Инсонни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш


III. Суицидал ҳулқ-атвордаги суицид уриниш турлари


Download 147.5 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1589088
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
CУИЦИД КИТОБ

III. Суицидал ҳулқ-атвордаги суицид уриниш турлари.
Суицидал ҳулқ-атвордаги суицид уринишларни 3 турга ажратиш мумкин:

1. Ҳақиқий суицидал ҳулқ-атворда шахс мақсадли харакат асосида ўз ҳаётига қасд қилмоқчи бўлади (жой танлайди, вақтни белгилайди, тайёргарлик кўради)

  1. Намойишкорона қўрқитув. Бундай ҳулқ-атворда шахс психологик жиҳатдан яқинларига босим ўтказиш учун харакат қила бошлайди, бундай харакатларни мақсади низонинг ечилишида устун келишидир.

  2. Аффектив ҳолат билан пайдо бўлган суицидал ҳулқ-атвор онгни иш фаолияти бузилиши билан боғлиқ (васвасага тушиш).



IV. Суициднинг келиб чиқиш белгилари.
1. Яширин ғазаб (бундай ҳолатларда ғазаб шахснинг ички рухиятига йўналтирилган бўлади. Бу ҳолатни ташқаридан сезиш мумкин).
2. Катта йўқотишни ҳис этиш. Юзага келган вазият яхши томонга ўзгармаган, ҳеч ким ёрдам бера олмайди, ҳеч қандай нажот йўқлигидан умидсизликка тушиш.
3. Ожизлик ҳолатининг кучайиши.
V. Суицид ҳулқ-атворнинг олдини олиш йўллари
1. Шахсларда суицидал ҳолатларга тушиш фаоллигини аниқлаш. Бундай фаоллик қуйидаги ҳолатларда кучайиб боради:
- баҳор ва кўз фасллари даврида, яъни
- Январь, февраль, март. Сентябрь-ноябрь.
- Май. Битирув кечалари арафасида.
- эрта тонг, оқшом ва тун пайтларида;
- ой тўлган ва янги чиққан даврда;
- 14 – 24, 40 – 50 ёшлар даврида;
- жамоада ва оиладаги чуқур маънавий руҳий ҳолатларда.
2. Суицидал ҳулқ-атворга мойил бўлган шахсларни аниқлаш. Бундай мойиллик шахсий психологик омиллар билан
боғлиқ бўлади. Бундай омилларни эса фақат махсус психологик ташҳис усуллари ёрдамида аниқлаш мумкин.
3. Рухий инқирозга тушган шахсга ўз вақтида психологик ёрдам кўрсатиш:
- ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахсни ташхис қўйиб даволаш;
- суицидал – депрессив ҳолатга тушган шахсни маънавий рухий
қўллаб-қувватлаш;
- бундай шахсни моддий-маънавий шароитини яхшилаш.

Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling