27
У ёки бу давлатнинг инсон капитали ва инсон потенциалини ҳам,
албатта, бир-биридан фарқлаш лозим.
Инсон потенциали ялпи ички
маҳсулот, ўртача умр кўриш даражаси ва катта ёшдаги аҳолининг
саводхонлиги каби кўрсаткичларларга таянади ва моҳиятан у
инсон
капитали тушунчасига нисбатан тор бир маънони ифодалайди.
Масаланинг яна бир ўзига хос тарафи бор: у ҳам бўлса Ғарб ва Шарқ
жамиятларининг инсон капитали учун мезонларидир.
Ривожланган
капиталистик мамлакатлардан фарқли равишда анъанавий қадриятларга
боғлиқ Шарқ жамиятларида, шу жумладан, мамлакатимизда халқимизнинг
урф-одатлари, анъаналари ва миллий менталитетнинг ўзига хос
тарафларига кўра инсон капиталининг қиймати фақат
моддий манфаат,
юксак турмуш даражаси ҳамда шон-шуҳрат билан ўлчанмаслиги
табиийдир. Анъанавий қадриятларга содиқ қолган
мамлакатларда инсон
капиталининг шахсга /индивидга берадиган
неъматлари маънавий-
маърифий бойлик, оилавий фахр-ифтихор, ижтимоий ҳимоя, фахрий унвон
ёки орден-медаллар
билан мукофотлаш, яъни эл-юрт ҳурмати каби
факторларда намоён бўлади.
Юқорида баён қилинганларни шартли равишда чизмада қуйидагича
ифода этиш мумкин (пастдаги чизмаларга қаранг):