Инновация


Яна бир бор ўз олдида ростгўйлик ҳақида


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

 
Яна бир бор ўз олдида ростгўйлик ҳақида 
 
Ўқитувчи ўқувчилар билан асл муносабатларга эришиш учун
ўқувчиларнинг дарсга ижодий ёндошишлари учун қайси йўлдан бориши 
керак? Агар у тажрибали бўлса, у воз кечиш - ортиқча талабаларидан, 
педагогик «инжиқлигидан» - йўлидан боради. 
Демак, бир тарафдан, ўзининг устунлигидан воз кечиш, иккинчи 
тарафдан, болани яхшироқ тушунишга ҳаракат қилиш ва уни шахс сифатида 
ҳурмат қилиш. Биз ўқувчилардан айнан шундай ўзгаришларни кутардик, ҳеч 
қачон улар «ўқувчилар мажбур, улар ҳис этишлари керак, улар тушунишлари 
керак» деган сўзларни айтмасинлар. Театр маданияти ўқитувчига 
ҳақиқатдан ҳам ўқувчилар ҳис этаяптиларми, тушунаяптиларми, деган 
саволга жавоб беришга ёрдам беради. Яъни биз яна муҳим саволга 
қайтаяпмиз - педагогга ўзига ростгўйлик билан қарашни ўргатиш. Бу жуда 
мураккаб масала (фақат ўқитувчилар учунгина эмас) — узоқ вақт биз бундан 
маҳрум эдик. 
Нима учун, бизнинг назаримизда, семинар — практикумлар давомида 
ўқитувчиларнинг бир - бирининг олдида театрлашган бажаришлари муҳим? Биз 
педагогик ҳулқни бир - биримиздан ўрганамиз! Бир - биримиздан малакамизни 
бойитамиз! Чунки агар ўқитувчи ҳамкасабасига ўз ишини кўрсатгиси келмаса, 
бу носоғ муҳитнинг белгисидир. Табиий шароитда ўқитувчиларнинг ўзаро 
фикр алмашишлари заруриятдир, худди врачларнинг консилиуми каби. Агар 
ошпаз ўз ишига ҳақиқатдан қизиқса, у ҳамкасби пиширган таомни татиб 
кўради ва ўзи пиширган таомни ҳам ҳаммага таклиф қилади. Агар у фақат ўз 
сирларини сақлаш билан овора бўлса, у иш билан эмас, мансаббозлик билан 
банддир. 
Педагогик иш бу шахс билан боғлиқ иш бўлгани учун у билан 
шуғулланувчи одам иш давомида шахсиятини очади. Ўқитувчи қанчалик 
ўзликни беркитмасин, барибир ўқувчилар унинг шахсиятини тушуниб 


170 
оладилар ва сезадилар. Ўқитувчи шахсиятини қанчалик кўп беркитишга 
ҳаракат қилса, у ҳамма нарсага бефарқ қаровчи мансабдорга айланади, у 
фақат дастур бажариш учун ишлайди. 
Бу ерда, албатта, бизнинг революцияга қадар (маълум вақт чет эл, масалан 
француз мактаблари) мактабларимиз педагог дарсдан ташқари ўқувчи ҳақида 
қайғурмаслиги керак деган нуқгаи назарни тарғиб қилганларини эслаб ўтиш 
лозим. Яъни, ўқитувчи келди, дарс бўйича саволлар берди, янги мавзуни 
тушунтирди ва кетди. Балки бундай ўқитиш мумкиндир, лекин фақат юқори 
синфларда -ўқувчи ўқиётганини ва билим олиши зарурлигини тушуниб 
етгандан сўнг. Бошланғич синфларда эса ўқитувчи билан бундай муносабат 
бола учун азоблидир. Ўспирин эса ўқитувчи фақат пул олиш учун 
ишлаётганини тушуниб етса, муносабатларсиз ўқув жараёнига ҳар қандай 
қизиқишини йўқотади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling