Инновация


Бир тийинга арзимас таълим


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Бир тийинга арзимас таълим 
 
Бир толиба аёл «олимлар ҳақиқат ҳар доим тирик бўлишини 
тушунадилар» деган эди. Чунки биз уни ўзимиз учун ўзимиз қийналиб 
топамиз. У «қарзга олинади» ёки бировники бўлиши мумкин эмас. Худди 
мана шундай бегона ҳақиқатни ўз ҳаётига татқиб этмоқчи бўлган инсон 
хато қилади. Чунки у бу ҳақиқатни тушунмайди. Балки ҳамма каби иш 
тутади. 
Таълим масаласи ҳам айнан шундай. Агар билим олиш жараёни 
боланинг қалбига тегмаса, фақат эслаб қолишни талаб қилса, у қийинчилик 
билан ўзига янгиликлар кашф қилмаса, унинг шахсиятни ривожлантирмаса 
бу таълим ҳеч нарсага арзимайди. 
Шунинг учун мактаб, айниқса бошланғич таълим даврида ҳаётий, 
ўзаро муносабатларга тўла бўлиши керак. Чунки биз болани фақат илмга 
эмас, мустақил яшашга ўргатамиз. Ҳар қандай дарсни ўқиш болага ўзига 
ишонч бериши керак. Биз, педагоглар бу масалани ҳал этиш учун болага 
қаердадир ёрдам берамиз, қаердадир енгиб ўтишни ўрганииш учун сунъий 
қийинчиликлар яратамиз, енгиб ўта олмаса кўрсатамиз. Бунинг ҳаммаси 
бола мустақил ҳаётда у ўз муаммоларини мустақил ҳал эта олиш учун ёки 
уларни ҳал қилишга тайёр бўлиши учун. 
Мана мактаб практикасидан бир кичик мисол. Талаба дарсни 
ўтказгандан кейин, практик раҳбарлари ундан сўрадилар: «Дарсдан 
мамнунмисан?» «Болалар дарсга актив қатнашдилар, ҳамма саволларга 
жавоб бердилар». «Кимлар жавоб бердилар?». Ўқитувчи ўқувчиларнинг 
фамилияларини айтди. «Эшик олдидагиларчи?» «Йўқ, улар жавоб 
бермадилар». «Сенга фақат ўзи қизиқувчи болалар жавоб берганлар. Биз 
сенинг дарсингга ўқувчилар атайлаб бўлиб ўтказдик: ўртача ўзи учун 
қизиқувчи болалар, ойна олдида «ўртачалар», эшик олдида эса энг ёмон 
ўқийдиганлар. Сенинг дарсингда кимлар ишлаган? Ўзи ҳам мустақил 
ишлай олувчи болалар. Лекин сен иш ҳаққингни ҳамма учун оласан. Шунинг 
учун сенинг ёрдамингсиз ҳам яхши ўқиётган бола билангина ишлама, ҳар 


171 
бир болани қизиқтир: кучлига қизиқарли тўсиқ ярат, «Ўртачани» 
ҳаракатга ўргат, ёмон ўқувига ёрдам бер». Ҳар бир ўқитувчи билан шундай 
ростгўйлик билан гаплашилса, унинг иш самараси ҳам бошқача бўлар эди. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling