Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш


Аффектив суицидал харакатлар (суицидал хулқ-атвор)


Download 147.5 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1589088
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
CУИЦИД КИТОБ

Аффектив суицидал харакатлар (суицидал хулқ-атвор).
«Аффект» сўзи лотинча сўздан олинган бўлиб, хаяжонланиш, қисқа муддатли кучли эмоционал ҳолат, зўриқишни ифодалайди. Аффект ҳолатида онгли фаолият сусаяди, ўз-ўзини бошқариш хисси сустлашиб, харакатлар мантиқий тафаккурга эмас, балки эмоцияларга боғлиқ бўлиб қолади.
Суициднинг бу тури ўз жонига қасд қилиш қарори чуқур ўйланмаганлиги, қисқа муддат ичида қабул қилинганлиги билан ажралиб туради.
Яъни, ўз жонига суиқасд қилиш кучли эмоционал зуриқиш давомида вужудга келади, бироқ бунда ҳам мижоз ўлим ҳолатидан чучийди, унда асосан айни пайтдаги вазиятдан, стрессдан қутулиш чорасини излай бошлайди (Иловада суицидал ҳулқ-атвор ва унга мойил бўлган шахслар гурухи берилган. Иловага қаралсин). Бундай ҳолатларга оғир оилавий низолар, ўзи учун аҳамиятли, яқин одам билан келиша олмаслик, ҳаётидан қониқмаслик каби ҳис-туйғулар ўрин олган.
Намойишкорона суицид
Учинчи тури «намойишкорона суицид» ҳолати кўпроқ вояга етмаганлар, хамда аёллар орасида содир этилмоқда. Бунда суиқасдни содир қилувчи муайян аҳамиятли шахсга нисбатан ўз муносабатини ифодалайди. Аксариятда суицид мотиви – турмуш ўртоғи билан низолашув, иш фаолиятидаги низолар, яъни намойишкорона суицид мижоз ва норасмий ёки юридик жиҳатдан унга қарашли бўлган шахс ўртасидаги муносабатларни ифодалайди. Низо давомийлиги катта эмас (бир кундан 5 ойигача давом этади). Мижозлар бунда шахсига нисбатан айтилган хақоратларни унута олмасликлари туфайли бу ишга қўл ўрганликларини таъкидлашган. Суиқасддан олдинги ҳолатларини: аламзадалик, вазиятни ўзгартиришга имкон йуқлигидан ўз-ўзига ачиниш, ўлим олдидаги қўрқув кабиларда ифодалашган.
Агар эътибор берсак, 1-ва 2-турдаги суицид ҳолатларида мижозларда кучли стресс, депрессия аффект ҳолатлари, рухий хасталиклар (шизофрения, параноя ва хок.) ўрин олган бўлса, 3-турдаги намойишкорона суицид ҳолатида бундай ҳолатлар мавжуд бўлмаган, яъни улар аффект ҳолатига тушмаганлар.
Ўсмирлар ўртасидаги суицид муаммосини таҳлил этадиган бўлсак, бунда аксарият мутахассисларнинг фикрига кўра ёш даврда суиқасд содир этиш камдан-кам холларда рухий хасталиклар билан боғлиқ бўлади. Асосан бу даврда вазиятга нисбатан қарши чиқиш ҳолати доминант бўлади. Ўсмирлик даврида эса депрессив ҳолатлар бироз ошади.
А.Г.Абрумова 770 нафар суицидал ҳулқ-атворли болалар ва ўсмирларнинг таҳлилида қуйидагиларни ифодалади. Суиқасдни содир этишда 13 ёшгача бўлганлар – 14,4%ни, 13-16 ёшлилар – 51,8%, 17-18 ёшлилар эса – 33,8%ни ташкил қилган. Суиқасд қилганларнинг энг ёши – 7 ёшни ташкил қилган. Синалувчиларнинг 80,8%ни қизлар ташкил қилган. 13 ёшдан каттароқ қизларнинг 5%да суиқасд содир этиш харакати давомида хомиладор экани аниқланган.
Юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан холда шуни таъкидлаш мумкин-ки, 13 ёшгача бўлганлар орасида суиқасдлар озроқ учрайди, бироқ 14-15 ёшда суицидал фаоллик ошиб, 16-19 ёшда ўз максимумига етади.
Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ўсмирлик ёшда суицидни содир этиш, кўп холларда намойишкорона характерга эга бўлиб, аксариятда «суицидал шантаж», яъни «қурқитиш, ўзига эътиборни жалб этиш»дан иборат булади.
Бундан ташқари тадқиқот натижаларига кўра (Е.Шир, А.Е.Личко, А.А.Александров ва бошкалар) ўрганилган ўсмирлар гурухида 46% суиқасд ҳолатлари ичкиликбозлик, гиёхванд ва кучли психотроп моддаларни қабул қилиш, 38%ни – хуқуқбўзарлик, 18% - безорилик ва 12%ни сексуал девиацияли шахсларда учраганлиги ифодаланмоқда.
Яъни, ўсмирлар ўртасидаги суиқасд ҳолатлари шахснинг ижтимоий-психологиқ мослаша олмаслиги, дунёқарашнинг тўғри шаклланмаганлигини ифодаламоқда (Иловада кўп учрайдиган сабаблар иерархияси келтирилган. Иловага қаралсин).
Д.Д.Федотов фикрига кўра, ўсмирда суицидал ҳолатларга харакат доимий равишдаги камситиш, яқинлар томонидан тан олинмаслик, эркинликни чеклаш, ичкилик ва гиёхванд моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган низоли вазиятлар, сексуал муаммолар туфайли вужудга келар экан.
Рухий хасталиклар аффект ва депресия билан боғлиқ суиқасд ҳолатлари кўпроқ дўстлар ва яқинлар томонидан қаттиқ камситилиши, ўқув даргохидан ҳайдалиш, хиёнат билан боғлиқ экан.
Демак, ўсмирлар ўртасидаги суиқасд ҳолатларининг психофизиологик механизмлари асосан 3 омил билан боғлиқ, яъни

  • (дезадаптация) нотўғри мослашиш – ижтимоийлашувнинг бузилиши билан боғлик, бунда ўсмир ўз эҳтиёжларини ижтимоий муҳитга мослаштира олмайди;

  • оилавий низолар, бунда кекса авлоднинг қарашларига қаршилик кўрсатиш, улардан воз кечишга ҳаракат қилиш намоён бўлади;

  • ичкилик ва гиёхвандлик суицидал вазиятга замин яратувчи омил сифатида.

Менимча, агар юқоридаги омилларни тахлил этадиган бўлсак, уларнинг барчаси руҳий ҳолат ва руҳий саломатлик билан боглиқ бўлган омиллар. Шунинг учун, ўсиб келаётган ёш авлоднинг рухияти ва дунёқарашини тўғри шакллантиришга кўпроқ эътибор бериш лозим.
Хулоса

Президентимиз И.А.Каримов «Ўзбекистон буюк келажак сари» асарида «энг мухими – инсон ва фуқаронинг фикрлаши ва дунёқараши ўзгармоқда, сиёсий ва ижтимоий онги, унинг умумий савияси тухтовсиз ўсиб бормоқда…», деб таъқидлаган эдилар (И.А.Каримов. «Ўзбекистон буюк келажак сари». Т. 1997 йил. 599-бет).


Дархақиқат, савия ва онг ўсиб бормоқда, бироқ ана шу ўсишнинг ижобий бўлишига тўсқинлиқ қилаётган муаммоларни ҳал этишга тайёрмизми?! Нега энди ёш авлоднинг дунёқарашини шаклланишида айрим ножуя ҳаракатлар вужудга келмоқда?!
Нега 10 яшар қизалоқ, 10 гулидан 1 гули очилмаган қизалоқ ўз жонига қасд қилмоқчи?!
Нега?! Нега?! Нима учун?! деган саволларга жавоб бериш, бу муаммо ҳақида бонг уриш вақти келди. Зеро, «уйнинг пойдевори мустаҳкам бўлмаса, бино ҳам мустахкам, бардошли бўлмайди».
Тан олиш керак, жамиятимизда ёш авлоднинг жисмоний ривожланишига бугун жуда катта аҳамият берилмоқда, бироқ унинг психологик саломатлигига, рухий ривожланишига педагог ва психологлар, қолаверса ота-оналар томонидан етарлича эътибор берилгани йўқ. Агар инсоннинг эътиқоди, маънавий баркамоллиги, руҳий турғунлигига эътибор берилмас экан, бундай инсон онгини осонлик билан захарлаш мумкин.
Шунинг учун мазкур ишнинг хулосаси сифатида қуйидагиларни ифодалаш мумкин:

Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling