Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш
Ижтимоий муҳитнинг мазкур муаммога бўлган таъсири
Download 147.5 Kb.
|
CУИЦИД КИТОБ
Ижтимоий муҳитнинг мазкур муаммога бўлган таъсири.
Нима учун биз айнан ўсмирлар ўртасида содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилмоқчи бўлдик? Буни албатта ўзига хос сабаблари бор. Биринчидан: ижтимоий сабаб, яъни мамлакат келажаги кўпроқ қандай бўлиши ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ, демак, биз ушбу авлоднинг баркамол бўлиши учун харакат қилишимиз лозим. Яъни, ўсмир йигит-қизлар нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан етук бўлиши керак. Шу ерда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, ўсмирларда ҳаётий позициянинг сусайиши суицидал хулқ-атворга замин яратмокда. Хаётий позициянинг сусайиши дезадаптация (нотўғри мослашиш), таранглик, оилавий низоларнинг кескинлашуви, кекса авлоднинг ёш авлодга бўлган муносабати ва хок. билан боғлик. Иккинчидан: психологик сабаблар, тан олиш керак-ки, ҳаётий инстинктлар бугунги кунда ёш авлодда анча сусайиб қолган. Яъни, олдинги асрларга нисбатан замонавий кишининг дунёқараши ўзгарган, у атроф-мухитга кўпроқ тобе бўлиб қолмоқда. Атроф-мухит маълум бир ҳаётий омадлар стандартини матбуот, телевидение, интернет орқали сингдирмоқда; бу стандартга мос келмаслик эса ўзига хос қониқмаслик ҳиссини вужудга келтирилмоқда. Демак, бизнинг вазифа – ўсмир йигит-қизларда тўғри дунёқарашни шакллантиришдан иборат. Психологик сабабларга Наугаджян назариясига асосан, агрессив хулк-атворнинг инсоннинг “ички дунёсига” йўналганлиги, суицидал хулқ-атворга асос солишни хам киритиш мумкин. Шунинг учун, агрессив хулқ-атворни ўрганиш ва тахлил этиш орқали мактаб амалиётчи психологлари суицидга мойил бўлган ўқувчиларни олдиндан билиш имкониятига эга бўладилар. Учинчидан: маънавий-диний сабаблар – яъни, ХХ асрларда омма ўртасида ҳулқ-атвор мотивациясининг маънавий томони ўзгарган. Хусусан, агар олдин унинг асосини дин томонидан таъқидланган ва эътироф этилмайдиган тушунчалар («дин суиқасдни қоралайди ва таъқиқлайди – тамом, бу мухокама қилинмайди») ташкил қилган бўлса, бугунги кунда ёшлар томонидан динга бўлган муносабат ўзгарган. Бу ўзига хос тараққий этишнинг оқибатидир. Шу ўринда эътиборни урф-одат ва қадриятларга қаратмоқчиман. Ўтмишга назар солсак: 50-60 йилларда ўзбекона урф-одат ва қадриятларимиз ўлимга нисбатан хурматни ва қолаверса «қўрқув»ни тўғри шакллантира олган. Яъни, агар маҳаллада ўлим бўлса, 7-8 ёшли болалар тобут чиқарилаётган вақтда кўчага чиқарилмас эди. Шунингдек, 7 ёшли болалар қабристонга бориши кузатилмас эди. Бу шундан далолат беради-ки, болада ёшлигидан ўлимга нисбатан тўғри муносабат шакллантирилган: «оллох ўзи берди, ўзи олди», «ўлим - хақ», «эгасига топширдик», «кўз юмди», «ухлаб қолди», «қазо қилди» деган тушунчалар сингдирилган ва тўғри қабул қилинган, эътибор берсангиз, «ўлди», деган сўзни ишлатмасликка харакат қилишган. Фоносемантика таълимотига таянадиган бўлсак, ҳозирги кунда ота-оналар томонидан “ўл”, “туришинг қурсин”, “бу кунни кўргандан кўра, ўлганим яхши” каби гап сўзлар ўз-ўзидан ёш авлоднинг психикасига мухрланиб, маълум бир дастурни сингдирмоқда. Иккинчи томондан, телевидение, видео орқали берилаётган кинофильмлар, матбуотда чоп этилаётган қисса ва мақолалар, умуман олганда ОАВ орқали берилаётган маълумотларда ўлимга нисбатан лоқайдлик, баъзан эса хайриҳоҳлик ва энг дахшатлиси, айрим ҳолларда қувонч хиссини шакллантирувчи ҳолатларнинг гувохи бўляпмиз. Мазкур ҳолатларнинг суиқасдга бўлган аҳамиятини илмий ишимизнинг давомида ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. Шуни ҳам таъкидлаш керак-ки, халқ орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатини кўпроқ ««вас-васага» тушиш» тушунчаси билан уйғунлаштирадилар. Бироқ, агар ОАВ орқали намойиш этилаётган тазъйиқ, ўлимга лоқайдлик, жангари фильм томошасидан сўнг ўсмирнинг кўз қорачиғлари кенгайганлигини эътиборга оладиган бўлсак бу 2 тушунча бир-биридан йироқ эмас. Демоқчиманки, психолог-мутахассисларнинг ўтказган қатор илмий тадқиқотлари шуни исботлади-ки, агар ўсмир кинофильм орқали 1 нафар одам ўлимининг гувохи бўлса, унинг психикаси 1 ой мобайнида ички кучли стресс, невроз ҳолатида булар экан. Бугун намойиш этилаётган жангари фильмларда (тан олиш керак, ўсмирлар уларни жуда ёқтирадилар) фильм давомида 1 эмас, балки ўнлаб инсонлар халок бўлади. Ички стресс, невроз – «вас-васага тушиш ҳолатини» ифодалайди. Сўнгги йилларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ошиб боргани сари, бу муаммони изчил ўрганиш ва таҳлил этиш ҳам тобора кенгайиб бормоқда. Хусусан, қатор ўтказилган тадқиқотлар шуни маълум қилдики, суицид 3 турга ажратилар экан: асл суицид; аффектив суицидал харакатлар; намойишкорона суицид. Асл суицид, яъни ўлим билан якунланган суиқасд ҳолатлари узоқ вақт давомида ўйланганлиги ва шаклланганлиги билан ажралиб туради. У кўпроқ 18-35 ёшли ўсмир ва ўспиринларда учрайди, яъни ёш жиҳатидан каттароқ бўлган кишиларда. Бу суициднинг мотивлари кўп холларда ишқий муаммолар (28%); ота-оналар билан келиша олмаслик, оилавий низолар (69%) кабиларни ташкил қилган. Аффектив суицидал харакатлардан фарқли ўлароқ, асл суиқасдни содир этганларда суиқасд ҳақидаги ўй-фикрлар 1 ойдан – 7 ойгача, (ўртача хисобда эса, 2,5 ой) мобайнида давом этган бу жараёнда суиқасд ҳақидаги пассив фикрлар аста-секин суицидал харакатга ўтиб борган. Бунда кўпроқ «ўлим» хисси эмас, балки «яшашни хохламаслик», «уйқудан турмаслик», «бундай тарзда яшай олмаслик» каби ҳис-туйғулар ва ўй-фикрлар киши онгини қуршаб олган. Ушбу турдаги суицид ҳолатини содир этганларнинг аксарияти «яшашдан зериккани, жуда қийналгани, қутулиш чорасини топа олмагани» ҳақида фикр-мулохаза қилган. Диққатга сазовор жойи шуки, «асл суицидга» қўл урган кишилар аксарият ҳолларда «агар бирор нарса бу ҳолатни чеклаганда ёки бирор кимса халақит берганда эди, бу ҳолат содир этилмаган бўлар эди», деб эътироф этишмоқда. Яъни, бундай одамлар улишни хоҳламайди, аммо психик жиҳатдан зўриққан шарт-шароитда яшашни истамаганлигини ифодаламоқда. Хақиқатан ҳам, кузатишларга кўра, бундай мижозларнинг ҳаётида ижобий ўзгариш рўй берса, уларда дарҳол ҳаётга қизиқиш уйғонганлигини гувохи бўлганмиз. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling