Innovatsion faoliyat samaradorligi ko'rsatkichlari va tasnifi
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими ва шакллари
Download 0.7 Mb.
|
ФИЧИ маъруза матни 2 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тариф-малака маълумотномаси
- Тариф разряди
3. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг тизими ва шакллари
Меҳнат тўғрисидаги амал қилаётган қонунчиликка биноан ишчилар ва хизматчилар меҳнатини тўлашнинг ишбай ва соатбай шакли мавжуд. Бу шаклларнинг ҳар бири турли тизимларга эга. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шакли қуйидаги тизимларни кўзда тутади: ишбай – бунда маҳсулот бирлиги учун қатъий нарх бўйича тўланади. Дорихонада бу тизим дорихона шаҳобчалари ишчилари меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади; мукофотли – ишбай бунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг тўғри ишбай шакли корхонада амал қилаётган мукофотлаш ҳолатида ҳисобга олинган ишчиларни миқдорий ва сифат кўрсаткичлар бўйича ютуқлари учун мукофотлаш билан биргаликда бўлади. Дорихонанинг ғамламалар бўлимидаги қадоқлаш бўлимларида, фармацевтика фабрикаларида, тиббий ва микробиологик саноат заводларида ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади; прогрессив - ишбай, бунда ишчининг меъёр чегарасида ишлаб бериши қатъий нарх билан тўланади, меъёрдан ортиғи – кўтарилган нарх билан тўланади. Бу фармацевтика саноатида қўлланилиши мумкин; билвосита ишбай шакли ишбай нархлари бўйича белгиланиб, ўртача иш меъёрининг бажарилиши фоизига кўпайтирилиши мумкин; аккорд тизим, қатъий белгиланган иш ҳажми ва уни бажариш муддати учун иш ҳақининг миқдори белгиланади. Аккорд тўловининг ҳажми амал қилаётган ишлаб чиқариш “вақт” меъёрлари, тайёрланган маҳсулот бирлигининг нархлари, уларнинг умумий ҳажми асосида белгиланади. Меҳнат тўловининг аккорд тизими вазифани бажариш муддатини қисқарилиши ва бошқа сифат кўрсаткичлар учун мукофотлаш билан бирга қўлланилади. Мукофотлашнинг шароити ва қатъий ҳажми корхона амал қилаётган мукофотлаш ҳолати билан белгиланади. Меҳнат тўловининг бу тизими агар вагонларни “дорихона омборларида” дарҳол бўшатиш керак бўлса, коммуникация қурилмаларини аварияларини олдини олиш ёки қайтариш керак бўлса, қуриш ва шу каби ишларни бажариш керак бўлса қўлланилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли қуйидагиларни ўз ичига олади: оддий вақтбай тизим, бунда ишчининг меҳнатга соатлик, кунлик, ойлик, таъриф ставкалари ёки аниқ ишлаб берилган вақт учун лавозим учун мояна бўйича ҳақ тўланади. Даволаш профилактика муассасалари дорихона ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади; мукофотли - вақтбай тизим, ишчига оддий вақтбай тўловдан ташқари режаланган вазифаларни бажариш натижалари ҳамда ишнинг сифат кўрсаткичлари таъриф фондига ёки лавозим маошига белгиланган фоизда тўланади. Хўжалик ҳисобидаги барча дорихона муассасаларида ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашда қўлланилади. Меҳнатга иш ҳақи тўлашнинг мукофотли ва прогрессив - ишбай тизимлари қўлланилишининг муҳим шарти – ишлаб чиқариш меҳнати ўсиш даражасининг, иш ҳақи фондининг ўсиш даражасига нисбатан олдинда борилиши талабга амал қилишдир. Иш ҳақи фондига корхона, муассасалар бўйича рўйхат таркибига кирувчи ва кирмайдиган ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилган иш учун ҳисобга олинган пул миқдорлари киритилади. Шу билан бирга иш ҳақи фондига ишчи ва хизматчиларга ишланмаган вақт учун ҳам пул миқдори киритилади, лекин амалдаги қонунчиликка асосан тўлови амалга оширилади. Иш ҳақининг тарифлари иш ҳақини асосий тартибга солувчи мезони бўлиб ҳисобланади. Иш ҳақининг тарифи ўзида турли хил меҳнатнинг малакаси, оғирлиги ва ижтимоий аҳамиятига боғлиқ бўлиб унинг баҳосини ифодалайди. Иш ҳақининг тарифи икки хил шаклда амал қилади: а) ходимларга иш ҳақи тўлашнинг тариф тизими шакли; в) мансаб окладлари тизими шакли. Ташкилот иш ҳақининг энг муҳим элементларидан бири бўлиб тариф тизими ҳисобланади, яъни меҳнатни тарификация қилиш ва унга ҳақ тўлашни белгиловчи ҳуқуқий қоидаларнинг жами. Тариф тизими — ходимларнинг иш ҳақи даражасини уларнинг малакаси, меҳнатининг унумдорлиги, хусусияти ва шароитга, улар бажарадиган ишнинг масъулиятилилигига, ишлаб чиқариш тармоғи, корхоналарнинг ҳудудий жойлашиши, қўлланиладиган иш ҳақининг шаклларига кўра табақалаштириш ва тартибга солишга асос бўладиган нормативлар мажмуасидир.2 Тариф тизими ёрдамида давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг дифференциясини амалга оширади. Тариф-малака маълумотномаси – муайян тармоқда бажариладиган ишлар рўйхатини, бу ишларнинг квалификация хусусиятини, ходимнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маҳорати, усуллари ва бошқаларга қўйиладиган талабларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжат. Тариф разряди – тариф жадвалининг асосий элементларидан бири бўлиб, ходимнинг малакасига мувофиқ берилади. Тариф ставкаси – ишчига бир соат ёки бир кунлик меҳнати учун тўланадиган иш ҳақининг ҳажми. Ходимларга иш ҳақи тўлашда мустақил тариф тизимининг асосий элементи бўлиб, 1-разряд тариф ставкаси ҳисобланади, яъни у вақт бирлигида оддий меҳнатга тўланадиган минимал ҳақни билдиради1. Акционерлик жамиятларида раҳбар (директор)нинг, бош директор, жамият коллегиал ижро органини аъзолари (бошқарув)нинг иш ҳақи уларнинг ҳар бирининг жамият билан тузадиган шартномасида белгиланади. Акционерлик жамияти номидан шартномани жамият директори кенгаши раиси (кузатув кенгаши) имзолайди. Бу билан шу назарда тутиладики, жамият ва унинг раҳбар ходимлари ўртасидаги муносабатга акционерлик жамиятлари тўғрисидаги қонун-қоидаларига зид келмайдиган тарзда меҳнат қонунчилиги қўлланилади. Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сон қарори билан 1 февралдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар миқдорини ошириш назарда тутилган. Шу муносабат билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича янги сетка киритилмоқда. Шунга кўра иш ҳақи фондидаги барча тўловлар икки кўринишда бўлади – асосий ва қўшимча иш ҳақи. Асосий иш ҳақи тўловига тариф кўрсаткичлари бўйича вақтбай тўлов, келишилган нарх бўйича тўлов, байрам ва дам олиш кунидаги иш учун, иш вақтидан ташқари вақт учун қўшимча тўловлар, иш шароити зарарлилик учун, республикада хизмат кўрсатган тиббиёт ходими унвони учун, фармацевтика, тиббиёт фанлари номзоди ёки доктори илмий даражаси учун, бригада ишини ташкил қилган бригадирларга қўшимча тўловлар, ишлаб чиқариш сабабларига иш туриб қолишни, мажбурий иш қолдиришларни, ўринбосарлик вақтида лавозими учун бўлган ойликдаги фарқларни тўловлари, талабалар ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилинганидаги қўшимча тўловлар, ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш ва ортиқроғини амалга ошириш учун мукофотлар миқдорлари киради. Қўшимча иш ҳақи тўловига асосий, қўшимча ва ўқув таътиллари, ишлатилмаган таътил учун қоплашлар, дам олиш нафақалари, четланган вақти учун тўловлар, ёш болали оналарнинг танаффузлари тўловлари, бепул коммунал хизматлар учун тўловлар, давлат ва жамият мажбуриятларини бажарганлик вақти учун тўловлар, ҳарбий йиғинларда бўлгандаги вақт учун тўловлар киради. Иш ҳақи фондига қуйидагилар киритилмайди; мукофотлаш тўрисидаги ҳолатда кўзда тутилмаган ишчи ва хизматчиларни бир марталик пул мукофотлари: изланувчанлик ва ихтирочилиги учун мукофотлар; бир суткалик ва оширилган тўловлар; корхоналар тўлайдиган ўқишдагиларнинг стипендиялари; ижтимоий суғурта маблағларидан тўланадиган вақтинчалик ишга лаёқатсизлик ва нафақа пуллари; ўқув юртини тугатгунча ёш мутахассисларга таътил вақти учун нафақалар, бола туғилиши учун, кам таъминланган оилалар болалари учун тўланадиган пуллар; ишчи ёки хизматчи саломатлигига келтирилган зиён ҳолатида иш ҳақи ёки бошқа харажатларни қоплаш; бепул берилган махсус кийимларнинг оёқ кийимларнинг, махсус озуқанинг нархи ва бошқалар. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling