«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


II. «Инсон капитали» (Human Capital) тушунчаси ва унинг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
-

II. «Инсон капитали» (Human Capital) тушунчаси ва унинг 
илмий-ижтимоий талқини 
 
2. 1. Иш кучи, инсон фактори, инсон омили ва инсон капитали 
тушунчалари ҳақида 
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да инсон фактори, инсон омили ва 
инсон капитали хусусидаги шарҳлар «инсон» ва «омил» сўзларига 
бағишланган изоҳларда, афсуски, мавжуд эмас [1]. Аммо, бу сўзлар ҳамда 
иш кучи, инсон фактори, инсон омили бирикмаларининг тилимизда 
амалий қўлланилиш анъаналарига таяниб, уларнинг англатган маънолари 
хусусида мулоҳаза юритиш мумкин.
«Иш кучи» ўзбекчада одамнинг биологик ва физик имкониятларига 
(«куч») таянган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга оширилган вазиятларга 
қўлланиладиган иборадир. Масалан: 1960-йилларда Англия ва Франция 
мамлакатлари иқтисодининг иш кучига бўлган талаби асосан собиқ 
мустамлакалардан келган қора ишчилар ҳисобига қопланар эди (Газета – 
archive). «Инсон фактори» 1980-йилларда тилимизга рус тили орқали 
калька йўли билан таржима қилиш туфайли(человеческий фактор 

 инсон 
фактори) кириб келган бирикма ва тушунчадир. Бу бирикманинг 
маънолари ичида салбий ва ижобий бўёқлар мавжуд. Масалан: Кеманинг 
ҳалокатга учраши инсон фактори билан боғлиқ (Газета – archive). Бу 
жумлада ибора «инсоннинг бепарволиги, ўз ишига бефарқ қараши» каби 
маъноларни билдирмоқда. Инсон фактори –ишлаб чиқаришда ҳали қўл 
урилмаган имкониятлардан бири (Газета – archive). Бу жумлада, унинг 
асосий мазмунидан англашилгани каби, «фактор» сўзи ижобий бўёқли 
«имконият» маъносини ташимоқда. 
«Инсон омили» - ўзбек тилида сўнги ўн-ўн беш йилда нутқий 
муомалага киритилган ибора бўлиб, у асосан ижобий маънода қўлланади 



(бу сўз қайсидир маънода инсон капитали маъносини ҳам билдиради). 
Масалан: Мустақиллик даврида жамият тараққиётига синфий қарашдан 
воз кечилди. Жамият ривожланишида инсон омилига олий қадрият 
сифатида қарала бошланди (Газета – archive). 
«Инсон капитали» ва «инсон сармояси» бирикмалари айни маънода 
қўлланадилар. Аммо «сармоя» сўзининг маъносида маълум бир тарихий 
шароитларда (эски Шўро идеологияси таъсирида) шаклланган салбий бўёқ 
мавжуд эканлиги учун, илмий адабиётларда ва вақтли матбуот тилида 
«инсон капитали» бирикмасини кўпроқ қўллаш кўзга ташланади. 
Фикримизча, ўзбек тилида «инсон капитали» сўз бирикмасини 
инглизчадаги «Human Capital» маъносида ишлатиш ўринлидир. Бошқа 
бирикмалар ва тушунчалар эса, маълум бир даврларга хос иқтисодий / 
ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалагани учун ўша тушунчаларни 
ифодалаш эҳтиёжи туфайли нутқий қўлланимда давом этмоқдадир. 
Тошкент Иқтисодиёт университетининг бир гуруҳ олимлари тарафидан 
нашрга тайёрланиб, эълон қилинган «Инсон тараққиёти» дарслигининг 
муаллифлари келтирган жадвалда, айниқса бу ҳол жуда лўнда ва 
тушунарли шаклда ифодаланган (кейинги бетдаги жадвалга қаранг) [2].
Жадвалдан кўриниб турибдики, саноат революцияси даврига қадар 
меҳнаткаш инсонга ҳамиша «иш кучи» сифатида қараб келинган, 20-асрда 
унинг маъносига «меҳнат ресурси» ва «меҳнат салоҳияти» тушунчалари 
қўшилган ва 2000-йилларга яқинлашгач, 1980- ва 1990-йилларда «инсон 
омили» ва «инсон капитали» тушунчалари ҳам пайдо бўлган. Демак, бу 
ҳодиса оддийгина тилдаги ўзгариш эмас, у ишлаб чиқариш муносабатлари
ишлаб чиқариш воситалари ва уларни ҳаракатлантирувчи куч – меҳнаткаш 
инсоннинг ижтимоий мақомида юз берган ўзгаришларни ҳам ифода этади. 

 
 



1-жадвал 
Иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида инсон
ресурслари баҳоланиши 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling