Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фермерларнинг яйловларан фойдаланиш имкониятлари
- Кўрсаткичлар
4. Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш
Индивидлар учун мулкчилик ҳуқуқларини ўрнатиш ҳамда ушбу ҳуқуқларга уларнинг амал қилиш зарурати қонунга ихтиёрий бўйсуниш нормалари билан ўзаро узвий боғланган. Мулкчилик ҳуқуқлари индивидлар ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлардаги ноаниқликни камайтирувчи институтлардан бири ҳисобланади. Мулкчилик хуқуқларини таҳлил қилиш учун иккита фермер ўз подаларини бири паст ҳосилдор бўлган иккита яйловда ўтлатиши мисолини кўриб чиқамиз [47]. Берилган ҳолатга кўра, ем-ҳашак заҳиралари ушбу яйловларнинг ҳар бирида бир вақтнинг ўзида иккита подани ўтлатиш имконини бермайди. 4.2.-жадвал Фермерларнинг яйловларан фойдаланиш имкониятлари
Ушбу ҳолатда Парето бўйича оптималлик нуқтаи назаридан иккита бир хил якун (4; 8) ёки (8; 4) мавжуд. Якунлардан бирини қайд этувчи институционал қарорлар бир нечта бўлиши мумкин. Улардан энг оддийси яйловдан фойдаланишдаги устуворликни унга биринчи бўлиб ўз подасини олиб келган фермерга берувчи қоидани қўллашдан иборат. Келиш тартиби бўйича ноёб ресурс (яйлов)ни тақсимлаш – навбат институти фаолият кўрсатишининг асосида ётувчи тамойиллардан бирини акс эттиради. Бироқ навбат институтидан фойдаланиш подани қайси яйловга олиб бориш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида фермерларнинг иккиланишини камайтирмайди, балки оширади. Бундан ташқари, иккиланиш ундан кейин ҳам ҳар сафар яйловни танлашда такрорланади. Яйловда мулкчилик ҳуқуқларининг ўрнатилишигина масалани ҳал этишнинг муқобил варианти бўлади. Масалан, 1-фермер биринчи яйловнинг, 2-фермер эса иккинчи яйловнинг мулкдори ҳисоблансин. Ҳатто фермерларнинг нафлилиги нуқтаи назаридан бундай қарорнинг номутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда, иккаласининг ҳам манфаатлари йўлида мулкчилик ҳуқуқларини тан олиш ва ҳурмат қилиш лозим. Кам ҳосилли яйловни олувчи иккинчи фермернинг мулкчилик ҳуқуқлари жорий этилгунга қадар ва ундан кейинги нафлилигини таққослайлик. Мулкчилик ҳуқуқлари ўрнатилгунга қадар иккинчи фермер, агар у подасини биринчи яйловга олиб борса, 2 Р1 + 8 (1- Р1) = 8-6Р1 га, агар у подасини иккинчи яйловга олиб борса, 4 Р1 + 1 (1- Р1) = 3Р1 + 1 га эга бўлади. Сўнгра, иккинчи фермер томонидан биринчи яйловнинг танланиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, Р1, эУ = Р2 (8-6Р2) (3Р1+1)га, оддий ҳолатда Р1 = Р2 = 1/2 га эга бўламиз, бу эУ = 3,75 ни беради. Мулкчилик ҳуқуқлари ўрнатилганидан кейин эса иккинчи фермерга 4; яъни, 4 > 3,75 га тенг бўлган ютуқ кафолатланган. Иккала фермер ҳам бир вақтнинг ўзида битта яйловдан фойдаланган ҳолларда паст ютуқларга эришишига алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Мазкур ҳолат очиқ фойдаланишда бўлган ресурсларни нооқилона истеъмол қилишда ўз аксини топадиган «жамоат мулки фожиасини» намоён этади. Бундай ресурслардан фойдаланишнинг хусусий ва жамоат сарф-харажатларининг номувофиқлиги уларнинг тугашига олиб келади. Бошқача айтганда, ресурсга нисбатан мулкчилик ҳуқуқлари аниқ ўрнатилмаган ҳолларда унинг истеъмол қилиниши салбий ташқи таъсирлар ёки экстерналларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Яна мисол тариқасида иккала фермер томонидан бир вақтнинг ўзида бир яйловдан фойдаланилишини тасвирловчи ҳолатни кўриб чиқаймиз. Мисолда ишлаб чиқаришнинг фақат иккита омили – фермерларнинг ери ва меҳнати ҳисобга олинсин. Фараз қилайлик, яйловга қўшимча меҳнат бирлиги сарфланган, яъни биринчи фермер эгаллаган яйловга иккинчи фермер ўз подасини олиб келди. Ушбу ҳолатда қўшимча меҳнат сарфининг самараси пасаяди. Ишлаб чиқариш (етиштириш) умумий ҳажми ошгани ҳолда қўшимча меҳнат қилган фермернинг манфаатдорлиги пасаяди ва ўртача маҳсулотнинг камайиши юз беради. Агар яйлов хусусий мулкчиликда бўлса, у ҳолда мулкдорнинг шахсий сарф-харажатлари кўпроқ самара келтиради ва рента энг юқори бўлади. Агар яйлов умумий фойдаланишда бўлса, меҳнат сарфи самарадорлигининг даражаси пасайиб, рента йўқолади. Юқорида баён этилганларга якун ясаб, таъкидлаш лозимки, мулкчилик ҳуқуқларининг ўрнтилиши камида иккита сабабга кўра иқтисодий агентлар манфаатларига мос келади, яъни уларнинг ўзаро ҳамкорлигидаги ноаниқлик (иккиланиш) камаяди ва ресурслардан фойдаланиш оптималлашади. Хулоса Нормалар индивидларнинг ўзаро мувофиқ муносабатлари барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. Иқтисодиёт конституцияси деб индивидларнинг иқтисодий фаолият кўрсатишини таъминловчи нормалар тизимига айтилади. Буйруқбозлик ва бозор тизимларида иқтисодиёт конституциясининг нормалари ўзаро зид ҳолда амал қилади. Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормалар (оддий утилитаризм, максимал индивидуаллаштириш, «сен – менга, мен - сенга», қонунга тилда буйсуниш) тизими сурункали тақчиллик, яъни ресурсларнинг етишмаслигини намоён этади. Бозор конституцияси – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари (мураккаб утилитаризм, рационал мақсадли феъл-атвор, деперсонификацияланган ишонч, эмпатия, легализм) йиғиндисини ташкил этади. Такрорлаш учун саволларИқтисодиёт конституцияси тушунчасининг моҳиятини шарҳланг. Агар буйруқбозлик иқтисодиёти ҳатто сурункали тақчиллик мавжуд бўлганда ҳам барқарор ҳолатда турувчи тизимни ўзида намоён этган бўлса, у ҳолда ўтиш иқтисодиётининг туб беқарорлигининг сабаблари нимада? Буйруқбозлик иқтисодиётининг унсури ҳисобланган утилитаризм нормаси утилитаризмнинг бозор нормасидан нима билан фарқ қилади? Америкалик машҳур сиёсатшунос ва иқтисодчи Фрэнсис Фукуяма ўзининг сўнгги китобларидан бирида бозор иқтисодиётидаги кўтарилиш ва пасайишларни унинг субъектлари ўртасидаги ишонч орқали кўриб чиқади. Бундай ёндашув қанчалик асосли? Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling