«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг яратилиши


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26
Bog'liq
-

 
4.2. Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимининг яратилиши 
4.2.1. Таълим тизимида ўтмишдан қандай мерос қолган эди?
1991 йилда Ер юзидаги қуруқликнинг олтидан бирига ёйилган 
империя тарих мулкига айлангандан кейин, бутун собиқ Совет Иттифоқи 
таркибига кирувчи республикаларда ўтиш даври бошланди. Шўроларнинг 


38 
бир вақтлар дунёни титратган мафкура ва иқтисодининг таназзулга 
учраши ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида мисли кўрилмаган 
муаммолар ва бир қарашда ечилиб бўлмайдиган қийинчиликларни 
келтириб чиқарган эди. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида «ёввойи», 
примитив бозор иқтисодининг ҳаётнинг барча соҳаларига салбий таъсири, 
ижтимоий муносабатларнинг тижорийлашиши натижасида таълим тизими 
ва ўқимишли инсонларнинг престижи тушиб кетган эди. Ўша даврда пост 
Совет ҳудудларда ёмғирдан кейин чиққан қўзиқоринлардек кўпайган 
чаламулла «ишбилармон»лар олий маълумотли ходимлардан бир неча 
баравар юқори маош олгани ёки даромадга эга бўлгани ҳаммамизнинг 
ёдимизда. Бу ҳол таълим тизими ва фан соҳаларидан малакали 
кадрларнинг кетиб қолишига, таълим ва фаннинг обрўсизланишига олиб 
келди. Бунинг натижаси сифатида таълимнинг сифати ёмонлашди, 
одамлар билим ва мутахассислик эгаси бўлиш ҳақида эмас, диплом олиш 
ҳақида ўйлай бошлаган эдилар. Чунки, янги ижтимоий тизимга ўтиш 
мобайнида кўпгина МДҲ мамлакатларида тўпланган инсон капитали 
қадрсизланди, инсонларнинг маоши ва жамиятдаги мавқеи маълум муддат 
уларнинг таълим савияси билан боғлиқ бўлмай қолгани маълум. 
Бошқа тарафдан, Шўролар давридан қолган мавжуд таълим 
тизимининг планли иқтисодиёт эҳтиёжига мослаштирилганлиги, ўқувчи ва 
талаба ёшларнинг таълим тизимининг пассив унсурлари ҳолига тушириб 
қўйилгани, бунинг натижасида улар мустақил ва ижодий фикрлашдан, 
мустақил ўқиш ва изланишдан узоқлашиб қолгани, ўқув дастурлари ва 
материалларининг янги даврга мослашмаганлиги унинг энг оғриқли 
нуқталаридан эди. 90-йиллар бошида барча собиқ Совет республикалари 
каби мамлакатимизда ҳам жуда кенг, амалий ҳаётда керак бўлган-
бўлмаган фанлар ва курсларни ўзида жамлаган бошланғич мактаб – 8 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling