Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш
Download 147.5 Kb.
|
CУИЦИД КИТОБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таклиф ва тавсиялар: Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилади: Мактаб раҳбарлари ва мактаб психологлари учун
- Ота-оналар учун
- Агар бола кўп танқид қилинса
- Агар болани к ў п ма қ ташса
- Агар бола самимийлик ва ме ҳ р му ҳ итида тарбияланса у бу дунёда
Биринчидан: ўз жонига қасд қилиш ҳолати жамиятимизда қай даражада экани, статистик маълумотлари, демографик маълумотлари тегишли мутахассислар томонидан психологлар, педагоглар билан ҳамкорликда изчил ўрганмоги лозим. Чунки кўп ҳолларда мазкур муаммо билан ички ишлар, вояга етмаганлар билан ишлаш бўлимлари ходимларигина шуғулланиб, муаммонинг объектив эмас, балки кўпроқ субъектив асослари тахлил этилмоқда.
Иккинчидан: зудлик билан реабилитацион марказлар ташкил этилиши лозим. Чунки, кўп холларда ўз жонига қасд қилган, лекин омон қолган психологик мададга мухтож буладилар. Шуни ҳам таъқидлаш керак-ки, агарда бундай инсонлар билан тегишли реабилитацион чоралар ўтказилмаса, улар томонидан қайтадан суиқасд қилиш жараёни амалга оширилиши қатор тадқиқотлар ёрдамида исботланган. Учинчидан: ОАВ орқали намойиш этиладиган турли кинофильмлар, берилаётган маълумотлар, ахборотларга нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш даркор. Зеро, барча фильм ва ахборотлардаги тазъйиқни, тажовузликни таъқиқлай олмаймиз. Лекин, «одобни одобсиздан ўрган» деганларидек, ёшларда дунёқарашни, ўз-ўзини бошқаришни, тахлил қилишни шақллантиришга харакат қилиш мумкин. Берилаётган маълумотдан фойдали томонини тахлил қилиб, қабул қилишга қуникишни хосил қилиш зарур. Тўртинчидан: жисмоний ривожланишга эътибор берилгани каби, ёш авлоднинг руҳий тараққий этишига ҳам замин яратиш лозим. Зеро, «дарахт қанча бақувват бўлмасин, илдизи қанча чуқурга отмасин, агар ичини қурт емириб, ковак қилган бўлса, ушбу дарахт эртами-кеч курийди». Демак, ёш авлодни хар томонлама кучли, бақувват, баркамол қилиб вояга етказишга барчамиз масъулмиз. Таклиф ва тавсиялар: Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги таклиф ва тавсиялар берилади: Мактаб раҳбарлари ва мактаб психологлари учун: Мактаб амалиётчи психологларнинг психокоррекцион, психоконсультив ишларини такомиллаштириш, ўсмирларнинг девиант хулқ-атвори, ота-оналар билан ишлаш каби кўникма ва тажрибаларни ошириш. Ўсмирдаги суицидал хулқ-атворга ҳаётий позициянинг сустлашуви олиб келмоқда. Шундай экан, ҳаётий позициянинг такомиллашувига комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш даркор. Яъни, ҳаётий мақсадларни ифодаловчи адабиёт асарлари, мусиқа, жисмоний тарбия машқлари ва ҳок.лар орқали ўсмирда мақсадни белгилаш, ўз-ўзига ишонч, ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш каби муҳим психологик фазилатларни ривожлантириш мумкин. Шу билан бирга ўсмирнинг агрессив хулқ-атвор стратегиясини ўрганувчи психодиагностик тестлар (Басс-Дарки сўровномаси), тарбияси оғир бўлган ўқувчиларни аниқлашда (К.Левитин тести), депрессив хулқ-атворни аниқлаш (Депрессия шкаласи, Аппелс тести), стрессга мойилликни аниқлаш (Стрессга мойиллик даражаси) каби тестларни барча таълим муассасалари амалиётчи психологларининг иш фаолиятига тадбиқ этиш даркор. “Ўз-ўзига ишонч” хиссини аниқлаб, хавотирлик даражасини ифодалашга кўмаклашадиган Ханин-Спилберг усули, “Башорат” сўровномалари орқали мактаб амалиётчи психологи ўсмирларда хавотирлик даражаси хамда суицидал хулқ-атворга мойиллик даражасини аниқлашга муваффақ бўлиши мумкин. Шундай экан бундай сўровнома ва тестлар психологнинг психодиагностика иш йўналишида амалга оширилиши зарур; номутахассис ҳамда мутахассис психологларни амалий кўникмаларини шакллантириш ва психологик саводхонликларини ошириш шаҳар ва туманларда худудий психологлар учрашувини ташкил этиб малакали психолог мутахассислар томонидан уч кунлик семинар тренинглар ташкил этиб: “Оила психологияси асослари”, “Самарали мулоқот асослари”, “Низоли вазиятларни олдини олиш”, “Оғир психологик вазиятга тушиб қолган ўқувчилар билан ишлаш” каби мавзуларнинг илмий-амалий асосларини ёритиш; Мактабда фаолият юритаётган ота-оналар қўмиталари ҳамда ота-оналар университети фаолиятини такомиллаштириш, уларда самарали мулоқот маданиятини шакллантириш, мактаб рахбарияти ва педагогик жамоаси томонидан маҳалла фуқаро йиғинлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш; Педагоглар ҳамда ота-оналар учун болага таъсир қилишнинг психологик механизмларини очиб бериш, ўсмирнинг девиант хулқ-атвори, суициднинг психофизиологик механизмлари тўғрисидаги билимлар танқислигини бартараф этиш; Ота-оналар учун: “Инсоннинг ҳайвондан фарқи, инсон онгли зот”- деймиз. Лекин бунинг замирида қандай маъно борлигини тўла англамоқ жуда муҳим. Сабаби: онгли зотгина ўз-ўзига буйруқ бериб, ўз ҳарактер хусусиятларини ўзгартира олади, ирода тарбияси билан шуғуллана олади. Жамоа орасида “мен” лигини унутмайди, туғма инстинктлари асосида ҳаракат қилмай, балки ижтимоий муносабатлар тизимига бўйсунган ҳолда, фаолият юритади. Яъни, қобилиятсиз, одобсиз бола туғилмайди. Уни муҳит, яъни биз ва сиз шу тарзда тарбиялаймиз. Психологиядан унинг усулларидан фойдалана олган педагоглар ва ота-оналар таълим-тария жараёнида салбий ҳолатларни вужудга келтирмайди. Демак болани муҳит тарбиялайди, мухит таъсирини эса, ота-она белгилайди: Агар бола кўп танқид қилинса - у тергашни ўрганади; Агар болага қаршилик кўрсатилса - у урушқоқликка кўникади; Агар бола кўп мазах қилинса - у ўта тортинчоқ бўлиб қолади; Агар бола кўп шарманда қилинса - у ўзини айбдор деб билади; Агар болани кўп қўллаб-қувватлашса - у ўзида ишонч ҳиссини мустаҳкамлайди; Агар болани кўп мақташса - у баҳолашни ва таққослашни ўрганади; Агар бола билан ростгўй бўлишса - у адолатликка интилади; Агар бола хавфсизлик ҳисси билан яшаса - у ўзига яхши муносабатда бўлади; Агар бола самимийлик ва меҳр муҳитида тарбияланса у бу дунёда - меҳр - муҳаббатни қадрлайди; Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling