Инновация
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ютуқнинг уч шарти
Ўқувчи ўзини баҳолайди
Ўқувчилар билимини баҳолаш атрофидаги тортишувлар, баҳолаш тизимларини такомиллаштириш ва янгиларини излаш, менингча, нотўғри йўналишда бормоқда. Албатта, ўн баллик тизим киритиш ёки баҳолардан умуман воз кечиш мумкин, ҳар хил текширув усулларини - тест, имтиҳон қўллаш мумкин, лекин мазмун ўзгармайди: ўқувчи ва унинг ўқув - таълим олиш жараёни ўқитувчининг баҳолаш объекти бўлиб қолади. Менинг назаримда баҳолаш тизимининг самарасини оширишнинг энг сермаҳсул йўли бу ўқувчининг баҳолашда актив қатнашувчига айланишидир: ўқитувчининг баҳосидан ўқувчининг ўз - ўзини баҳолашга ўтишдир, яна ҳам яхшироғи бу икки хил баҳолашни бирга олиб бориш. Фақат текширув ва баҳолаш кўникмаларининг етилганлиги ўқувчини ўқув жараёнининг субъектига айлантиради. Шундай қилиб гап ўқувчининг ўз - ўзини баҳолаши ҳақида кетаяпти. Ўз - ўзини баҳолашни етилишига қандай омиллар олиб келади? Мактаб ўқувчиси ўз -ўзини тўғри баҳолашни ўрганиши учун уларни биринчидан, ўзининг ўқув жараёнини баҳолаш 166 жараёнига киритиш. Ўз - ўзини баҳолаш қуйидаги омиллар қўллашда шаклланади: 1. Ўқувчи тарафидан бошқа ўқувчининг ишини баҳолаш, яъни бир- бирини баҳолаш. Мақола авторининг фикрига кўра, синфдошининг иши ҳақида маълумотнинг борлиги ўз – ўзини баҳолаш кўникмасининг ҳосил бўлиш шартларидан биридир. 2. Ишни бажарган ўқувчи ўзига баҳо қўяди, сўнгра бу ишни ўқитувчи баҳолайди. Иккита қўйилган баҳо солиштирилади ва биринчи қўйилган баҳонинг тўғрилиги текширилади. Қуйидаги усулни қўллаш ҳам мумкин: оғзаки берилган жавобдан сўнг ўқитувчи жавоб берган ўқувчидан у ўзига қандай баҳо қўйган бўлишини сўрайди. Шу асосда ўқитувчида унинг янги психологик ривожланиш — педагогик рефлексия пайдо бўлади. Ютуқнинг уч шарти Албатта, аналитик иш катта вақт талаб қилади. Шунинг учун савол туғилади: у тўлиқлигича ҳақиқий педагогик иш жараёнида мумкинми? Бу саволга ҳа деб жавоб бериш учун баъзи шартлар бажарилиши лозим. Биринчи шарт вақт ўтиши билан техник ташкил қилувчилар (элементлар) шунчалик автомат ҳолига келтирилиши керакки, керакли вазиятда улар ўз - ўзидан ишласин. Шунда педагог иш давомида ўз ҳатти- ҳаракатини, у орқали эса ўқув жараёнини бошқара олади. Бу кўникмаларни яхши эгаллаганда ўқитувчи кўпроқ эътиборини ўқув жараёнининг муаммоли томонларига, масалан, ўқувчининг хохиши ва шахсий томонларининг талабаларга мос эмаслигига ва ўқув жараёнини самарасини оширишга қаратиши мумкин. Дастлаб ишни ташкил қилиш билан боғлиқ анализ кўникмалари ҳали яхши эгалланмаганда ишни чуқурроқ режалаштириш ва кейинги чуқурроқ анализ талаб қилинади. Бунга ажратилган вақтни зарурат деб қабул қилиш керак. Анализни ташкил қилувчиларини (элементларини) тезроқ автомат ҳолига келтириш ва жараённинг мазмунини тушуниш учун иккинчи шарт лозим. Ўқитувчи ўзининг баъзи шахсий хусусиятлари маълум педагогик муаммоларни, ўқувчига бошқача таъсир қилиш йўлларини нотўғри кўрсатиши мумкинлигини тушуниши керак. Шу нарса аниқланганки, «авторитар» ва «демократ» ўқитувчилар бир хил тарбиявий муаммоларни турлича ҳалқиладилар. Биринчилар, иккинчилар эътибор берадиган ижодийликни унутиб, ўқувчилардан кўпроқ мажбурийликни талаб қиладилар. Муаммоларнинг тузилишига ўқитувчининг педагогик йўналиши ҳам ёки болани ҳар томонлама ривожлантириш йўналишини бериши мумкин. Демак ўқитувчи ўзига профессионал тарафдан керакли шахсий хусусиятларни билиши керак ва ўзини тўғри баҳолаши керак. Учинчи шарт: ўқитиш ва таълим мақсадига фақатгина ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаолияти вазиятнинг турлича бўлишига қарамай биргаликда ташкил этилганлигида эришилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling