Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қонунчилик


Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш


Download 44.22 Kb.
bet6/12
Sana10.11.2023
Hajmi44.22 Kb.
#1763186
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
5-мавзу слайд

Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш

  • “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 04.06.2021 й.
  • 8-модда. Сиёсий бошпана бериш
  • Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари асосида, ушбу Қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ берилади.
  • Сиёсий бошпана ўз фуқаролиги бўйича мансуб бўлган мамлакатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинишдан ёки таъқибнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишларининг бошқа ҳолларидан бошпана ва ҳимоя излаётган, бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига берилади.
  • Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Қонунчиликнинг жиноят, меҳнат, оилавий ва бошқа соҳаларини такомиллаштириш

  • “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 04.06.2021 й.
  • 25-модда. Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мажбуриятлари
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этиши;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;
  • Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаши;
  • атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши шарт.

Download 44.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling