Инновация
Нега биз маърузалар ўқимаймиз?
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
Нега биз маърузалар ўқимаймиз?
Семинар — практикумларда ҳар бир тингловчининг дунё қараши турлилиги яққол кўринади, ҳаттоки баъзи бирларининг ўзи учун одатдагича бўлмаган услубларни қабул қилмаслиги ҳам. Машғулотларнинг мақсади эса иштирокчиларга ўзлари эътиборга олмаган педагогика қонунларини тушунтиришдир. Бу муаммони маъруза ёрдамида ҳал қилиш мумкинми? «Азиз ўқитувчилар, сиз шуни эътиборга олмаяпсизки...» ва ҳакозо. Улар бўлса дафтарларига «мен эътиборга олмаган қонунлар» деб ёзиб қўядилар, халос. Шунинг учун семинарлар ўтказиш услуби афзалроқ кўринади. Биз ҳамкасбларимиз ўтказаётган семинарларга назар солганимизда — мусиқа, расм, адабиёт фанларидан — тингловчиларнинг фақаттина маърузачининг фикрларини ёзиб олаётганини кўрамиз (бундай семинар бизга рақобатчи эмас). Албатта, маъруза жуда қизиқарли ва тингловчи учун фойдали бўлиши мумкин. Лекин, унинг ёрдамида одамга ўзини четдан ҳаёлан эмас, ҳақиқатдан кўрсатиш, унинг малакасини янги поғонага кўтариш мумкин эмас. Маъруза билимни кўтариш ва янги масалаларни очиб беришига қарамай, одамнинг ҳатти -ҳаракатини, ишлаш услубини ўзгартира олмайди. Бизнинг мақсадимиз эса ўқитувчига янгича ишлашга асос яратишдир. Албатта ҳамма ҳам буни қабул қилишга тайёр эмас. Шунинг учун семинар практикумдан сўнг баъзи ўқитувчилар ўз ишларига услубни бутунлай эмас, маълум қисмларини қўллаб қандайдир тузатишлар киритишар, баъзи ўқитувчилар эса бизни кам таълимликда айблаб, яна эски усулларига қайтадилар. Улар тасаввурида ўйин кўринишидаги педагогика бўйича машғулотлар жиддий эмас. Агар киши бир марта ижтимоий ўйин усулини қуўласа, унга маърузачилардан фойдаланиш қийин бўлади. Чунки, кўпчилик маърузачиларнинг камчилигини, эътиборга олмаган томонларини кўра бошлайсан. Биринчидан, қанча вақт тингловчи унинг фикри кетидан қува олади? Фикр қанчалик нотаниш бўлса тингловчи шунча вақт «қувади». Чунки уни эртами, кечми ўз фикрлари тўхтайди. Маърузанинг биринчи, иккинчи қисмларини қабул қиладилар, учинчисида ҳайрон бўладилар, тўртинчисини учинчисига боғлай олмайдилар. Шу вақтдан фақатгина механик ёзиб олиш жараёни бошланади. Маълум театр маданиятига эга киши буни сезмай қолмайди. Маърузачининг фикри бўлинади, маъруза ўқишни давом эттиришни ҳоҳламай қолади. Лекин, кўпчилик театр маданиятига эга бўлмаган ўқитувчилар буни сезмайдилар ҳам. Маъруза ўқитишнинг энг муракаб усулларидан бири. Унга маълум билим даражасига эришган кўпгина кишилар тайёр бўладилар. Бу ҳар доим ҳам эмас. Зўр билимли ва иқтидорли маърузачиларнинг маърузасини тинглаётган қизиқувчан тингловчи ҳам савол бера олмаслик, ўз фикрини билдира 172 олмасликдан қийналади. Балки тингловчи учун бу гаплар янги эмасдир? Зўр билимли ва иқтидорли маърузачи эса «барибир ҳаммаси мен тушунтиргандай бўлиб чиқади, нега унда тингловчи ўйлаб қийналиши керак» дейди. Негадир ўзи ўйлаб тушуниш кераксиз нарса деб ҳисобланади. Наҳотки мустақил фикр юритиб масаланинг ечимини топиш кераксиз бўлса? Бунга нима деб жавоб қайтарадилар? «Педагог тингловчига ўз фикрларини ривожлантириш учун кўп қидирилиб топилган асосни беради». Лекин бу - педагог ўйлаш учун асос берди, тингловчи олади деган саробдир. Тингловчи педагогнинг дунёқарашини қабул қилишга розими? Ёки бу асосни унга мажбуран беришдими? Мажбуриятни ўқув жараёнининг асоси деб қабул қилиш керакми? Биз ахир болалар ва ўспиринлар билан ишлаймиз, уларнииг ҳар куни мажбурият билан тўқнашишлари тўғрими? Бошланғич ўқувчисигина эмас, ўспирин ҳам маърузани тинглаб қабул қилишга қодир эмас. Энг яхши ахволда у ўзини тинглаётган қилиб кўрсатади. Бизда эса бу услуб билан ўқитиш жуда эрта бошланади. «Мен болаларга қандай бўлиши кераклигини гапириб бераман, улар албатта,..», Бу услубга чидаш учун қанча бардош керак. Бизни узоқ вақт ўз нуқтаи назаримиз, фикримиз бўлмаслигига, мустақил ўрганмасликка, жараёнларнинг асл моҳиятини англаб етмасликка ўргатишганини эътиборга олмасдан бўлмайди. Натижада билимга етишишга қизиқиш камайиб кетди. Унинг ўрнига ўзини мақтаб кўрсатиш келди. Билимга қизиқишнинг пастлиги катта авлод вакилларида шу жумладан баъзи ўқитувчиларда ҳам сақланиб қолганлиги болалар учун яхши намуна эмас. Катта авлодга ўз даврининг ижтимоий шароити, одам қадрининг йўқлиги жуда чуқур таъсир қилган. Яна бир бор юқоридаги тажрибали устозлар ўқувчиларига у нима учун иш ҳақи олаётганини тушунтиришган мисолимизга қайтсак. Демак, ҳар бир оддий мактабнинг оддий синф ўқувчилариниг учдан бир қисми мустақил ишлашга тайёр, билим, олишга қизиқувчи инсонлар бўлади. Уларни қандай услубда ўқитишмасин ҳар доим яхши ўқийдилар. Балки улар мактаб ва ўқитувчидан норози бўларлар, чунки уларга анъанавий ўқитиш (мажбуриятлар орқали) ёқмайди. Лекин улар доимо руҳан соғ, кучли бўлиб қоладилар. Синфнинг қолган учдан икки қисмига эса педагогнинг нозик ва доно ёрдамига муҳтождирлар. Бу болалар ақлан заиф эмас, лекин бизнинг ҳаётимиз шундайки, ҳар ким ҳам ёшлигидан мустақилликга қодир эмаслар. Мана шу болалар учун юқорида айтилган ижтимоий ўйин услублари уларнинг руҳан тетик, билимга қизиқувчан бўлиб етишишларига ягона йўлдир. Бу услуб билан биз уларни қанча эрта етказсак, шунча вақтли улар маърузани тинглашга қодир буладилар. Улар ҳар бир масалани дустлари билан, ҳамкасблари билан муҳокама қила олишларига ишонч ҳосил қиладилар. Биз бирга ҳамма нарсани тушуниб етамиз,муҳокама қиламиз, янгиликлар кашф қиламиз, асосийси бунга болани ёшлигидан ишонтириш. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling