«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
-
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2. Инсон капиталининг моҳияти.
Категория
Қўлланиш даври Иқтисодиёт субъекти тўғрисидаги тасаввур Амалга киритилиши сабаблари Иш кучи XIX аср – ҳозирги давр Инсон - меҳнат жараёнида самарали фойдаланиш имконияти бўлган қобилият ва сифатлар соҳиби сифатида Ишлаб чиқаришда шахс омилини ҳисобга олиш зарурати Меҳнат ресурслари XX асрнинг 20-йиллари – ҳозирги давр Инсон – ташқи бошқарувнинг нофаол объекти, режа-ҳисоб бирлиги сифатида Иқтисодиётни марказлаштирган ҳолда бошқариш шароитида иш кучини такрор ҳосил қилиш жараёни кўрсаткичларини ҳисобга олиш зарурати Меҳнат салоҳияти XX асрнинг 70-80-йиллари – ҳозирги давр Инсон – меҳнат соҳасида ўз эҳтиёж ва манфаатларига эга субъект сифатида Шахсий омил имкониятларини фаоллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш зарурати Инсон омили ХХ аср 80- йилларининг охири – 90- йилларининг бошлари – ҳозирги давр Инсон – ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий ҳаракатга келтирувчи кучи, унинг самарадорлигини ошириш воситаси Ижтимоий-сиёсий шарт-шароитлар, шахсий омил самарадорлигини ошириш зарурати Инсон капитали ХХ асрнинг 90-йиллари бошлари – ҳозирги давр Инсон – энг самарали капитал киритишнинг объекти, бу капитал билим ва маҳоратни оширишга хизмат қилиб, келгусида энг юқори самара келтириши мақсадини кўзлаш Инсон салоҳиятини ҳамда инсонга инвестицияларнинг иқтисодий хусусиятини эътироф этиш 10 2.2. Инсон капиталининг моҳияти. Барча даврлар ва замонларда инсон ва унинг меҳнати жамият бойликларининг асосини ташкил этгандир. Ибтидоий жамоа тузумидан то бугунга қадар инсоният яратган барча моддий ва маънавий бойликлар инсоннинг жисмоний ва ақлий меҳнати, билими ва кўникмалари маҳсули ўлароқ майдонга келгани боис меҳнаткаш инсон ҳар доим ҳар қандай бойликларнинг яратувчиси бўлиб майдонга чиқади. Чунки инсон ўзининг уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа ҳаёт учун зарурий нарсаларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун меҳнат қилиши лозим. Бу билан у, бир томондан, ўзининг ишлаш салоҳиятини реализация қилади ва бошқа тарафдан жамият билан ўзаро ижтимоий- иқтисодий муносабатларга киришади. Айнан инсоннинг меҳнат фаолиятининг маҳсули сифатида турли моддий ва маънавий бойликлар яратилади ҳамда улар нафақат ўша инсоннинг, балки бутун жамиятнинг эҳтиёжларини қоплашга ва айни вақтда у яшаган мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиётига хизмат қилади. Шуниси диққатга сазоворки, меҳнат сўзи фақат инсоннинг ақлий ва жисмоний фаолияти турлари учунгина қўлланади. Аммо, афсуски, кўп асрлар давомида инсонга фақат ишлаб чиқариш воситаси, қўл кучи сифатида қаралди ва гоҳида унинг меҳнати аёвсиз эксплуатация қилинди. Жаҳон тарихидан меҳнати, билими, ижоди учун етарлича рағбатлантирилмаган инсонлар, синфлар ва табақаларнинг бу адолатсизликка қарши кўтарган исёнларга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Башарият инсон - шахс меҳнатини ижтимоий-иқтисодий субъект ва қадрият сифатида қабул этилганича, инсон меҳнати қийматини тўғри баҳолаганига қадар ўз бошидан кўп аччиқ ва сабоқ бўлувчи воқеаларни ўтказди. Инсоннинг интеллектуал ва амалий салоҳиятининг аҳамияти ҳамда инсон капитали концепциясининг ўртага келишида илк тамал тошларини қўйган сиёсий иқтисод фанининг асосчиси А. Смит эди. У инсонни 11 ижтимоий бойликнинг бир қисми ва ишлаб чиқаришнинг пировард мақсади, деб билар эди [3]. XIX аср охирида бошқа бир мутафаккир А. Маршалл эса бойлик тўплашни инсон тараққиёти билан бевосита боғлаб қуйидагича тушунтирган эди: «Моддий бойликларни ишлаб чиқариш бу фақат инсон ҳаётини таъминлаш, унинг эҳтиёжларини қондириш ва унинг жисмоний, ақлий ва маънавий имкониятларини ўстириш учундир. Аммо инсоннинг ўзи бу бойликни ишлаб чиқаришнинг асосий воситасидир, бу бойликнинг пировард мақсади ҳам инсондир» [4] . XX асрга келиб эса бу тушунча «инсон капитали» деб аталувчи умуминсоний ва умумиқтисодий қадрият шаклини олди. Чунки, Европа ва жаҳоннинг бошқа қисмларига ёйилган саноат инқилоби ва ишлаб чиқаришнинг жадаллашуви бу жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи – инсоннинг иқтисод, ишлаб чиқариш, менежмент ва технологик жараёнлардаги ролини кескин оширди. Анъанавий «инсон - ишчи кучидир» тасаввурини ўрнини аста-секин «меҳнаткаш инсон – сармоя (капитал)дир» тушунчаси эгаллай бошлади [5]. Инсон капитали тушунчаси иқтисодий ва гуманитар категория (термин) сифатида ўтган асрнинг 60-йилларидан эътиборан муомалага киритилган ва бу тушунча аввалбошда иқтисодий муносабатлар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларнинг марказида турувчи инсон факторини ифодалай бошлаган эди. Ўша даврларда бошланган замонавий илмий- техника инқилоби, информацион технологияларнинг кенг ёйилиши, дунёдаги иқтисодий вазият ва моделларнинг (постмодерн ва постиндустриал жамият моделлари) ўзгариши каби ҳолатлар инсон капитали тушунчасининг маъноларини ўзгартирди ва кенгайтирди. Жамият турмуши ва иқтисодиётда инсон факторининг (Human Factor) ва умуман инсон капитали (Human Capital) тушунчасининг оммалашуви етакчи ривожланган давлатларда бу хусусдаги тадқиқотларнинг авж олишига олиб келди. Америкалик икки иқтисодчи 12 олим - Теодор Шульц (1979) ва Гэри Беккер (1992) инсон капитали назариясининг асосларини ишлаб чиқдилар ва бу тадқиқотлари учун халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлдилар. Бу олимларнинг инсон капитали тушунчасига берган таърифини ҳам қисқача ушбу сатрларда умумлаштириш мумкин: «инсон капитали – шахснинг ўзи ва умуман, жамиятнинг кўп сонли эҳтиёжларини қоплашга хизмат қиладиган билими, қобилияти ва кўникмалари йиғиндисидир». Инсон капитали назарияси асосчиларининг бу қисқача таърифи вақт ўтиши билан инсоният турмушида юзага келган ўзгаришлар туфайли йил сайин кенгайиб ва мукаммаллашиб бормоқда. Бугунги кунда инсон капитали ҳақидаги назария иқтисод фанининг мустақил тармоғига – билим иқтисоди йўналишига айланди [6] . Мазкур фандаги инсон капитали хусусидаги энг мукаммал ва тадқиқотчилар тарафидан тан олинган таърифлардан бири қуйидагичадир: «Инсон капитали иқтисодиёт ва жамият тараққиётининг тўхтовсиз ривожланувчи ва мураккаб фактори бўлиб, у ўзида инсон факторининг ишлаб чиқариш фактори сифатида самарали ва оқилона амалда бўлишини таъминловчи меҳнат ресурсларини, билимларни, ақлий ва жисмоний меҳнат унсурларини, яшаш шарт-шароитларини, интеллектуал фаолиятни жамлайди... Қисқачаси, инсон капитали – бу профессионализм, интеллект, билимлар, сифатли ва юксак самарали меҳнат ва юксак турмуш даражаси демакдир» [7]. Инсон капитали тушунчасининг марказида албатта ҳар доим инсон бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Аммо бугунги кунда бу тушунчанинг замирида яхши таълим олган, ижодкор ва ташаббускор, юқори профессионализмга эга инсон ётмоқда. Бинобарин, юқори технологияларга асосланган ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчи иқтисодиётни фақат ана шундай профессионал ишчи, инженер-техник ходим, менеджер ва бошқарувчиларнинг армияси вужудга келтириши ва 13 бошқариши мумкин. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европадаги бошқа ривожланган мамлакатларнинг намунаси инсон капитали ҳозирги даврда замонавий иқтисод ва жамиятни шакллантириш ва ривожлантиришнинг асосий ишлаб чиқариш ва ижтимоий фактори эканлигини кўрсатмоқда. Инсон капитали тушунчаси инсон фактори ва инсоннинг имкониятлари (ресурслари) тушунчаларининг йиғиндиси бўлишдан ташқари энди унинг иқтисодий категория эканлиги барча тарафидан тан олинмоқда [8]. Инсон капитали деган иқтисодий категориянинг шаклланиши ҳам ўз- ўзидан юз бергани йўқ, у дастлаб узоқ вақт инсоннинг билим ва меҳнат қобилиятини ифодаловчи бир тушунча сифатида мавжуд эди, холос. Шу билан бирга, инсон капиталини дастлаб фақат фақатгина харажат талаб этувчи ижтимоий фактор сифатида билишар эди. Таълим ва тарбия учун сарфланган маблағлар ишлаб чиқаришга алоқаси бўлмаган харажатлар, деб ҳисобланар эди. Зотан, инсон капитали ҳар доим аҳолининг таълим ва турмуш даражасини ошириш учун сарфланган харажатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Жумладан, тарбия, таълим, билимлар (фанлар), соғлиқни сақлаш, ишбилармонлик қобилияти ва муҳитини шакллантириш, меҳнат жараёнини ахборотлар билан таъминлаш, фуқаролар ва бизнеснинг хавфсизлиги, иқтисодий ҳуррият, маданият, санъат ва бошқа инсон учун зарурий соҳаларга сарфланган инвестициялар пировард натижада инсон капиталининг шаклланишига асос бўлади ва бу капиталнинг савияси, сифати ва қийматига таъсир қилади. Айнан ана шу таълим ва тарбия фактори инсон капиталининг шаклланишида муҳим ўрин тутишини инсоният тарихидаги алоҳида шахслар тимсолида кўпдан бери билишар эди. Чунки, бошқа турдаги капитал типларидан фарқли ўлароқ инсон капитали у ёки бу конкрет шахс билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у авало ўша шахснинг шахсий мулкидир ва у капитал эгасининг инон-ихтиёрига кўра сарфланади. 14 Хуллас, инсон капитали – меҳнат қилувчи кишиларнинг оддий йиғиндиси эмас. Инсон капитали бу профессионализм, билимга интилиш, ахборот таъминоти, соғлиқ, оптимизм, ташаббус ва меҳнатсеварлик каби томонлар ва хислатлардан ясалган бир гулдаста кабидир. Юқоридаги таърифлар, албатта, инсон капитали каби мураккаб жараённинг моҳиятини тўла ифодалаши қийин. Чунки, ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий феномен каби инсон капиталининг ҳар бир мамлакатнинг асрий анъаналарини ва халқнинг менталитетини, бошқа маҳаллий шарт-шароитларни ўзида акс эттирувчи хусусиятлари мавжуд. Шу сабабли чет эллик олимлар ва мутахассисларнинг инсон капиталига берган таърифи бу мураккаб феноменнинг барча қирраларини қамраб ололмайди. Шу сабабли инсон капиталининг қуйидаги таърифини таклиф этамиз: Инсон капитали – ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-фалсафий тушунча (атама) бўлиб, бу шахснинг: фундаментал ва амалий билими, тажрибаси, кўникмалари, табиат ва жамиятдаги воқеа, ҳодиса ва жараёнларга илмий-мантиқий ёндашиш, уларнинг инновацион ечимларини топишдаги профессионаллик даражаси; интеллектуал мулки, моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариш имкониятлари, инсон ва жамият тараққиётини кафолатловчи куч ва воситалар мажмуининг мавжудлиги; ақлий меҳнати ва юксак инновацион тафаккури, унинг турмуш даражаси ва касбий карьерасининг ошиши, жамиятдаги мавқеи ва ўрнини белгиловчи омил. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling