«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
Bog'liq
-

Иккинчи босқичда (2001-2005 йиллар) — миллий дастурни тўлиқ 
рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-
иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда аниқликлар киритилди. 
Мажбурий умумий ўрта ва ўрта маҳсус касб-ҳунар таълимига, шунингдек, 
ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб табақалаштирилган 
таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилди.
Шунингдек, таълим муассасаларини махсус тайёрланган малакали 
педагог кадрлар билан таъминлаш таъминланди, уларнинг фаолиятида 
рақобатга 
асосланган 
муҳит 
вужудга 
келтирилди. 
Таълим 
муассасаларининг моддий-техника ва ахборот базасини мустаҳкамлаш 
жараёни изчиллик билан давом эттирилди. Ўқув-тарбия жараёни юқори 
сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан 
таъминланъди. Узлуксиз таълим тизимини ахборотлаштириш амалга 
оширилди. Таълим хизмати кўрсатиш бозорини шакллантириш 
механизмлар тўлиқ ишга солинди.
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) ислоҳотларни амалга 
ошириш даврида тўпланган тажрибаларни таҳлил этиш ва умумлаштириш 
асосида, 
мамлакатнинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 


53 
истқиболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш 
ва янада ривожлантириш амалга оширилди ва бу иш бугунларда ҳам давом 
эттирилмоқда. Шунингдек, учинчи босқичда таълим муассасаларининг 
ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустаҳкамланди, ўқув-тарбия 
жараёнининг ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар 
билан тўлиқ таъминланди. Миллий (элита) олий таълим муассасаларини 
қарор топтириш ва ривожлантириш амалга оширилди. Касб-ҳунар таълим 
муассасаларининг мустақил фаолият юритиши ва ўзини-ўзи бошқариши 
шакллари мустаҳкамланди. Таълим жараёнини ахборотлаштириш, 
узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларини жаҳон Интернет 
тармоғига уланган компьютер-ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб 
олишига эришилди. 
Хуллас, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг ҳаётга жорий 
қилиниши узлуксиз таълимнинг замонавий Ўзбекистон моделини 
шакллантирди ва бу модель бугунги кунда муваффақиятли равишда 
жамиятимизга хизмат қилмоқда, Ватанимизнинг буюк келажагини барпо 
этишда асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлмоқда. 
Мамлакатимизда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга 
жорий қилиш ишлари ҳар доим изчил равишда давом эттирилмоқда. 
Жумладан, янги авлод кадрларини тайёрлаш иши жамиятнинг бугунги, 
келажакдаги талаб ва эҳтиёжлари аниқ ҳисобга олинган ҳолда ҳуқуқий 
демократик давлат қуриш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотлар ва 
модернизация жараёнларига уйғун тарзда олиб борилмоқда. Масалан, олий 
таълим йўналишида изчил ривожлантирилаётган халқаро ҳамкорлик 
самарасида Ўзбекистонда хориждаги нуфузли олий ўқув юртларининг 
олтита, жумладан, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Турин 
политехника университети, М.Ломоносов номидаги Москва давлат, 
Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт, И.Губкин номидаги Россия 


54 
нефть ва газ университетлари, Сингапур менежментни ривожлантириш 
институтининг филиаллари фаолият юритмоқда. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўзда тутилганидек, таълимнинг 
барча босқичлари узвийлигига эришиш, академик лицейлар, касб-ҳунар 
коллежлари ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида услубий-амалий 
ҳамкорлик, ахборот алмашиш йўлга қўйилгани ўзининг юксак 
самараларини бераётир [32]. 
Давр талаблари, доимий равишда ўзгариб турувчи жаҳон таълим 
стандартлари ва ҳаёт таълим соҳасига доир қонунларга ва бошқа норматив 
ҳужжатларга керак бўлганида жиддий ёки жузъий ўзгартиришлар ва 
тузатишларни киритишни талаб қилади. Чунки таълимнинг маълум бир 
стандартлари ва анъаналари мавжуд бўлса-да, уни ҳаётий реалликларига 
мослаш лозим бўлади. Бинобарин инсон капиталини, малакали мутахассис 
ва ишчи кадрлар тайёрлаш ишини ни бугунги куннинг талабларига кўра 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муҳимдир. 
Ана шу омилларни инобатга олинган ҳолда кейинги йилларда 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонунга бир 
қатор ўзгартишлар киритилди. Жумладан, олий ўқув юртидан кеийнги 
босқичдаги таълим турлари – аспирантура, фан номзоди мақоми- 
докторантура каби кўп босқичли олий малакали кадрлар тайёрлаш тизими 
ҳам Ўзбекистон таълим тизимида ислоҳотга учраган энг охирги бўғин 
сифатида ўзгартирилди. Жумладан, 2013 йил 7 октябрь куни Президент 
Ислом 
Каримов 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
айрим 
қонун 
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун 
ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунини имзоланган эди. Бу тузатиш ва ўзгаришлар 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»даги 3.3-банднинг 3.3.3-кичик 
банди «Олий ўқув юртидан кейинги таълим» бўлимининг иккинчи 
хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: 


55 
«Олий ўқув юртидан кейинги таълимни олий ўқув юртларида ва 
илмий-тадқиқот муассасаларида (катта илмий ходим-изланувчилар 
институти, мустақил изланувчилик) олиш мумкин. Олий ўқув юртидан 
кейинги таълим диссертация ҳимояси билан якунланади. Якуний давлат 
аттестацияси натижаларига кўра фан доктори илмий даражаси берилиб, 
давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади». 
Шунингдек, 4.1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Аспирантура ва 
докторантура фаолияти» деган сўзлар «Олий ўқув юртидан кейинги 
таълим тизими» деган сўзлар билан алмаштирилди. 
“Таълим тўғрисида”ги Қонунда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. 
Яъни Қонуннинг 15-моддаси биринчи қисмидаги «(аспирантура, 
адъюнктура, докторантура, мустақил тадқиқотчилик)» деган сўзлар 
«(катта илмий ходим-изланувчилар институти, мустақил изланувчилик)» 
деган сўзлар билан алмаштирилган бўлса, иккинчи қисмидаги «илмий 
даражалар ва унвонлар» деган сўзлар «илмий даража ва илмий унвонлар» 
деган сўзлар билан алмаштирилди. Бундан ташқари 19-модданинг учинчи 
қисмидаги «фан номзоди ёки» деган сўзлар чиқариб ташланди. 
Шунингдек, «аспирантура» деган сўзни «катта илмий ходим-
изланувчилар институти» деган сўзлар билан алмаштириш мазмунидаги 
ўзгартишлар киритилди. 
Бу ўзгаришлар натижасида ўзбек таълим тизимининг энг хассос 
соҳаси – олий малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг уч босқичли тизими 
- магистратура, аспирантура ва докторантура тизимидан дунё 
стандартлари ва Болонья жараёни мезонларига мос - магистратура ва 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling