«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
-
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.1. Дунёдаги тамаддунлар ва уларнинг инсон капитали шакллари билан алоқаси
Инсон капиталини
шакллантириш Таълим Соғлиқни сақлаш Меҳнат унумдорлигининг ошиши Фан ва техниканинг ривожланиши Иқтисодий ўсиш 21 эди. Аслида инсон капитали мавзуси нафақат иқтисодчи мутахассислар учун, балки философлар, социологлар, педагоглар ва психологларнинг ҳам текшириш объекти бўлган масаладир. Жумладан, файласуфлар ҳаётий тажриба тўплаш, таълим олиш, меҳнат қилиш жараёнида инсонда шаклланган маънавий фазилатлар тизимини ўрганиши, социологлар эса бу тажриба ва кўникмаларнинг, билимлар ва тасаввурларнинг социум ва у яшайдиган ижтимоий муҳит билан алоқаси масалаларини тадқиқ этиши, педагогика фани эса таълим ва тарбия воситаси билан инсонда шаклланган билим, тажриба ва кўникмалар хусусида изланишлар олиб бориши, психология эса инсонда шаклланган билим, тажриба ва кўникмаларнинг когнитив (инсон менталитети ва салоҳияти билан боғлиқлик) ва инсон хулқ-атворига таъсири муаммосини ёритиб бериши лозим [12]. 3.1. Дунёдаги тамаддунлар ва уларнинг инсон капитали шакллари билан алоқаси Эътироф этиш керакки, дунёдаги миллий инсон капитали шаклларининг тараққиётини жаҳондаги цивилизациялар ва мамлакатларнинг босиб ўтган тарихий тараққиёт йўли белгилаб берди. Жумладан, Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатларида XIX асрда, шунингдек, индустриал ва постиндустриал жамиятга ўтиш даврида таълим ва илм-фанга сарфланган инвестициялар Ғарб тамаддунининг жадал ривожланишига ва уларнинг Хитой, Ҳиндистон, Ислом мамлакатлари ва Россия каби бошқа тамаддун ва мамлакатлардан ҳар соҳада тамомила ўзиб кетишига, Англосакс ирқининг дунёда доминант тамаддун ҳолига келишига йўл очди. Бу эса ҳатто ўрта асрларда ҳам инсонга сарфланган инвестицияларнинг (инсон капитали тушунчаси муомалага киритилмаган бўлса-да) охир-оқибатда у ёки бу тамаддуннинг ривожига асос бўлгани, бу ишни йўлга қўймаганларнинг инқирозига сабаб бўлганини кўрсатади. 22 Худди шундай ўхшатишни Исломий цивилизация юксак тараққиётга эришган ўрта асрларда диёримизда таълим, илм-фан, маданият ва санъат жадал ва кенг миқёсда ривожланган, улуғ ота-боболаримизнинг меҳнатлари натижаси сифатида илк ва кеч ўрта асрларда Самарқанд, Хива, Бухоро, Андижон, Ҳирот, Машҳад каби шаҳарлар дунёнинг илм-фан марказларига айланган эди. Хивадаги Маъмун академияси, Бухорода Ибн Синони тарбиялаб етиштирган муҳит, Самарқанддаги Улуғбек астрономия мактаби ва академияси, Ҳиротда Мир Алишер Навоий яратган илму фан ва маърифат гулшани - булар ўрта асрларда халқимизнинг буюк фарзандларини тарбиялаб етиштирган илм-фан ва маданият ўчоқлари эди. Президентимиз И.А.Каримов “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида ҳақли равишда таъкидланганидек, Шарқ, хусусан, Марказий Осиё минтақаси IХ-ХII ва ХIV-ХV асрларда бамисоли пўртанадек отилиб чиққан икки қудратли илмий-маданий юксалишнинг манбаи ҳисобланиб, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган Шарқ уйғониш даври – Шарқ Ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Агар Европа Уйғониш даврининг натижалари сифатида адабиёт ва санъат асарлари, архитектура дурдоналари, тиббиёт ва инсонни англаш борасида янги кашфиётлар юзага келган бўлса, Шарқ Уйғониш даврининг ўзига хос хусусияти, аввало, математика, астрономия, физика, химия, геодезия, фармакология, тиббиёт каби аниқ ва табиий фанларнинг, шунингдек, тарих, фалсафа ва адабиётнинг ривожланишида намоён бўлди. Ўрта асрларнинг илк даврида Шарқда амалга оширилган буюк илмий кашфиётлар замонавий математика, тригонометрия ва география фанлари тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган буюк юртдошимиз Муҳаммад ибн Мусо 23 ал-Хоразмий номи билан боғлиқ. У ўнлик позицион ҳисоблаш тизимини, нол белгиси ва қутблар координаталарини биринчилардан бўлиб асослаб берган эди ва амалиётга татбиқ этган эди. Бу эса математика ва астрономия фанлари ривожида кескин бурилиш ясади. Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди, илмий маълумот ва трактатларни баён этишнинг аниқ қоидаларини ишлаб чиқди, у астрономия, география ва иқлим назарияси бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифи эди. Алломанинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умум эътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари орасида фақат унинг номи ва асарлари "алгоритм" ва "алгебра" каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилгандир. Аҳмад Фарғоний томонидан IХ асрда яратилган “Астрономия асослари” фундаментал асарида оламнинг тузилиши, Ернинг ўлчови ҳақидаги дастлабки маълумотлар, сайёрамизнинг шарсимон кўринишга ега экани хусусидаги далиллар мавжуд бўлиб, мазкур китоб ХVII асрга қадар Европа университетларида астрономия бўйича асосий дарслик сифатида ўқитиб кeлинган ҳамда Буюк географик кашфиётлар даврида Колумб, Магеллан ва бошқа саёҳатчиларнинг кашфиётлари учун илмий асос бўлиб хизмат қилган эди. Аҳмад Фарғонийнинг амалий ютуқларидан бири унинг ўрта асрлардаги асосий астрономик асбоб – устурлоб назариясини ишлаб чиққани ва шунингдек, Нил дарёсида “ниломер” деган, кўп асрлар давомида сув сатҳини ўлчайдиган асосий восита сифатида хизмат қилиб келган машҳур иншоотни яратгани бўлди. Тиббиёт тарихида энг машҳур бўлган, “Тиб қонунлари” деб аталган ўзининг бебаҳо фундаментал асари билан Ибн Сино кейинги бир неча юз йиллар учун тиббиёт фанлари тараққиётининг асосий йўналишларини олдиндан белгилаб берди, ҳозирги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган амалий тиббиёт ва фармакология соҳаларининг энг муҳим усулларига асос солди. Бежиз эмаски, бу китоб Европада ХV асрда чоп этилган дастлабки 24 китоблардан бири бўлган ва Европанинг етакчи университетларида қарийб 500 йил давомида тиббиёт илми айни шу асар асосида ўқитиб келинган. Х асрнинг қомусий алломаси Абу Наср Форобийни замондошлари, универсал билимларга эга бўлгани боис, “Шарқ Аристотели” деб атаганлар. У кўплаб фанларни илмий кашфиётлар билан бойитди, турли мамлакатлар олимларининг фалсафий қарашларини ривожлантирди ва 160 дан ортиқ асар ёзди. Улардан энг машҳурлари “Моҳият хусусида сўз”, “Фанларнинг пайдо бўлиши ҳақида китоб”, “Тафаккур моҳияти” ва бошқа асарлар ҳисобланади. Форобий асарларининг асосий қисми кўплаб Европа ва шарқ тилларига таржима қилинган ва ҳозирги кунга қадар чуқур тадқиқотлар мавзуси бўлиб келмоқда [13]. Шунингдек, XIV-XV асрларда Темурийлар цивилизацияси етиштирган инсон капиталининг маҳсуллари – Алишер Навоийнинг «Хамса»си ва «Чор девон»и, Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг»и, Улуғбекнинг «Кўрагоний жадваллари», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома»си, Камолиддин Беҳзоднинг миниатюралари, Али Қушчи, Жамшид Коший, Қозизода Румийнинг математикага ва астрономияга доир асарлари бугунги кунда ҳам халқимиз ва инсоният хизматида эканлиги намунаси инсон капитали учун сарфланган инвестицияларнинг нақадар узоқ вақт самара беришининг ёрқин бир намунасидир. Давлатимиз раҳбари ҳақли таъкидлаганларидек, «Бугун орадан деярли минг йил ўтганидан кейин ҳам биз ўрта асрларда яшаб ижод қилган, жаҳон цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг даҳоси, илм-фаннинг турли йўналишларидаги изланишлари ва қомусий билимлари олдида ҳайратга тушамиз. Ўрта асрлардаги Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг буюк асарлари ва мероси нафақат бир миллат ва халқнинг, балки бутун инсониятнинг бойлигидир. Бу бебаҳо мерос бизга бир-биримизни 25 тушуниш учун кўмаклашадиган ва ҳамкорликнинг янги уфқларини очиб берадиган бойлик экани, ўйлайманки, ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди» [14]. Шу билан бирга Туронзамин халқлари биринчи ва иккинчи Шарқ Ренессансини яшаётган ўша даврларда Европа ва Русда феодал тарқоқлик ҳукм сурган ва бу ерларда вазият-муҳит том маънода юқоридаги аҳволнинг акси бўлган, яъни фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат тушкун аҳволда бўлган эди. Лекин Ғарб тамаддуни маълум бир тарихий босқичда – ўрта асрларнинг охирида айнан инсон факторига сарфланган маблағлар келтирган имкониятлар эвазига бошқа тамаддунлар ва давлатлардан ўзиб кетди, цивилизациялараро рақобатда ғолиб чиқиб, ҳозирга қадар дунёнинг глобал масалаларини ўз фойдасига ҳал этиб келмоқда. Масаланинг тарихига бир кўз ташласак, ХVIII асрга келиб Ғарбий Европа мамлакатлари киши бошига тушадиган миллий маҳсулот ҳажми ва аҳоли ўртасидаги саводхонлик масаласида Хитой ва Ҳиндистондан бир ярим баравар олдинда эдилар. Кейинчалик бу устунлик иқтисодий эркинлик, демократия каби қадриятлар билан Англосакс тамаддунининг дунёдаги устунлигини узил-кесил қарор топтирди. Инсон капиталининг сифати ва халқ таълимининг илғор даражаси баъзан тараққиётда орқада қолган мамлакатларнинг бир «сакраш билан» ривожланган мамлакатлар қаторига кириб олишига ҳам йўл очиши мумкин. Масалан, Япония XVI-XVIII асрлар давомида қарийб 3 аср давом этган «ёпиқ эшиклар» сиёсатидан кейин, XVIII асрда Ғарб цивилизацияси «неъматлари»га ўз чегараларини очган эди. Японияда кенг тарқалган анъанавий буддавийлик мактаблари ва бу мактабларда таълимнинг узоқ вақт давомида ва сифатли берилиши, шунингдек, япон менталитетидаги тиришқоқлик ва янгиликларга ўчлик хусусияти Ғарбдаги илм-фанни, технологияни ва бошқа цивилизация унсурларини қисқа муддатда ўзлаштиришга, «ҳазм қилиш»га олиб келди. 1868 йилда Японияда 26 бошланган Ғарб руҳидаги «Мейжи ислоҳотлари»дан кўп ўтмай, атиги 40 йил ичида бу давлат Европа мамлакатлари даражасидаги илм-фан, технологияга ва табиийки, инсон капиталига эга бўлди. Бу ҳолнинг пировард натижаси ўлароқ «Кунчиқар юрт» 1905 йилги Рус-Япон урушида 200 йиллик ғарблашиш тажрибасига эга Россия империяси устидан ғалаба қозонди. Фикримизнинг далили сифатида қуйидаги рақамларга мурожаат қилайлик: 1913 йилда Японияда катта ёшли аҳоли орасида таълим олиш муддати 5.4 йил эди. Бу кўрсаткич Италияда 4.8, Америкада 8.3 йил эди. Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси Японияда 51 ёш бўлиб, бу миқдор Европа ва Америкадаги кўрсаткичлар билан тенг эди. Россиянинг инсон капитали билан боғлиқ бундай кўрсаткичлари мос равишда 1-1.2 йил ва 33-35 ёш эди [15]. Япониянинг зафарининг инсон фактори ва капиталига боғлиқ сабаблари ана шундай эди. Япониянинг илғор технологияларни ва иқтисодий моделларни ўзлаштира билиш намунаси бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар учун яхши бир ўрнакдир. Сўнги пайтларда ривожланган мамлакатларнинг миллий бойлиги структурасида ишлаб чиқариш капитали ўрнини инсон капитали эгалламоқда. XXI аср бошида дунё иқтисодида рўй берган энг муҳим ўзгаришлардан бири ҳам ана шу ҳолат: ишлаб чиқариш капитали ва бошқа капитал турларига қараганда инсон капиталининг аҳамияти ва қиймати беҳад даражада ошганидир. Бинобарин, эндиликда унинг асосий капитал тури сифатида замонавий давлат ва жамият типининг шаклланиши ва тараққиётида биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб боришидир. Яқин- яқинларгача ҳарбий куч-қудрат, ривожланган иқтисодиёт, фан-техника ютуқлари давлат салоҳиятининг белгилари бўлиб ҳисобланар эди. Эндиликда инсон капитали миллий бойликнинг энг қийматли туридан бирига айланиши билан бир қаторда давлат ва жамиятнинг тараққиётини ва куч-қудратини белгилаб берадиган фактор ролини ўйнамоқда. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling