Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик
Download 44.22 Kb.
|
5-мавзу слайд
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлари
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчиликPhD. М.МахаматовРежа
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлариДавлатларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятлари турли шартномаларда ҳар хил акс эттирилади. Масалан, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт давлатлардан максимал даражада иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларнинг тўла рўёбга чиқишини босқичма-босқич таъминлаш учун “чора-тадбирлар кўриш”ни талаб қилади. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлариПакт шунингдек, давлатларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларнинг ҳеч қандай камситишларсиз амалга оширилишини кафолатлашга ҳамда эркак ва аёлларнинг бу ҳуқуқлардан баҳраманд бўлиш учун тенг ҳуқуқлилигини таъминлашга мажбурият юклайди. Мазкур ҳуқуқларни назарда тутувчи бошқа халқаро шартномалар мажбуриятларни турлича шакллантиради, ҳатто давлатларнинг қонун ҳужжатларини қабул қилиш ёки давлат сиёсатида бу ҳуқуқларни илгари суриш каби аниқ ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини кўзда тутади. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятлари“Босқичма-босқич амалга ошириш” тушунчаси давлатларнинг инсон ҳуқуқларига оид халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқларга нисбатан мажбуриятларининг асосий жиҳатини тавсифлаш учун ишлатилади. Унинг негизида инсон ҳуқуқларининг тўла рўёбга чиқишини таъминлаш, мавжуд ресурслардан максимал фойдаланган ҳолда тегишли чоралар кўриш мажбурияти ётади. “Босқичма-босқич амалга ошириш” тушунчаси БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа шартномаларида ҳам мавжуд: Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 4-моддаси ва Ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциянинг 4(2) моддаси. Download 44.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling