тизимлар, зарур тизим хусусиятлари турли тизимлар билан турлича боғлиқликда, оддий нарсаларнинг ғаройиб мақсадларда қўлланилиши унинг ҳар тамонлама қўлланилишини кўриб чиқиш имкониятини яратади. 150 ТИЗИМЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШ Тизимнинг бирор қисмини ўзгартириш тизимни ўзининг ўзгаришига олиб келади, бунда янги хусусиятлар, илгари номаълум функциялари очилади. Қисмлар ўриндошлиги ёки турли тизим хусусиятлари янги объектларни вужудга келтиради. Шунинг учун тизим ўзгартирилишини қўллаганда шаклланган малакалар асосида тизимларни қисмларга бўлиб, тизимусти алоқаларни, тизим хусусиятлари ва қўлланилишини топа олиш қобилиятига кўра ўтказиш керак. 1—машқ. Бўлганда — бўлди. 1. Бирор тизим, ғаройиб вақеа ёки хусусиятини танланг. 2. Қачондир ҳаммаси бундай бўлмаган эди, деб тасаввур қилинг. (бўлганди) 3. Нима учун шундай бўлди (тушунтириш) 2 —машқ. Ишдан чиққан конструктор лойиҳалаш ўйинчоғи. Эртакни «бузиш» натижасида нима бўлишини биламиз (тескари эртак) Эртаклар учун конструкторни «Бузиш»га адаштиришга уриниб кўрамиз. 1. Пропп карталарини аралаштиринг. 2. Қаҳрамон учун янги эртак топинг. 3. «Адаштирилган» конструктор ёрдамида янги эртак тузинг. 3 —машқ. Тизимлар трансформацияси 1. Алмаштирмоқчи бўлган тизимни топинг. 2. Шу тизимларнинг қисмлари ва хусусиятларини санаб ўтинг. 1 қисм тизимлари хусусиятлари 2 тизим қисмлари хусусиятлари 2. 4 та исталган тизимни танланг. 151 4. Биз ўзгартирмоқчи бўлган тизим тўртта тизим «марказида» қолади. Тизим ўзгариши ёрдамидаги услуб трансформация дейилади. Бошқа тизим хусусиятлари ва қисмларини танланг, уларни ўзгартирилган тизимга киритинг. Тизим функциясида ўзгариш рўй бердими? Жадвални тўлдиринг. Ў згартирилган ёки янги хусусиятлар Янги функциялар 1 1 2 2 3 3 4 —машқ. Морфологик жадвал. Морфологик жадвал —бу барча имкониятларни ҳисобга олишга ёрдам берадиган, янги ғоялар излаш услубидир. Морфологик жадвал услубини биринчи бўлиб америкалик фалакиётшунос Цвикки 1942 йилда тавсия қилган. Тизим қисмлари Хусусиятлар Кузов Ғ илдирак Руль Мотор Кичик * Катта * * * Юмшоқ * Қаттиқ Тўртбурчак * Думалоқ * 152 1. Сизга қизиқ ўйинчоқ ёки объектни танланг. 2. Ўйинчоқлар қисмларини санаб ўтинг. 3. Турли хусусиятларни ўйинчоқни ҳар бир бўлимига қўллаб кўринг ва жадвални тўлдиринг. 4. Турли устунлардан қисмларни ўзаро бирлаштиринг ва натижада ўзингизнинг янги ўйинчоғингизни ҳосил қилинг. 5. Ўз ўйинчоғингиз расмини чизинг ва янги ўйин қоидаларини ўйлаб топинг. Максад: Ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш; эркин фикрлашга, юзма-юз ўтиришга имконият яратиш; ҳамма нарсанинг ўзаро боғлиқлигини қўл бармоқларининг ҳаракатланиш (кўл моторикаси) ни ривожлантириш; бир-бирини тинглашга ва ўзаро суҳбатлашишга ўргатиш; маълум бир нарса ёки ҳодисаларга муносабатни шакллантириш ва мавзуга боғлиқ бўлган таълимий мақсадлар. Бу усул барча синфларда қўлланилиши мумкин. Бунда расмлар, эртаклар ёки матнлар (ўкитувчининг - тайёрлаган материали) бўлакларга бўлиб, ўқувчилар гуруҳ томонидан бир бутун кўринишга келтирилади. Бунинг учун ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлинадилар. «Мозаика» усулини қўллаганда ўқувчиларнинг ёши, физиологик ҳолатлари инобатга олиниши ва алоҳида ўзига хос мақсадларга йўналтирилган бўлиши керак. Қуйидаги иловаларда турли фанлар кесимида, турли синф ўқувчиларига мўлжалланган вазифалар берилган. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling