Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик


Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш


Download 44.22 Kb.
bet5/12
Sana10.11.2023
Hajmi44.22 Kb.
#1763186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5-мавзу слайд

Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш

  • вақтинчалик ёки доимий пропискасиз ёки турар жойида ҳисобга олинмаган фуқароларни ишга қабул қилиш учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинди;
  • “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди;
  • мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилди ва жиноий жавобгарлик жорий қилинди.

  • Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҚОИДАЛАРИ
  • 24. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).
  • Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга келгусида унинг шаъни ва қадрини камситиши мумкин бўлган исм берилишига йўл қўйилмайди. Бола исмига доир келишув мавжуд бўлмаганда пайдо бўлган келишмовчилик васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш

  • “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 04.06.2021 й.
  • Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
  • Ушбу Қонуннинг амал қилиши бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудида вақтинча турган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
  • Ушбу Қонуннинг амал қилиши чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида белгиланган имтиёзларига ва иммунитетларига дахл қилмайди.

Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш

  • “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 04.06.2021 й.
  • Икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга бўлган чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига кирган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.

Download 44.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling