«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
-
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич
(узлуксиз таълим), бу капиталнинг имконият ва салоҳиятидан ишлаб
чиқариш ва фанда фойдаланиш каби бир-бири билан узвий боғлиқ ва циклик тизим кўз олдимизда намоён бўлади. Айнан ана шундай бир- бирини тақозо этувчи ва бири иккинчиси тўлдирувчи циклик тизим ҳар доим янгиланиб, такомиллашиб борадиган инновацион иқтисодиётга керакли инсон капиталини етказиб беради. Инсон капиталини шакллантириш учун керакли энг муҳим социал инфратузилма – таълим тизими мамлакатимизда ана шундай мукаммал бир бичимда барпо этилгандир. Ўзбекистонлик олимлар С. Гулямов ва Б. Гаибназаровларнинг диққат қилиб ўтганларидек, инсон капиталини шакллантиришнинг ўзига хос «ўзбек модели»нинг дунёдаги мавжуд шарт-шароитлардан фарқи намоён бўлади: ижтимоий патернализм ва давлатнинг, оиланинг ва хусусий бизнеснинг таълим тизиминининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун сарфлаган саъй-ҳаракатлари охир-оқибатда малакали ва билимли инсон потенциали сифатида инновацион тараққиёт учун хизмат қиладиган инсон капиталининг шаклланиши учун хизмат қилади. Яъни, қуйидаги 50 чизмада ифодаланганидек, ўзбекона инсон капитали шакллантириш тизими асосий ижтимоий институтлар бўлмиш оила, давлат, жамият, хусусий бизнес ва бошқаларнинг ҳамкорлиги натижаси сифатида шаклланади [31]: 4-чизма. Инсон капиталининг омиллари Қайд этиш лозимки, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга жорий қилиш чуқур ўйланган ва маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириб борилди. Чунки, инсон капиталини шакллантиришда шахс (индивид) ҳаётининг барча босқичларида унга ўзини ақлий, маънавий ва жисмоний камолга эриштириши учун энг зарурий ва барқарор шарт-шароитларни вужудга келтиришни ташкил этиш муҳимдир. Шу сабабли ислоҳотларни амалга ошириш давомида Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма- босқич рўёбга чиқариш ва улар ўртасидаги узвийликни сақлашга жиддий эътибор берилди. Биринчи босқич 1997-2001 йилларга мўлжалланган бўлиб, бу муддат давомида ўша пайтдаги мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling