Инновация
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
Қисқача мазмун Барча тизимлар бир — бирига ўхшашлиги ва хусусиятлари билан фарқланади. Ҳамма нарса ўзича бетакрор ва мукаммалдир. Шу билан бир вақтда, дунёда иккита бир- бирига ўхшаш бўлмаган нарса йўқ, улар орасидаги умумийликни илғамасликнинг иложи йўқ. Шунга ўхшаш кузатишлар бола тасавурини кенгайтиради, дунёга рассом нигоҳи билан боқишга ёрдам беради. Масала ечимини топиш учун болалар тизим хусусиятлари ҳақидаги билимларини фаол ишга солишлари керак. ТИЗИМЛАР ФУНКЦИЯСИ НИМА? (Нима учун мўлжалланган) Функция бу тизимнинг қўлланишидир. Ҳар бир тизим турли хусусиятларига кўра кўп функцияларини бажара олади. Тизимлар ҳақида, уларнинг тузилиши, турлари, хусусиятларини ўрганишда ёрдам берган машқлар орқали ўқувчилар тизим функциялари билан бевосита ёки билвосита ёндошган эдилар. Шунинг учун мавжуд тажриба асосида мос бўлган услублар орқали тизим қўлланилишини кўриб чиқиш мантиқан тўғри келади. 1 — машқ. Нима нимага мўлжалланган? 1— қадам. Бирон нарса ёки қизиқ ҳодисани танланг. Масалан: оптик кўзойнаклар. 148 2 — қадам. Шу нарсани хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчилардан унинг анъанавий қўлланиш ўрнини айтиб беришларини сўранг. Улар кўриш қобилиятини яхшилаш учун хизмат қилади. 3 —қадам. Ўқувчиларга шу нарсани ноанъанавий қўлланиш ўрнини топишларини сўранг. Кўзойнаклар билан: а) олов ёқиш, б) тескарисини ўгириб, нарсаларни кичирайтириш, в) «ойна тушириш» ва бошқалар. 4 —қадам. Ўқувчилар билан биргаликда ижодий тасаввурни қўллаш усули билан тизимнинг қайси қисмларини ўзгартирилганда, унинг қўшимча ғаройиб имкониятини пайдо қилиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. 5 —қадам. Нарсанинг барча қўлланиш соҳасини акс эттирувчи жадвал, расм, чизма тайёрланг. Қилинган ишлар ва кўргазмалар асосида ўқувчилар ўқитувчи ёрдамида ҳар бир тизимнинг турли хусусиятларига кўра кўп функцияларни бажара олади, деган хулоса чиқаришлари лозим. 2 —машқ. Ҳаракат — натижа. Берилган машқлар тизим функциялари ҳақидаги тасаввурни шакллантиришга имконият яратади. Юқоридаги машқларидагидек, бирор тизим қўлланилиши соҳасини тушунтириш учун олиб борилган фаолият ва ўқувчилар ижодий ишларининг натижалари асос қилиниб олинади. 1—қадам. Бирор нарса ёки қизиқ воқеани танланг. Масалан: Сеҳрли кўзойнаклар. 2 — қадам. «Ҳаракат — натижа — қўлланиш схемаси ўқувчиларга қуйидаги саволлар асосида тўлдиришни таклиф қилинг: а) инсон оптик кўзойнакларни таққанда (ҳаракат), улар ............... учун керак (қўллаш ва функция). б) инсон сеҳрли кўзойнакларни таққанида (ҳаракат), улар бошқа одамларнинг фикрларини кўришга ёрдам беради (натижа), демак, улар .....................учун керак (қўллаш ва функция) Шунга ўхшаш чизмалар ёрдамида мақолларни ҳам кўриб чиқиш мумкин. Ҳар қандай тизим каби мақоллар ҳам қисмлардан иборат. 149 Масалан. Нима эксанг — ҳаракат. Шуни ўрасан — натижа. • Ўз мақолларингизни эсланг. • Ҳаракат ва натижани ажратинг. • Расмлар чизинг. Берилган чизма болалар ҳикояларида ва эртакларидаги барча тизим ва уларни қўллаш соҳасини тушунишга ёрдам беради. Эртак тасвирланган кадрларнинг қайси бирида ҳаракат, қайси бирида натижа тасвирланган.? Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling