Innovatsion faoliyat samaradorligi ko'rsatkichlari va tasnifi


Download 0.7 Mb.
bet25/32
Sana16.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1503594
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ФИЧИ маъруза матни 2 кисм

17-ma’ruza. Farmatsevtik ishlab chiqarish korxonasida mehnatga haq to’lash tartibi
1. Шахсий таркиб ва иш вақтининг ҳисоби

Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби қуйидагиларни таъминлаб бериши зарур:



  1. ишлаб чиқариш меъёрларини бажарилишини назорат қилиш;

  2. меҳнатининг сифати ва миқдорига мос равишда тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб бериш ва тўплаш;

  3. иш ҳақи фондини ишлатилишини назорат қилиш;

  4. иш ҳақидан солиқларни тўғри ушланиб қолинишини, бюджет, ижтимоий суғурта органлари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни назорат қилиш;

  5. қилган ишига ҳақ олувчиларнинг ишлаб чиқаришини ҳужжатлар билан расмийлаштириш, ижтимоий суғурта ҳисобидан нафақалар тўлаш.

Бажариладиган вазифасига кўра дорихона ходимлари маъмурий бошқарувчиларга (дорихона мудири, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, бухгалтер), фармацевтлар (технолог, аналитик), ёрдамчиларга (қадоқловчи, ювувчи-фаррошлар), хўжалик хизмат кўрсатувчиларга (ёрдамчи ишчилар, йиғиштирувчилар, шофёр) бўлинади.
Бошқа жойда ишлаб туриб ишга қабул қилинганлар қаторига меҳнат бўйича статистик ҳисобга ички келишув асосида ишловчилар киритилмайди. Бошқача қилиб айтганда, битта муассасада иккита, бир яримта ва биттадан кам ставкага эга ишчи барча ҳолатларда сонли рўйҳатда битта одам сифатини ҳисобга олинади. Қисқа вақтга алоҳида ишларни бажариш учун меҳнат келишуви асосида ташқаридан ишчилар таклиф этилиши мумкин.
Корхона тизимида ходимларнинг оператив ҳисобини кадрлар бўлими, алоҳида муассасаларда – мудир ёки бошқа бир у томонидан белгиланган масъул шахс маълум тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар асосида олиб боради. Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш, таътилни тақдим этиш – буйруқ асосида расмийлаштирилади. Биринчи марта ишга қабул қилинганларга 5 кунлик муддатга меҳнат дафтарчаси тақдим этилади. Юқорида санаб ўтилган бирламчи ҳужжатлар асосида муассаса ишчиларининг шахсий таркиби ҳаракати ҳисобга олиб борилади. Шахсий таркиб ҳаракатининг оператив назорати ишчиларни жой-жойига қўйиш, уларни дорихонадан дорихонага, битта дорихонанинг ўзида бир бўлимдан бошқа бўлимга ўтказиш, меъёрдан ошиқ сонлиликни олдини олишга имконият беради.
Ишчиларнинг иш вақтини ўтказишларининг самарадорлигини ҳисобга олиш учун дорихона мудири ёки у томонидан белгиланган масъул шахс иш вақтини ўтказиш бўйича ҳисоб табелини тўлдириб боради. Табел бўлим ёки дорихона бўйича расмийлаштирилади. Иқтисод нуқтаи назаридан табелни бир ойда бир марта расмийлаштириб, ойни тугаши билан ишчилар билан ишлаб берилган вақт учун қатъий ҳисоб-китоб қилиш учун бухгалтерияга жўнатиш мақсадга мувофиқ. Дорихона тизимида ойнинг биринчи ярмида иш ҳақини аванс шаклида тўлашнинг қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерияга иш вақтини ишлатишда четланишга эга шахслар ҳақида оператив ахборот берилади. Табелда дорихона ходимларининг фамилиялари келтирилган рўйҳат ва уларнинг ҳар куни ишлаб берган вақти кўрсатилган бўлади. Иш ҳақини меҳанизациялаштирган ҳолда келтириб чиқаришда ишчиларга табел рақами ўзлаштирилади, у меҳнат ва иш ҳақини ҳисобининг барча ҳужжатларида келтирилади. Табелга ой бошланишидан олдин ишчиларнинг фамилияси, исми, шарифи ёзиб қўйилади. Сўнг ҳисоб давригача ҳар куни иш вақтини ишлатилиши бўйича баҳолаб берилади.
Табел ишчилар ўртача сонини рўйхатини аниқлаш учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Уни бир ой, квартал, йил учун ҳисоблашга алоҳида санада (ҳисоб даврининг боши ёки охири) сонини аҳамиятга олишнинг ўзи етарли эмас, уларни фақатгина ишчилар сонини ўртача рўйхатини санаб чиқиш йўли билан ҳисобга олиш мумкин. Рўйхат таркибидаги ишчиларнинг сони дам олиш ёки байрам кунидаги сони дам олиш ёки байрам кунидан олдинги иш кунидаги ишчилар сонига тенг деб қабул қилинади. Ишчилар сонини рўйхати ҳар куни қабул қилиш, бошқа жойга кўчириш, ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлар асосида аниқлаб берилиши зарур.
Ишчилар ўртача сонини рўйхатида рўйхат таркибидаги қуйидаги ишчилар ҳисобга олинмайди: а) боласи бир ярим ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун қўшимча таътилга кетган аёллар; б) олий ва ўрта таълим муассасаларининг кечки ва сиртқи бўлимларининг охирги курсларида таълим олувчи ва қўшимча таътилда бўлган ишчилар, шунингдек ўқув юртига кирувчи, кириш имтиҳонларини топшириш даврида қўшимча таътилда бўлган ишчилар.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ишга янги қабул қилинганларни ҳисобга олиш учун қўлланилади.
Кадрлар бўлими ходими ёки қабул учун масъул бўлган шахс томонидан корхонанинг барча ходимларига бир нусхада тўлдирилади.
Ходим ишга олинаётган корхона бўлинмаси раҳбари қабул имконияти ҳақида хулоса беради: буйруқ (фармойиш)нинг орқа томонида ёлланаётган ишга ким сифатида, қандай маош билан қабул қилинаётганлиги ва бошқалар кўрсатилади. Ходимнинг иш шартларига розилиги, музокаралар, тиббий кўрик натижалари, техника хавфсизлиги, ёнғиндан сақдаш минимуми бўйича йўриқномадан ўтганлиги ҳақида қайддар ҳамда бошқа белгилар шаклнинг орқа томонига қўйилади.
Маош белгиланадиган, ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)га корхонанинг тегишли хизмати томонидан имзоналади. Корхона раҳбари имзолаган фармойиш ходимга эълон қилинади. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги фармойшига асосан шахсий варақа тўлдирилади, мехнат дафтарчасида ишга олинганлиги ҳақида қайд қилинади, корхона бухгалтерияси эса шахсий



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling