Инновация
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯ (методик қўлланма) ТОШКЕНТ – 2007
- Тақризчилар
- ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИКА ТУШУНЧАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети Р.А.Мавлянова, Н.Х.Рахманкулова БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИЯ (методик қўлланма) ТОШКЕНТ – 2007 2 А Н Н О Т А Ц И Я Мазкур ўқув методик қўлланмада инновацион педагогиканинг вужудга келиши, унинг илмий ва ижтимоий жиҳатлари, педагогик инновация мундарижаси ва йўналишининг асосий негизи, моҳиятлари, ўқиш фаолиятининг инновацион тузилиши, мактаб ўқувчилари тарбияси, ўқитишнинг муқобил воситалари, ўқув юрти турларининг фарқи, инновацион мактабларда тадқиқотлар натижалари таърифланади, педагогикада инновация тушунчасинииг шаклланиши, инновацион мактаб ривожланишини таъминлашда экологик меъёрий ҳуқуқ ўзлаштиришни мукаммаллаштириш ва технологияни ишлаб чиқиш жараёни тавсифлаб берилган. Тақризчилар: Педагогика фанлари доктори, профессор У.М.Маҳкамов Педагогика фанлари доктори, профессор Файзулина С.Х. Илмий методик бирлашмалар фаолиятини мувофиқтурувчи кенгашнинг 2006 йил 29 августдаги 1/3 сонли қайдномаси билан нашрга тавсия этилган. Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети 3 ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИКА ТУШУНЧАСИ Инновацион педагогика – ҳозирги даврда норасмий фан сифатида маълум бўлган, бироқ кун сайин бутун жаҳон соҳа мутахассисларининг эътиборига тушиб, жадал ривожланиб бораётган билимлар тизимидир. Унинг таълимий аҳамиятини тан олган педагоглар жамоаси, олимлар, шу боисдан ҳам мавжуд анъанавий педагогикага танқидий ёндашмоқдалар. Ҳозирги кунларда шаклланиб, ривожланиб бораётган мазкур янги фан ҳақида жиддий фикрлар билдириляпти, унинг асосий вазифаси ҳукмрон бўлиб турган бутун ўқув тарбия тизими назариясини инновация асосида қайта ташкил этиб ўзлаштиришдир. Инновацион педагогика-ҳукмрон назария, назарий ва амалий муаммоларни ҳал этишнинг асоси қилиб олинган. Инноваторлар фикрига асосан одатий мумтоз педагогик назариялар эскириб қолган, янги шароитда ҳозирги авлодни бу йўл билан тарбиялаш мумкин эмас. Ҳозирги педагогик фандаги вазият умумий ҳолда шундан иборат. Бу вазиятда инновация жуда муҳим. Педагогика-билимлар тизимидир. Объективлик, мақсадга мувофиқлик, мустахкамлик, бир-бирига зид бўлмаслик- унинг асосий ҳарактеристикаларидир. Педагогика тизимини ҳар қандай илмий назария каби тизимини ташкил этувчи тамойиллари лойихалаштиради, бирлаштиради ва ушлаб туради яъни ушбу тизим асосий билимларга асосланиши асосий ҳолдир. Объектив назариянинг асосий тамойиллари фақатгина илмий принцип бўлиши шарт аммо ғоявий бўлмаслиги лозим. Инсоннинг ақлий ривожланганлиги ва тарбияси ҳақидаги билим даражасининг талабга мувофиқлиги - объективликнинг ягона талабидир. Идеология (ғоявийлик) - бу ҳар доим ҳам у ёки бу ижтимоий гуруҳларнинг бир томонлама ижтимоий қизиқишлари бўлиб, улар буни қимматли йўл-йўриқ ва ғоя сифатида бошқаларга мажбурлайдилар. Жаҳон педагогик назарияси тарбиявий жараён шароит билан боғлиқ юқорида турган одамларнинг ғоялари қандай бўлиши билан боғлиқ бўлмаслигини аллақачон эътироф этганлар. Ўсиб бораётган авлодлар тарбияси жуда жиддий иш бўлиб, унинг ўткинчи нарсаларга боғлиқ этиб қўйиш мумкин эмас. Мустабидлик даврида мамлакатимизда кўп вақт инсонни (собиқ) коммунистик ғоялар руҳида тарбиялашга оид педагогик кўрсатмалар устун бўлиб келган, унинг жуда таъсирлиги, турли чақириқларни ҳаётга татбиқ этиш каби мақсадига қарамай, уни илмий деб бўлмайди, чунки бундай ғояларни ташкил этувчи қоидалар инсон табиати ва унинг ривожланиши ҳақидаги тизимини фақатгина фан ўрнатган объектив асослар ва амалиётда тасдиқланган қоидалар ёрдамида ривожлантириш мумкин. Маълум бўлишича, амалиётда йўл кўрсатувчи педагогик назариямизнинг асосий камчиликларидан бири билим ва таълимнинг устунлигини қаттиқ бўрттириб (кучайтириб) юборишдадир. Инсоний, маънавий, меҳнат тарбияси зарарига билимда ёдлаб олиш ҳажми кўпайиб бориши мактаб ҳаётида одатий ҳол бўлиб қолди, Ҳозирги 4 тарбия назарияси ва у бошқараётган амалиётнинг ҳамма белгилари бўйича инқироз ҳолатда экани кўриниб турибди. Бу ҳолатдан чиқиш учун бўлган ҳар қандай ҳаракат инновацион деб ҳисобланаяпти ва бу ҳолда улар ўз номларига мосдир. Инновацион педагогикани кўпинча анъанавий, муқобил педагогика деб атайдилар. Бу фикрга қўшилмаслик мумкин эмас, ҳеч бўлмаганда энг оддий тушунчалар бўйича; синф ҳам, ўқитувчи ҳам ва дарс мазмуни ва дарсликлар йўқолиб кетмайди-ку. Агарда, педагогик тизим сақланиб қолса, унда фақат уни мукаммаллаштириш ҳақида гапириш мумкин. Фараз қилаётган ривожланиш стратегиямиз “ривожлантирувчи ўқитиш» йўналтиришларидан энг аввало ўз интилишларини мактабда ўқишга бошлашгача яхши ривожланган тузилмаларни шакллантириш ҳамда бу ҳаракатларга энди пайдо бўлиб келаёттан жараёнларни уйғунлаштириб, олиб боришга қаратилган. Стратегик йўлимиз "Бутун тараққиётнинг ўз авлодлари ҳақидаги ғамхўрлиги мантиқига асосланган дидактик ва педагогик тизим тузишда амал қилишдир". Худди ана шунинг учун ҳам методологик асос негизи сифатида, кенг маънода табиатни ўргатувчи соҳа бўлиб, халқ педагогикаси ҳисобланади. Болалар қандай бўлиб туғилиши унинг ота-онасидан бўлак ҳеч кимга боғлиқ эмас. Лекин ҳар бир инсоннинг етарлича ривожланиши, баркамол шахс даражасига эришиши, ўзига ёққан машғулот ва ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўз умрини ҳаётий меъёрларга муносиб ўтказиши-аввало мактабга боғлиқ. Ҳар бир бола шахсини севиш, ҳурмат қилиш ва унинг ривожланиши учун зарур шароитларни яратиб бериш лозим. Агарда табиатни ўргатувчи педагогика мослашишни талаб этмаган бўлса, гуманистик педагогика бу масалани муносабатлар марказига қўйишни ва бола меъёрий даражада ривожлана олиши учун: ... ҳамма ишни қилишни талаб қилади. Гумманистик педагогикани кўпинча инновацион деб атайдилар. Лекин унинг инновационлиги фақатгина айрим таълим тизимларига алоқадор. Ҳозирги замон Ғарб мамлакатлари таълим тизимлари учун эса аллақачон гуманистик йўналишга ўта бошлаган. Таълим аста- секин янги муносабатларга айлана бошлаган. Гумманистик педагогикани инновацион педагогика деб аталганда сўзнинг тўла маъносида айтиш мумкин: у ташқаридан "инъекция" талаб қилмайди, юқори ўқув тарбиявий таъсир натижалари тизимининг ички қайта ташкил этилиши эвазига эришилади. Гуманизм (инсонпарварлик)-инсоннинг дунёдаги энг қимматли маънавий бойликлар ягона концепцияси. Бу концепциянинг асосий қоидаси шахс қадр-қимматини ҳимоя қилиш, унинг эркинлик, бахт, ривожланиш ва ўз қобилиятини намоён этиш ҳуқуқини тан олиш, бунинг учун зарур, қулай шароитларни яратиб беришдир. Гуманизм - инсон турмуши ягона ва хусусан алоҳида шахс учун аҳамияти умумий эканини тасдиқловчи ғоя ва қадриятлар йиғиндисидир. Қимматли йўналтириш ва кўрсатмалар тизими сифатида гуманизм ижтимоий ғоя мазмунини олади. 5 Гумманистик педагогика — ўқув-тарбия жараёни иштирокчисини, ўз имконияти бўйича ривожлантирувчи тенг ҳуқуқли, онгли, фаол тарбияланувчининг етишиб чиқишида рол ўйновчи илмий-назарий тизимдир. Инсон - қадр-қимматини энг юқори ўринга қўйилган бизнинг давлатимизда инсонпарварлик ғоялари учун кенг йўл очиб берди. Ҳозирча, унчалик инсонпарвар деб бўлмайдиган мамлакатимиз педагогикаси аста-секинлик билан бўлсада, албатта бу инновацион жараён томон интилиб, ҳаракатлана бошлаган. Инсонпарварлик нуқтаи назаридан тарбиянинг асл мақсади, ҳар бир тарбияланувчи муносабатлар, ўзлаштириш фаолияти тўла ҳуқуқли субъекти, мустақил эркин шахс бўлиб етишишидан иборат. Тарбия жараёнининг инсонпарварлик даражаси, ушбу жараён шахс ўзини намоён эта олиши, ўзидаги ҳамма табиий имкониятларини очиб бера олиш, унинг эркинликка қобилияти, ижодга маъсулиятини очиб бериш учун шарт-шароит яратиб бериши билан (белгиланади) ва баҳоланади. Инсонпарварлик педагогикаси шахсга қаратилгандир, Унинг белгилари: маълумотлар эгаллаб олиш ва маълум доирадаги маҳорат ва кўникмалар юзага келтириш ўрнига техник, жисмоний, интеллектуал (ақлий) ривожланишига диққатнинг қаратилиши: эркин, мустақил фикрловчи ва ҳаракат қилувчи шахсни шакллантиришга қаратилган кучларни жамлаш, ҳар қандай ҳаётий ва ўқув вазиятларида асосланган қарорини танлай-қабул қила оладиган инсонпарвар фуқаро бўлиб етишиши: ўқув-тарбия жараёнини муваффақиятли қайта йўналтиришга эришиш учун керакли ташкилий шарт- шароитлар билан таъминлаш. Ўқув-тарбия жараёнини инсонпарварлаштиришни авторитар педагогикадан унинг шахсга педагогик босимдан воз кечиб, ўқувчи ва педагог ўртасида ҳақиқий инсоний муносабатлар ўрнатиш ўқувчи фаолияти ва шахсий эркинлигига асосий ахамият касб этувчи шахсга қаратилган педагогикага ўтиш деб тушуниш керак. Бу жараённи инсонпарварлаштириш шундай шароит яратиш деганики, бунда ўқувчи илм олмаслиги, имкониятларидан паст даражада олмаслиги мумкин эмас, тарбиявий ишларга бефарқ ёки муддатли ўтиб борувчи ҳаётта кузатувчи бўлиб қолиши мумкин эмас. Гуманистик (инсонпарвар) педагогика мактабни ўқувчига мослашуви, қулай шароит ва «психологик ҳимоя» билан таъминлашни талаб қилади. Инсонпарварлик мактаби амалиётини инновацион фаолиятининг аниқ шакл ва услубларини ишлаб чиқиш. Улардан баъзилари: 1. Ўқув-тарбия фаолиятини дефференциялаш. 2. Ўқув таълим жараёнларини ҳар бир шахс ҳислатига қараб мувофиқлаштириш. 3. Ҳар бир тарбияланувчини ва қизиқишини ривожлантириш учун керакли шароитларни яратиб бериш. 4. Готоген синфлар ва шунга ўхшашларни ташкил этиш. 5. Ўқув - тарбия фаолиятининг қулайлиги. 6 6. Психологик хавфсизлик, ўқувчиларни ҳимоялаш. 7. Ўқувчига, унинг кучи ва имкониятларига ишониш. 8. Ўқувчини қандай бўлса шундай қабул қилиш. 9. Таълим-тарбия муваффақиятини таъминлаш. 10. Мактаб маҳсад йуналишини ўзгартириш. 11. Ҳар бир ўқувчи ривожланиш даражасининг асосланиши. 12. Сиртқи таълимни (экстронат) «ўқувчи билан маънавий алоқаси йўқ» таъминланмаслиги сабабли тўхтатиш, йуқотиш. 13. Ўқитувчи шахсий ички йўл-йўриқ кўрсатмаларини қайта йуналтириш. 14. Инсонпарварлик таълимини кучайтириш. Инсонпарварлик педагогикасини статистик баҳолаш жуда қийин. Аммо шу нарса аниқланганки, аутентинглиги, эмпатия ва сўзсиз маъқуллаш ўқувчилар ривожланиши билан мослашиб, боғланиб кетиши ва интизом, мактабга салбий муносабат каби муаммолар билан ёмон мослашуви аниқланган Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling