31
Кўтарилган елкалар – бир оз энгашган
бел, қуйи солинган бош ўзини ҳимоясиз
ҳис қилувчи, ўзига ишончи йўқ одамларда
учрайди.
Эркин ташланган елкалар ички эркин-
лик, ўзига ишонч, эгалик қилиш ҳиссидан
далолат беради.
Елкаларни галма-гал кўтариб тушириш
– иккиланиш ва ўйчанлик, шубҳа, режалар-
ни ўзгартиришни кўрсатади. Елкаларни
биргаликда кўтариб-тушириш
билишни
истамаган ҳолда «билмайман» деган жавоб-
ни беришдир.
Елкалар орқага ташланган, кўкрак ол-
динга бўртиб чиққан бўлса, уддабуронлик,
ташаббускорлик, кучлилик ҳамда шу билан
бирга кўпинча ўзига юқори баҳо бериш-
нинг ҳам белгиси.
Олдинга
осилган елкалар умидсиз-
лик ва бўшанглик билан ўзини-ўзи
хароб қилаётган
инсоннинг аксини
кўрсатади. Бу ҳолат қўрқув ва
ёқимсиз ҳислар
туфайли инсоннинг
ўз қобиғига ўралиб
олганлиги ва
буларга очиқ-ошкор мағлуб бўлганли-
гини кўрсатиб туради.
32
БОШИМИЗНИ БАЛАНД
КЎТАРИБ
Кўтарилган бош одатда руҳан эр-
кин ва ўзига ишонган одамларга хос.
Мустақилликни, қандайдир ишга
тўла тайёрликни, очиқ юзлиликни,
атроф-муҳитга очиқ
эътиборни
билдиради. Кўпинча ростланган
бош теран назарни англатади. Агар
бош ҳаддан зиёд юқорига кўтарил-
ган бўлса, бундай одам яқинлашиб
бўлмас даражада мағрур ва димоғ-
дор, ҳушёр ҳисобланади.