Инновация


Ўзини ва ўзининг болаларга муносабатини тушуниш


Download 1.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/63
Sana04.11.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1748390
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
boshlangich talimda innovatsiya

Ўзини ва ўзининг болаларга муносабатини тушуниш 
Шундай қилиб, анализ принципларини эгаллаш ўқитувчига педагогик 
жараённи бутунлай кўришга, уни мазмуни, логикасини ва қонуниятларини 
тушунишга, ҳатолар, қийинчиликлар сабабини топишга ва йўқотишга ёрдам 
беради. 
Сизнинг 
диққатингизга 
ўқитувчига 
ўзини, 
болаларга 
ва 
ҳамкасабаларига бўлган муносабатини чуқурроқ тушунишга, қийин 
вазиятда ҳатти ҳаракатларини анализ қилишга ёрдам берувчи деярли оддий 
услуб таклиф қиляпмиз. Бу доимий тўлдириб туриладиган «Ҳафтанинг энг 
асосий воқеаси» бланкларидир. 
Ўқитувчи ўқувчи ролида 
Дарс олиб борувчи ўқитувчи ўқувчилардан нимани кутади? У, албатта 
болаларнинг ўқув жараёнига қизиқиш ва диққат билан қарашларини, дарсга 
актив қатнашишларини, билим савияларини табора оширишларини 
ҳоҳлайди. Ҳар бир ўқитувчи қайси мактаб, қайси миллатга мансублигидан
энг асосийси ўзини ўқувчиларга нисбатан қандай ва ким деб ҳис этишидан 
қатьий назар, буни ўз йўллари ва методлари билан ҳал қилади. Бу охирги 
саволнинг жавобига педагогик ишнинг самараси тўғридан- тўғри боғлиқдир. 
Ўзига четдан ростгўй қараш 
Бизнинг замонамизда ўқитувчининг энг оғир муаммоси бу ўқувчининг 
ахборот олиш манбаларининг кўплигидадир. Ўқувчи бирор бир фан ёки 
муаммо билан қизиқса бу манбалардан (масалан махсус журнал) 
хоҳлаганича ахборот олиши мумкин. Албатта бу вазиятда у ўқитувчидан 
анча илдамлаб кетиши мумкин. Асосий ахборот манбаи бўлмай қолган 
ўқитувчи нима қилиши керак? У ўқувчини нима билан дарсга 
қизиқтириши мумкин? Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги ўзаро боғлашув нима 
ва у ҳар доим бўладими? 
Таклиф қилинаётган практикумларда ўқитувчига четдан ўзига 
ростгўйлик билан қараш, ўзини қайта - қайта текшириш имконияти 
берилади. Унинг дарсда ўқувчилар билан ўзаро тушунишлари қандай ва бу 
муносабат қандай шаклланмоқда? Ўқитувчи ўз ролидан мамнунми? Келинг 
ўқитувчи ўзига ойнага қарагандек қарасин, унинг дарсида ўқувчилар 
нималарни ўрганаётганларини билсин. Практикумда ўқитувчига ўқувчи 
ролида бўлиб қолади? Семинар - практикум ўтказувчилар унинг 
ўқитувчисига айланадилар ва 3-5 машғулот (ёки кун) давомида ўқувчилар 
ролида бўлиб, ўзларини ўқувчилардек ҳис этадилар. Бу уларга ўқувчиларни 
яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Бунга театр педагогикаси ёрдамида 
эришилади (балки қайсидир иштирок этувчи ўқитувчига бу ўйиндек 
туюлар, бу ҳолда семинарнинг самарадорлиги анча пасаяди). 
Семинар - практикумнинг самараси ҳар бир алоҳида ўқитувчи 
учун унинг бу машғулотларга нима мақсадда келганига ҳам боғлиқ. 
Ўқитувчиларнинг асосий гуруҳи машғулотларга мактаб томонидан 
мажбурий «малакасини ошириш вақти келганлиги учун» юборилади. Улар 
орасида фақат рўйхатдан ўтиш учун келганлари ҳам йўқ эмас. Бу, албатта, энг 
ёмон ҳолдир, натижада улар вақтларини бекор ўтказиб, ҳеч қандай фойда 
олмай кетадилар. Аммо бундайлар камчиликни ташкил қиладилар. 


168 
Машғулотлар иштирокчиларнинг асосий гуруҳи ҳар хил усуллар билан 
малакаларини оширишни хоҳлайдилар ва улар орасида театрга қизиқиш 
бўлгани учун бу семинар - практикумларга келадилар. 
Семинарлар қандай ўтказилади? Бир неча йил давомида ўқувчилар 
билан ишлаётган, дарсни қандай олиб боришни жуда яхши биладиган 
ўқитувчига бошқа нотаниш ўқтувчилар кўз олдида ниманидир ўйнаш, кимгадир 
айланиш, овозини ўзгартириш, шеър ўқиш ва ашула айтиш таклиф қилинади. У 
буни қилишни ҳохлаши керак! Хоҳлаши учун эса у тез, худди ўқувчи 
дарсдаги каби, қўрқмаслиқ, ишонч ва ижод атмосферасига кириши керак. 
Театр қўлловчи воситалар бунда ўқитувчига (кейинчалик унинг ёрдамида 
ўқувчига ҳам) қўл келади. 

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling