«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси – «Ўзбек


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
-

 
4.4. Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси – «Ўзбек
модели»нинг муҳим қирраси 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон аҳолиси 30 миллиондан ошди ва бу 
нуфуснинг 60 фойиздан зиёдроғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. 


61 
Бу инсон заҳираси мамлакатимизнинг табиий бойликлари ва иқтисодиёти 
билан биргаликда улкан ижтимоий-иқтисодий потенциал ва пойдеворни 
ташкил этади. Бу пойдевор ва потенциални мустаҳкамлаш ва унинг устига 
ҳар тарафлама ривожланган жамиятни барпо этиш эса кўп жиҳатдан 
мамлакатдаги таълим ва илм-фаннинг ҳолати билан тўғридан-тўғри 
алоқадор эканлиги маълум.
XIX асрда яшаган буюк биолог Луи Пастер «Фан Ватаннинг энг юксак 
қиёфаси бўлмоғи зарур, зотан барча халқлар ичида фикр ва ақлий 
фаолияти соҳасида бошқалардан ўзиб кетган халқгина биринчи ўринни 
олади», деган эди. Олимнинг бу гапларидаги мантиқни англаш осон: фан 
ва илмий тадқиқотлар бутун халқнинг идеали бўлганида, жамиятда фанга 
ҳурмат ва ихлос мавжуд бўлганидагина яратувчилик ғоялари туғилади, 
кашфиётлар ўртага чиқади. Ўқувчилар ва талаба-ёшларни улар мактаб ва 
дорилфунун партасида эканидан эътиборан фанга, илмий тадқиқотларга 
қизиқтириш ва йўналтириш бу ишда жуда муҳим томондир. 
Республиками раҳбарияти илмий-техника ва технологиялар даврининг 
ва замонавий инновацион экономиканинг талабларига жавоб берадиган ва 
мамлакатимиз ёшларининг барчасини ўзида қамраб оладиган узлуксиз 
таълим тизимини барпо этиш билан бу ишнинг энг мураккаб босқичини 
муваффақият билан уддалади. Бу муваффақиятли ислоҳотлар бутун дунёда 
эътироф этилди. Бундан кейинги даврда амалга оширилиши лозим бўлган 
энг муҳим вазифалардан бири, шубҳасиз, «Миллий дастур»да ўртага 
қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фан-таълим ва инновацион 
ишлаб чиқариш соҳаларининг бир-бири билан узвий алоқада ишлашини ва 
жаҳон бичимидаги технологиялар ишлаб чиқиш каби устувор вазифани 
бажариш учун бутун куч-ғайратларни сафарбар этишдир. Мамлакатимизда 
айнан шу йўналишда, яъни академия тизими ва ОТМларидаги фан ва 
техника потенциалини инновацион ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
йўналтириш доир катта ишлар амалга оширилмоқда. 


62 
Ўзбекистон илм-фани бугунги кунда ўзгариб бораётган бозор 
талабларига жавоб берадиган, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришга йўналтирилган инновацион иқтисодиётнинг технологик 
базасини яратиш борасида улкан имкониятларни намоён этмоқда. 
Моҳиятига кўра ноёб бўлган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг 
ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар, 
жумладан, инновация лойиҳалари амалга оширилишини таъминлайдиган 
академик ва олий ўқув юрти илм-фанининг ривожланган сектори фаолият 
кўрсатмоқда. 
Мамлакатимиз илм-фани давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани 
самарасида янги тадқиқот йўналишларини яратиш ва мавжудларини 
ривожлантириш учун қулай шароит яратмоқда. Президент Ислом 
Каримовнинг 2006 йил 7 августда қабул қилинган «Фан ва технологиялар 
ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида», 2008 йил 15 июлда имзоланган «Инновацион 
лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни 
рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2010 
йил 15 декабрдаги «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси 
саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 
қарорлари инновацион фаолиятни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб 
хизмат қилаётир. 
Жумладан, 2008-2010 йилларда ўтказилган «Инновацион ғоялар, 
технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркалари» доирасида 40,1 
млрд.сўмлик 1196 та шартномалар имзоланган. Бугунги кунда улардан 331 
таси якунланган, 212 таси бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Жами 
11,1 млрд.сўм маблағ илмий ташкилотларга йўналтирилган. Натижада, 
88,2 млрд. сўм ҳажмда янги маҳсулот ишлаб чиқарилди, 7,8 млн. доллар 
миқдорида импорт ўрни қопланди, энергия ва ресурс тежамкорлик 11,2 
млрд. сўмни ташкил этди [35]. Бу ярмаркаларни ўтказиш кейинги 


63 
йилларда кенг кўлам касб этди ва улар фан ва ишлаб чиқаришнинг 
интеграциясининг самарали натижаси бўлиб хизмат қилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада 
мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий 
таълимининг 
интеграциясини 
мустаҳкамлаш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори бу борадаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ 
этишда дастуриламал бўлаётир.Жумладан, амалий тадқиқотлар билан 
хўжалик шартномалари асосида шуғулланувчи илмий корхоналарга кенг 
солиқ имтиёзлари берилди, давлат улуши бўлган 18 та йирик корхоналарда 
инновацияларни ўзлаштирилишини таъминловчи бўлинмалар ташкил 
этилди, илмий ва инновация лойиҳаларини молиялаштишга йўналтирилган 
Модернизация ва инновация фаолияти жамғармалари ташкил этилиб 8,55 
млрд. сўмлик 242 та лойиҳа молиялаштирилди. 
ОТМлардаги илмий-тадқиқотларни мамлакат иқтисодиёти ва ишлаб 
чиқариш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш учун 2002 
йилдан 
бошлаб 
илмий 
тадқиқотлар 
давлат 
гранти 
асосида 
молиялаштирилмоқда. Натижада инновациялар учун ажратилаётган 
маблағлар ҳажми ҳам, уларнинг самарадорлиги ҳам йилдан-йилга 
ошмоқда. 2012 йилнинг ўзида Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларида 5,5 миллиард 
сўмдан 
зиёд 
миқдордаги 
лойиҳалар 
амалга 
оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги «Олий 
малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан 
ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 4456-ПФ-сонли 
Фармони бунда муҳим омил бўлмоқда [36]. 
Шунингдек, Фанлар академияси тизимидаги илмий марказлар (илмий 
тадқиқот институтлари, илмий марказлар, илмий-ишлаб чиқариш 
бирлашмалари ва ҳакозо) ва ОТМларидаги фан йўналишларини бир-бири 


64 
билан ва ишлаб чиқариш билан яқинлаштириш масаласида ҳам муҳим 
одимлар ташланмоқда. Бу одимлардан бири ўқув-илмий мажмуаларини 
(ЎИМ) ташкил этишдир. ОТМлар базасида ташкил этилаётган бу 
мажмуалар ўқув, илмий тадқиқот жараёнларини бир-бири билан боғлаб 
олиб бориши мўлжалланган. Бу эса бугунги кунда ОТМларда ўқиётган 
талабаларнинг энг бошданоқ илмий-инновацион жараёнлар билан яқиндан 
танишишларини таъминлайди. Бугунги кунда инсон капиталининг энг 
қийматли тарафи ҳам унинг ишлаб чиқаришда бевосита керак бўладиган 
билимларни эгаллаган, инновацион тафаккури шаклланган, янги фикр ва 
ғояларни ўртага ташлай оладиган кадр сифатида намоён бўлишидир. 
Бундай кадрларни эса илмий-тадқиқотларни ўқув жараёни билан баравар 
олиб борган ва уйғунлаштирган ОТМлар тарбиялаб етиштиради. 
Ўқув-илмий мажмуа фақатгина илмий изланишлар олиб бориладиган 
илмий-тадқиқот муассасаларидан ёки фақатгина ўқув жараёни билан 
шуғулланадиган таълим муассасидан тубдан фарқ қилади. ЎИМ бу икки 
вазифани ўзида мужассамлаштиради: у айни пайтда ҳам янги билим, ғоя ва 
технологияларни ижод қилади, ҳам бу ғояларни ишлаб чиқаришга ва 
ҳаётга жорий қиладиган кадрларни тайёрлайди. Малакали ва сифатли 
инсон капиталини тайёрлашда мана шу ҳол калит нуқталардан биридир. 
Инновацион жараённинг ҳар бир босқичида бундай ёндашув ўзини 
оқлайди, у кадр тайёрлаш ва қайта тайёрлаш каби масалаларда анча-мунча 
маблағларни тежашга хизмат қилади, инновацион ғоянинг амалиётга 
жорий қилинишини тезлаштиради. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 
бундай мажмуаларни барпо этиш бўйича катта амалий тайёргарлик 
ишлари кетмоқда. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling