Innovatsion faoliyat samaradorligi ko'rsatkichlari va tasnifi
Иш вақтининг нормал муддати
Download 0.7 Mb.
|
ФИЧИ маъруза матни 2 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иш вақтининг қисқартирилган муддати
Иш вақтининг нормал муддати
Қонун ҳужжатлари иш хафтаси муддатини ҳамда иш куни муддатини тайин этиш тариқасида иш вақти нормасини белгилайди. Жумладан, Меҳнат кодекси 115 – моддасининг биринчи қисмига биноан олти кунлик иш ҳафтасида ҳам, беш кунлик иш ҳафтасида ҳам иш вақти ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Меҳнат кодекси 115 – моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар корхонада олти кунлик иш ҳафтаси жорий этилган бўлса, ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим. Бу нормаларга риоя этиш тўғрисидаги талаблар мулк шаклидан қатъи назар беистисно барча корхоналарга, шунингдек ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланувчи жисмоний шахсларга тааллуқлидир. Иш вақтининг қисқартирилган муддати Айрим тоифадаги ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнат шароитлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади. Бундай ходимларнинг рўйхати Меҳнат кодекси 116 – моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган бўлиб, унга кўра иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади: ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар; I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар; уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар; ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар; Айрим тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланган. Амалдаги қонун ҳужжатлари бундан ташқари барча ходимлар, шу жумладан номлари юқорида зикр этилган ходимлар учун байрам кунлари арафасидаги иш вақтини ҳамда тунги вақтдаги иш вақтини камида бир соатга қисқартиришни ҳам назарда тутади. 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Меҳнат кодексининг 116 – моддасига қўшимча киритилди. Бундан ташқари Кодекс 228 – модда билан тўлдирилди. Уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга ана шу қўшимчаларга мувофиқ иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланадиган бўлди. Меҳнат кодексининг 121 – моддасига биноан байрам кунлари арафасида кундалик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Шуни билиб қўйиш керакки, қонуннинг бу талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ фақат ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинган байрам кунларига нисбатангина эътиборга олинади. Тунги вақт муҳлати Меҳнат кодекси 122 – моддасининг биринчи қисми билан белгилаб қўйилган бўлиб, кеч соат 22-00 дан то тонгги соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. Меҳнат кодекси мазкур 122 – моддасининг иккинчи қисмига биноан агар ходим учун белгиланган кундалик иш муддатининг камида ярим тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш хафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling