«Инсон капиталининг шаклланишида таълим тизими ва фаннинг роли» мавзусидаги мақоланинг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/26
Sana09.06.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1469813
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
-

Босқич 
Босқичнинг асосий мазмуни 
Номи 
коди 



Мактабгача 
таълим

Мактабгача таълим муассасаларида гўдаклар 
ва кичик ёшдаги болалар мактаб шарт-
шароитларига тайёрланади (2-6 ёшдаги 
болалар). Мактабгача таълим жараёни ясли 
ёки болалар боғчаси базасида амалга 
оширилади. 
Бу 
тизимда 
ишлайдиган 
ходимларнинг барчаси махсус педагогик 
таълим олишган. Ўзбекистондаги мактабгача 
таълим муассасалари модели тўласинча 
ТХСТ мезонларига мос келади.
Бошланғич 

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 


58 
таълим 
ёки 
умумтаълим 
мактабининг 1-4 
синфлари 
(узлуксиз таълим 
тизимининг 
биринчи 
босқичи)
1-4 синфларини қамраб олган бошланғич 
таълим босқичида қабул қилинадиган 6-7 
ёшли болалар 4 йил давомида она тилида 
ўқиш-ёзиш, математика, тарих, география, 
бошқа зарурий гуманитар ва табиий фанлар 
предметлари ва чет тиллардан бирини 
ўрганадилар 
(6-11 
ёшлари 
орасидаги 
болалар). Ўзбекистондаги бошланғич таълим 
модели ТХСТ мезонларига асосан мос 
келади. 
Ўрта таълим ёки 
умумтаълим 
мактабининг 5-9 
синфлари 

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларининг 
5-9 синфларини қамраб олувчи мажбурий 
ўрта таълимнинг қуйи босқичи. Бу босқичда 
инсон умр бўйи оладиган таълимнинг 
асослари берилади ( 10/11- 15/16 ёшлар 
орасидаги ўсмирлар) ва у базавий ўрта 
таълимнинг 
охирги 
босқичидир. 
Ўзбекистондаги базавий ўрта таълим модели 
ТХСТ мезонларига мос келади. 



Ўрта таълимдан 
кейинги таълим 
ёки ўрта махсус 
таълим 

Ўзбекистоннинг миллий таълим моделида 
ТХСТ да ўрта таълимнинг иккинчи босқичи 
ва ўрта таълимдан кейинги олий бўлмаган 
таълим деб кўрсатилган базавий маълумотни 
чуқурлаштирувчи ёки касб-ҳунар таълими 
берувчи тизим ўрнига уч йиллик ўрта махсус 
ва касбий таълим берувчи академик лицейлар 
ва коллежлар тизими жой олган. Академик 
лицей ва касб-ҳунар коллежлари 15/16 – 
18/19 
ёшлари 
орасидаги 
ўсмир 
ва 
ўспиринларни қамраб олади). Бу тизим ҳам 
моҳият ва мазмун жиҳатидан ТХСТ 
мезонларига мос келади. 
Олий 
таълимнинг 
биринчи босқичи 
ёки бакалавриат 
4А 
12 йиллик мажбурий ўрта махсус ёки касбий 
таълимдан кейинги босқич бўлиб, у 
университет ва институтлар характеридаги 
ОТМларнинг 
бакалавриат 
босқичини 
ифодалайди. 
Бу 
босқичда 
турли 
мутахассислик ва таълим йўналишлари 
бўйича ва умуминсоний фанлардан курслар 


59 
тингланади ва ўзлаштирилади. Бу босқич 
кундузги бўлимда энг оз 4 йил давом этади
18- 23 ёшлар орасидаги энг билимли ва фаол 
ёшларни қамраб олади, олий малакали 
мутахассисларни 
етказиб 
беради. 
Бу 
босқичнинг мазмун ва моҳияти ТХСТ 
мезонларига мос келади. 
Олий 
таълимнинг 
иккинчи босқичи 
ёки магистратура 
4В 
Бу босқичда назарий ва амалий курслар 
қаторида илмий-тадқиқот ишлари олиб 
борилиши ҳам кўзда тутилади. Бу босқич 
магистрлик диссертацияси ҳимояси билан 
якунланади ва битирувчига магистрлик 
илмий-академик даражаси берилади. . Бу 
босқичнинг мазмун ва моҳияти ТХСТ 
мезонларига мос келади. 
Олий ўқув 
юртидан кейинги 
таълим (катта 
илмий ходим 
институти 
(КИХИ) ёки 
докторантура) 

Бу босқичда фаннинг долзарб ва янги 
йўналишига 
доир 
назарий-методологик 
курслар 
тингланади, 
докторлик 
диссертацияси 
тайёрланади 
ва 
ҳимоя 
қилинади. Тадқиқотчига фан доктори илмий 
даражаси берилади. . Бу босқичнинг мазмун 
ва моҳияти ТХСТ мезонларига мос келади. 



Мутахассислар 
малакасини 
ошириш 
ва 
уларни 
қайта 
тайёрлаш 

Махсус малака ошириш институтларида, 
турли вазирлик ва идораларга бўйсунувчи 
ОТМ 
ва 
илмий 
марказлар 
қошида 
мутахассислар малакасини ошириш ва 
уларни 
қайта 
тайёрлаш 
курслари, 
белгиланган даврийлик билан, бутун меҳнат 
фаолияти давомида амалга ошириладиган 
таълим тури. Жаҳон стандартларига мос 
келади. 
3- жадвалда ифодаланган босқичларнинг энг муҳим қирраси уларнинг 
бир-бирига узвий боғлангани ва унинг дастлабки 1, 2, 3 – босқичларининг 
мамлакатдаги болалар ва ўсмирларнинг барчасини, шунингдек, 4А ва 4В 
босқичлар эса 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларнинг асосий қисмини 
қамраб олганидир. Шунингдек, бу босқичларнинг ҳар бирида ўқувчи ва 
талабаларга инновацион фикрлаш кўникмаси сингдирилмоқда. Мавжуд 


60 
ўқув дастурлари ва ўқув режалари замон талаблари, фан ва 
технологиялардаги охирги янгиликларни ҳисобга олинган ҳолда қайта 
тузилмоқда. Буларнинг барчаси республикада сифатли ва қийматли инсон 
капиталини шакллантиришнинг гаровидир. 
Ўзбекистонда ислоҳот йилларида ўтмишнинг анъаналарига асосланиб 
ва янги талаблардан келиб чиқиб вужудга келтирилган малака ошириш ва 
қайта тайёрлаш тизими, айтиш мумкинки, дунёда жуда оз давлатларда 
мавжуд. Жаҳондаги кўплаб мамлакатларда мутахассислар малакасини 
ошириш ҳақида аввало унинг ўзи ёки у ишлайдиган фирманинг қайғуриши 
ва молиявий сарфиётлар қилиши лозим бўлган соҳадир. Республикамизда 
эса, давлат ташкилотларида ёки хусусий секторда бўлсин, жамият ва 
халққа хизмат қилаётган мутахассисларни қайта тайёрлашнинг давлат 
тизими 
барпо 
этилган. 
Жумладан, 
олий 
таълим 
профессор-
ўқитувчиларининг малакасини ошириш – замонавий кадрлар тайёрлаш 
жараёнида энг муҳим вазифалардан. Ўтган йиллар давомида 
мамлакатимизда олий ўқув юртлари педагогик жамоаси салоҳиятини 
оширишга хизмат қилувчи малака ошириш механизми тубдан ислоҳ 
этилди. Ҳукуматимиз қарори билан ташкил этилган 5 минтақавий, 10 
тармоқ малака ошириш маркази, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
ҳузурида олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-
методик маркази фаолият юритмоқда. "Электрон таълим" миллий тизими 
ёрдамида масофадан туриб педагогик кадрлар малакасини ошириш 
тажрибаси амалиётга татбиқ этилаётир [34]. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling