Инновация


Педагогик инновацияларни ҳаётга татбиқ этишнинг


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Педагогик инновацияларни ҳаётга татбиқ этишнинг
ташкилий асослари 
 
 
 
Тўпла 
Давлат таълим стандартлари 
Вилоят малака ошириш 
институти 
Танла 
Ҳалқ таълими ходимлари 
малакасини ошириш 
марказий институти 
Республика таълим маркази 
Қўлла 


13 

«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни ҳаётга татбиқ этиш, Давлат 
таълим стандартлари ва дастурлари бажарилишининг мониторингини олиб 
бориш; 

таълимни бошқариш маҳаллий органлари ва ўқув муассасаларининг 
умумий ташкилий педагогик ишлари қатори педагогик инновацияларнинг 
самарадорлигини таҳлил қилиб бориш; 

педагогик тажрибаларнинг боришини аналитик таҳлил қилиш, 
умумлаштириш, оммалаштириш бўйича тавсиялар тайёрлаш; 

педагогик технологияларни кузатувчи, назорат қилувчи ва жорий 
этувчиларни ўқувчини ташкил қилиш шу масалага оид семинарлар ўтказиш, 
тренинглар тайёрлаш чораларини кўриш; 
педагогик технологияларни ривожлантириш ҳақида тегишли 
маълумотлар жамғармасини яратиш, таҳлил қилиш ва тартибга солиб 
туриш. 
Юқорида таъкидланганидек, Давлат таълим стандартлари- бу ўқувчилар 
билим савиясининг минимал даражасини белгилайди, бу даражадан юқори 
кўрсаткичларга эришиш учун маълум изланиш ҳамда ташаббус лозим
педагогик инновацияларни яратиш, шунингдек, уларни бошқариш 
авваламбор, ана шу дорлзарб вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилади. 
Шу боисдан ҳам педагогик инновацияларни излаб топиш, ўрганиш, 
таҳлиллар остида энг кўп самара берадиганларини танлаб олиш ва уларни 
амалиётда қўллаш тартибини белгилаб берадиган бир тизимни яратиш 
мақсадга мувофиқдир. Фикримизча, бунинг учун, биринчидан, 
инновациялар ҳақида аниқ маълумотлар жамғармасини яратиш зарур 
бўлиб, буни шартли равишда инновацияларни «ТЎПЛАШ» жараёни деб 
қабул қиламиз. 
Инновацияларни тўпловчилар жадвалга кўра вазирлик тизимида янги 
ташкил қилинган марказлар, жумладан, Халқ таълими ходимлари 
малакасини ошириш институти мактабгача таълим муассасалари 
раҳбарлари малакасини ошириш бўйича доимий ишловчи Республика 
доимий курси қошидаги мониторинг маркази ва Республика таълим 
маркази асосий бўғин ҳисобланади. Мазкур ишларни бошқарувчи Давлат 
таълим стандартлари мониторинги мактаб педагоглар кенгашлари, метод 
бирлашмалари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари, вилоят малака 
ошириш институтларида ўрганиб, тўпланган педагогик инновацияларни 
ўз вақтида «ТАНЛОВЧИ»ларга етказиш ёки айримларини тўғридан-тўғри 
«ҚЎЛЛОВЧИ»ларга йўллашни мувофиқлаштириб боради. 
Педагогик инновацияларни танлашда амалий иш олиб борувчи «Педагогик 
технологиялар маркази»: 

маълумотнинг йўналишини аниқлайди; 

жорий қилиш ва қўллашда илмий-методик жиҳатдан ёрдам беради; 

методик қўлланма, дастур ва методик тавсияларни нашрга тайёрлайди ва 
педагогик матбуотга узатади; 

рейтинг тизими, ўқувчиларни мактабгача тайёрлаш, Давлат таълим 
стандартларини жорий қилишдаги илғор тажрибалар мажмуасини яратади; 


14 

хорижий давлатлардаги таълим соҳасидаги тажрибаларни ўрганади, 
таққослайди ва тавсиялар тайёрлайди; 

амалга татбиқ қилувчиларни ўқитади, малакасини оширади, тажриба 
алмашув ишларини ташкил қилади; 

педагогика соҳасидаги олимлар, илмий изланувчилар билан ҳамкорлик 
ишларини олиб боради;

инновацияларнинг қўлланилишини динамик равишда кузатиб боради; 

инновацияга оид Республика илмий-амалий кенгашлар йиғилишлари, 
конференциялар ўтказади; 

малака ошириш институтлари, туман методика ва мактаб педагогик 
кенгашларини янги ахборотлар билан таъминлаб боради. 
Педагогик инновацияларни қўллаш билан уни тўплаб, илмий жиҳатдан 
хулосалар тайёрловчи бўғин ўртасидаги «Педагогик матбуот» асосан нашр 
ишлари, оммалаштириш, кенг педагогик жамоалар, илмий-педагогик 
ходимларга уларни етказиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини олиш, 
тажриба-синов 
хулосалари 
асосида 
инновацияларни 
янада 
такомиллаштириш ишлари билан шуғулланади. 
Ўйлаймизки, таълим технологияси, педагогик инновацияларга бундай 
тизимли ёндашув Давлат таълим стандартларини амалга оширишда ўз 
самарасини кўрсатади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling