Инновация
Театр маданияти - муносабатлар санъатидир
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
Театр маданияти - муносабатлар санъатидир
Ўқитувчилар билан иш жараёнида биз уларнинг театр маданиятини оширишга, театр ишининг асл маъносини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Театр маданияти тушунчаси нимани англатади? Қисқа қилиб айтганда. театр маданияти ва театрни тушуниш хаётда ўз уй ва мақсадларини сергаклик билан татбиқ қилишдир. Бироқ театр санъати бу ҳақида тўғридан - тўғри гапирмайди. Ташқи тарафдан қараганда ҳаммаси оддий: драматург ёзади, режиссёр саҳнага қўяди, актёр ўйнайди. Ўйлар рўёбга чиққандан сўнг ким асосий ишни қилганини айтиш қийин, албатта. Саҳнада қандай қилиб ҳаётийликни намоён этишга эришилади? Томошабинга театр воситалари орқали ҳар бир иштирокчининг ҳатти - ҳаракатлари тушунтирилади. Театр маданияти - фақат ҳаракат, ҳарактер маданиятигина бўлиб қолмай, у ўзаро муносабат одам ҳатти - ҳаракатларини тушуниш маданияти ҳамдир. Биз ўз ишимизда режиссёр уйларини амалга оширувчи ва томошабинга уларни етказувчи театр актёрлик маданиятига таянамиз. Бу маданиятни ўргатиш усуллари ва машғулотларни ташкил қилиш усуллари бу педагогик масалалардир. Шунинг учун биз ўқитувчининг театр маданиятини унинг педагогик маданиятини оширмасдан кўтариш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб театр ва педагогик маданият чамбарчас боғлиқ бўлиб қолади. Педагогнинг анъанавий ўқув жараёни парта ортида ўтади -талабалар маърузалар тинглайдилар. Баъзи машғулотларда эса уларга бирон матн мазмуни бўйича ўқувчиларга савол бериш таклиф қилинади. Лекин у бу саволларни қандай беради, бу тўғрисида педагогикада ҳеч нарса дейилмаган. Ўқитувчи савол берадими ёки шу саволларга жавоб олиш учун кўрсатмалар тарқатадими? Савол бериш жараёнида у ўзини қандай тутади - у бу саволга ўзи ҳам жавобни билмаслигини кўрсатадими ёки у ўзига таниш нарсаларни ўқувчиларга очишни таклиф қилаётганини кўрсатадими? Ўқитувчининг ҳатти - ҳаракатларини ўргатиш педагогикада асосий ўрин тутса ҳам унинг назаридан четда қолади. Бу бўшлиқни тўлдиришга театр маданияти ёрдам беради. Семинар давомида ҳар бир «ўқувчини» унинг ҳеч кимдан кам эмаслигига, у фақат дарсга қатнашишни хоҳлашишигина эмас, балки қатнаша олишига ишонтира олсак, биз машғулот мақсадига етган бўламиз. 169 Ўқитувчининг машғулотдан сўнг асосий масаласи дарсни шундай ташкил қилишки, бунда ҳар бир бола ўзини бошқалардан кам ҳисобламасин, дарсда фаол қатнашишни ҳоҳласин, дарсга қизиқиш билан келсин. Шундагина ўқувчи билим олишга ўрганади. Шунинг учун семинар - практикумга келган ўқитувчиларга биз «Сизга ҳеч қандай янгилик ўргатмаймиз, фақат янги йўналиш кўрсатамиз халос» деймиз. Бу йўналишда балки сиз шу йўналишда турганингиз учун нималарга эришишингиз мумкинлигини тушунарсиз. Биз ҳар бир семинар иштирокчиси машғулотларнинг уч қатлами ҳақида тушунчага эга бўлишларини ҳоҳлардик. Семинар бошловчиси бир йўналиш танланганда (биринчи қатлам), иштирокчилар ўзларига методист сифатида фойдали бўлган вазиятда бўладилар (иккинчи қатлам), ва бир вақтнинг ўзида ўзларини қобилиятли ва ақлли ўқувчилар деб қабул қиладилар (яна бир қатлам). Бу мураккаб муносабатларни кўришни театр педагогикаси усуллари, театр маданияти ўргатади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling