Innovatsion faoliyat samaradorligi ko'rsatkichlari va tasnifi


Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳужжатлар


Download 0.7 Mb.
bet32/32
Sana16.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1503594
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
ФИЧИ маъруза матни 2 кисм

5. Меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳужжатлар

Дорихона ёки марказлашган бухгалтерияларда иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва уни ҳисоби талаб қилинган йўсинда расмийлаштирилган меҳнатни ҳисоби бўйича ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ барча қайта ишга қабул қилинганлар учун битта нусхада расмийлаштирилади, буйруқда ишчи ким сифатида, қандай лавозимга, қандай маош олиши ёки қандай разряд бўйича ишга олиниши кўрсатилган бўлади. Ушбу ҳужжатнинг орқа томонида тиббий кўрик натижалари, техника хавфсизлиги, ёнғин минимуми бўйича кўрсатмалар билан танишганлиги ҳақида баҳолар ва бошқа маълумотлар келтирилган бўлади. Кадрлар бўлимида қайта ишга қабул қилинган ишчига буйруққа биноан шахсий варақа сўров ва қуйидаги ҳужжатлар: паспорт, меҳнат дафтарчаси, маълумоти тўғрисидаги диплом асосида битта нусхата расмийлаштирилади. Кейинчалик зарурият туғилганда шахсий варақага ишчида рўй берган ўзгаришлар киритилади. варақага ишчи уни расмийлаштириш кунида имзо қўяди. Ўқув юртида ишлаб чиқаришдаги четланмасдан тахсил олаётган шахсларни ҳисобга олишда уларнинг шахсий варақалари ўқишни тугатишига қадар алоҳида сақланади. Таълим олаётганлар варақаларининг алоҳида баҳоланишида ўқув юртига кириш ва битириш санаси кўрсатилади. Ишлаётган ногиронларнинг варақаларидан ногиронлик гуруҳлари, унинг сабаби, ВТЭК хулосалари бўйича меҳнатнинг шароити ва ҳарактери келтирилган бўлади.
Ишчига асосий ва қўшимча таътилни тақдим қилишда хат тузилади. Унга дорихона раҳбари имзо қўяди ва кадрлар бўлимига шахсий варақада белгилаш учун, сўнгра таътил пайтида иш ҳақини чиқариш учун бухгалтерияга юборади. Тўловсиз таътил тақдим этилса “Таътилни бошқа кўринишлари” қаторида “Тўловсиз” деб кўрсатиб қўйилади.
Ишдан бўшатишда юқори турувчи ташкилотлар томонидан ишдан бўшатилаётганлардан ташқари барча ишчиларга буйруқ расмийлаштирилади. Буйруққа дорихона муассасаси мудири имзо қўяди. “Топширилмаган моддий ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тўғрисидаги маълумотнома” деган кўрсатмада асбоб-ускуналар, махсус кийим ва қимматли буюмларни топширилиш тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Шу ҳужжат асосида бухгалтерия ишчи билан қатъий ҳисоб-китоб қилади, меҳнат дафтарчаси ишдан бўшатилган куни қўлга берилади.

Ижтимоий суғурта ҳисобидан ҳақ тўлаш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71 – сонли қарори бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик учун тўланадиган нафақалар миқдори:
1. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов касаллиги ҳамда рухий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда:
а) иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;
- умумий меҳнат стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга;
б) иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга;
в) иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йилгача бўлган ходимларга тўланади.
2. Қолган ходимларга меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси, улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг давомийлигига боғлиқ равишда қуйидаги миқдорларда:
а) иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган етимларга;
б) иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида:
- умумий меҳнат стажи 5 йилгача бўлган ходимларга тўланади.
3. Меҳнат стажининг давомийлигидан қатъий назар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақани 100 фоиз миқдорида олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар учун аввал қўлланилган тартиб сақланиб қолинган.


6. Иш ҳақидан ажратма ва тўловлар ҳисоби

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ мулкчиликнинг ҳар қандай шаклидан қатъий назар дорихона ходимларига қуйидагилар амалга оширилади:



  1. даромад солиғи;

  2. пенсия фондига ажратма;

  3. касаба уюшмасига ажратма;

  4. ходим томонидан корхонага етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича тўловлар;

  5. алиментлар;

  6. кредитга сотилган товарлар учун тўловлар ва бошқалар.



9-ma’ruza. Farmatsevtik ishlab chiqarish korxonasini soliq tizimi
Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling