Инновация
Педагогларнинг педагоглари
Download 1.68 Mb. Pdf ko'rish
|
boshlangich talimda innovatsiya
173 Педагогларнинг педагоглари Лекин,.. Ҳамма қийинчиликлар ўқитувчиларга бориб тақалади, улар болаларга нисбатан «носоғроқ» ва «бахтсизроқ»дирлар, чунки улар ёшлари катта ва ҳалигача «Моцарт» эмаслар. Бу ҳолда табиий савол туғилади: Бўлажак ўқитувчиларга талабалик, ҳали янгиликларга очиқ даврларидан ёрдам берган яхши эмасми? Педагогик олий ўқув юртлари анъанавий «консерватизм қалъалари» бўлганлиги учун Белухининг давомчилари деярли йўқ. Кафедрада унинг янгича фикрларини аралашмаслик нуқтаи назаридан қабул қилишди: «Сиз буни қила оласиз, биз эса йўқ, сизнинг услубингиз кўплардан бири, халос». Хушмуомилалик учун қизиқиш халос. Талабалар, кечаги ўқувчилар, бўлса маърузачи устозларига ва уларнинг услубларига ягона тўғри ва энг яхши деб ишонадилар. Ёш ўқитувчи педагогик муаммоларни ечишда унга фақат бошловчилик розилигини эмас, балки бошқа муҳим тушунчалар ҳам кераклигини тушуниб етгунча кўп йиллар ўтади. Бунинг учун унга асл педагогик маданият, инсоний ростгўйлик, қўрқмас гражданлик нуқтаи назари зарур. Биз ишонамиз Иқтидорли педагогларга жуда ҳам бой - кўп йиллар давомида шу иш билан шуғуллансанг, буни албатта кўрасан. Ҳаётимизнинг аёвсиз шароитларига қарамай жавоҳирга тенг педагоглар учраб туради. Балки четдан қараганда улар ғалати кўринар, лекин бунинг сабаби таълим - тарбия тизимининг тузилишидадир: ёмон -одатдагидай кўринади, яхшиси - сергаклантирувчи ўзбошимчаликдай. Бунинг тескариси бўлгани маъқулроқ. Билим олиш қизиқарли ва қувончли бўлса жамият соғлом бўлади. Бойлик, мансабдан ташқари албатта ўқиб ўрганиш бахти бўлмоғи зарур. Буни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди - бой Ғарб мамлакатлари ҳам шу масалада, ҳамма нарсани пул билан ўлчашда қоқилишади. Бизнинг семинар - практикумлардаги жамоа бўлиб ишлаш услуби ижтимоий ўйиннинг анъанавий эмаслигини беркитади -ҳамма бирга ҳар бир топилмага хурсанд бўлади. Ахир семинар -практикумларда баҳо қўйилмайди, аълочи ва иккичилар йўқ. Практикум олиб борувчилар кимнингдир ажралиб қолишига йўл қўймасликлари керак. Орқада қолувчилар бўлмаганидан ўсиб келаётган авлод очиқ кўнгил ва қувноқ, бир - бирларини тўғри қабул қилувчи бўлади. Руҳий соғлик ўсади ўз-ўзига ишонмаслик, бошқалардан ўзини паст ҳис қилиш туйғуси йўқолади. Бизнинг уринишларимиз фақат ўқувчи учунгина эмас, ўқитувчиларга ҳам йўналтирилган. Биринчидан, ўқитувчига ўқувчидан кам ёрдам керак эмас. Иккинчидан, ўқитувчи алоҳида ўрин тутувчи ўқитувчидир. У ҳақиқий меҳнаткаш. Агар унга самарали ишга йўл - йўриқ кўрсатилса, ишониш мумкинки, у бу услубларни чарчамай ўрганади. Биргаликда қилинган ҳаракат билан эса халқ ва давлат учун муҳим бўлган ишни қотиб қолган нуқтасидан силжитиш мумкин. Биз умид қиламизки, режиссура ва практик педагогика билан танишув 174 ўсиб келаётган авлодга ўқитувчилар катта авлоддан олган тажриба ва анъаналаримизни етказишга ёрдам беради. Миллий, фольклор, диний, ерлик анъаналар, одатда болаликда осон ва муҳим эслаб қолинади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчининг шахсият бойлиги авлодлар эстафетасида катта ўрин тутади. Ўқитувчилар эски, мажбурий олинган иш услубларидан озод бўлганларидан сўнг ҳар бир ўқитувчининг одамийлигининг, шахсиятининг роли кучайди. Режиссёрлик санъатини қўллаш педагогикада қўшимча кучлар, диний эътиқодлар, этник мерослар ва ўқитувчида бўлган муносабатлар миқдорини янада очиб беришга имкон яратди, бу эса педагогик жараённи ҳаётийгина эмас, ижодий ҳам қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling