«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
-

VI. ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 
Президент И.А.Каримовнинг ташаббуси билан амалга оширилган 
таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ўз миллий моделини яратишга 
эришган мамлакатимизда замонавий ривожланган демократик жамият ва 
инновацион иқтисоднинг талабларини тўла қоплайдиган ва ҳатто четга 
экспорт қилиш салоҳиятига ҳам эга инсон капиталини шакллантирувчи 
узлуксиз таълим тизими мустақиллик йилларида мамлакатимиз қўлга 
киритган энг жиддий тарихий ютуқлардан биридир.
Республикамиздаги 70 та ОТМда ўқиётган 230 минг нафар талаба 
йигит-қиз, юз мингларча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 
ўқувчи ўсмирлар мамлакатимиз инсон капиталининг олтин заҳирасидир. 
Улар эртанги кунда миллий бойлигимизнинг асосий қисмини ташкил 
этадиган инсон капитали – юқори малакали илмий изланувчи, мутахассис 
ва малакали ишчи-техник кадрлар бўлиб етишадилар. Бунинг асоси эса 
яратилган –бу узлуксиз таълимнинг «ўзбек модели»дир. 
Ўз давлат бюджетининг 35 фойизини ижтимоий соҳага йўналтирган, 
ялпи миллий маҳсулотнинг 10 фойизини таълимдаги ислоҳотлар ва 
янгиланишлар учун инвестиция сифатида ётқизган, таълим ва илму фан 
тараққиётини ривожланиш стратегиясининг асосига қўйган бир 
мамлакатда бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. 
2014 йил 15-16 май кунлари Самарқандда бўлиб ўтган «Ўрта асрлар 
Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг 
замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусидаги 
халқаро конференцияда Президентимиз: «Мен ёшларимизга мурожаат 
қилар эканман, уларга доимо: «Биз буюк аждодларимиз билан 
фахрланишимиз, ғурурланишимиз керак», деб айтаман. Айни вақтда 
«Фақат ғурурланишнинг ўзи етарли эмас, келинглар, ўзимиз ҳам, худди 
улар каби, мана шу бебаҳо меросга ўз ҳиссамизни қўшайлик!» деб 
такрорлайман» дея алоҳида таъкидлаган эдилар.


74 
Аждодларга муносиб авлод, Ватанга муносиб фарзанд бўлишнинг 
сири ўқиш ва изланишда. Туронзаминда учинчи Ренессанс даврини 
шакллантиришнинг йўли ҳам ўқиш, изланиш, таълим ва инновациялар 
орқали ўтади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling