Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
-мавзу. Трансакция ва трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга нисбатан ёндашувлар
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Трансакция харажатларини оптималлаштириш тажрибаси 1. Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Коуз-Уильямсон ёндашуви
5-мавзу. Трансакция ва трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга нисбатан ёндашувлар
Режа Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Коуз-Уильямсон ёндашуви Трансформация харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Норт ёндашуви Трансакция харажатларини оптималлаштириш тажрибаси 1. Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан Коуз-Уильямсон ёндашуви Тадбиркорлик фаолиятини юритувчи иқтисодиёт субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) фаолияти жараёнида мулкчилик ҳуқуқни алмашиши (шартномалар асосида маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш ва шу каби бошқа ҳолатларда), бошқа шахслар томонидан мулкга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган шароитларда уни ҳимоя қилиш ёки иқтисодий ислоҳотлар жараёнида аввал фаолият юритиб турган институтларни ва нормаларни янгилари билан алмаштириш зарурияти юзага келади. Шундай вазиятларда тадбиркор ёки давлат томонидан турли харажатлар қилишига зарурат пайдо бўлади. Бундай харажатлар хорижий манбаларда “трансакция харажатлари” тушунчаси билан юритилади ва у институционал иқтисодиёт назариясининг таркибий қисмларидан бири сифатида институтлар билан бир қаторда унинг категорияси ҳисобланади. Трансакция харажатлари тушунчаси билан бир қаторда трансформация харажатлари тушунчаси ҳам мавжуд бўлиб, ушбу тушунчаларни тўғри англаб етиш уларни таҳлил қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Трансакция харажатлари тушунчасини қўллаган ҳолда дастлабки тадқиқотлар Р.Коуз [42] томонидан фирмалар фаолиятини таҳлил қилиш учун ўтказилган. Бунга 1960-йилларда саноати ривожланган етакчи мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кескинлашуви сабаб бўлган. Ягона хўжалик тизимини яратишга бўлган интилиш, меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, мулкнинг янги турлари, масалан интеллектуал мулкнинг пайдо бўлиши, мулк ҳуқуқларининг алоҳида ваколатларга бўлиниб кетиши – буларнинг барчаси трансакция харажатларининг сезиларли даражада ўсишига олиб келди. Трансакция харажатлари назарияси доирасида ўтказиладиган тадқиқотларни микро ва макродаражаларга бўлиш мумкин. Микродаражада гап жараёнларни корхона (фирма), алоҳида иқтисодий субъектлар даражасида таҳлил қилиш ҳақида, макродаражада эса умуман иқтисодий тизимни таҳлил қилиш ҳақида боради. Ушбу таҳлил қилиш белгисига мувофиқ трансакция харажатлари назариясида иккита ёндашув мавжудлигини изоҳлаш мумкин: биринчиси, Коуз – Уильямсоннинг трансакцион ёндашуви (барқарор фаолият кўрсатувчи институтларни таҳлил қилиш учун) ва иккинчиси Нортнинг трансформацион ёндашуви (институционал ўзгаришларни таҳлил қилиш учун). Бундай ёндашувлар ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда трансформацион жараёнларнинг институционал жиҳатларини тадқиқ этиш имконини беради. Хусусан биринчи ёндашувни давлат ва хусусий мулкчилик тузилмаларининг самарадорлигини қиёсий таҳлил қилиш, норасмий институтларнинг шаклланиш жараёнларини, жамият ва иқтисодиётнинг криминаллашувини изоҳлаш учун, иккинчи ёндашувни эса буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиёти тизимига ўтишнинг институционал сабабларини, ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда ислоҳотлар жараёнларининг бориши ва натижаларини таҳлил қилиш учун қўллаш мумкин. Трансакция харажатларини иқтисодий таҳлилга киритиш, Р.Коузнинг фикрига кўра, бозорга қарама-қарши бўлган фирма каби ўзини-ўзи онгли равишда назорат қилиш имконига эга бўлган “оролчалари”нинг мавжуд эканлигини тушунтириш учун зарур бўлган. Ўзининг “Фирма табиати”, деб номланган мақоласида (1937) Р.Коуз трансакция харажатларини “нархлар механизмидан фойдаланиш харажатлари”, “очиқ бозорда алмашув трансакцияларини амалга ошириш харажатлари” ёки “бозор харажатлари” сифатида белгилаган. Кейинчалик “Ижтимоий харажатлар муаммоси” мақоласида (1960) Р.Коуз “бозор трансакция харажатлари” иборасидан фойдаланган. Уларнинг моҳиятини у қуйидагича ифодалаган: “бозор трансакциясини амалга ошириш учун ким билан битим тузиш маъқуллигини аниқлаб олиш, ким билан ва қандай шартларда битим тузишни истаётганлиги ҳақида барчага маълум қилиш зарур, дастлабки музокараларни ўтказиш, шартномани тайёрлаш, шартнома шартларининг бажарилишига ишонч ҳосил қилиш учун маълумотларни йиғиш ва ҳоказолар”10. Аммо, иқтисодиёт адабиётида “трансакция харажатлари” ибораси мустаҳкам ўрин эгаллаган. Бунда трансакция харажатларига берилган қуйидаги таъриф кенг тарқалди: “трансакция харажатлари – ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш харажатлари, музокаралар олиб бориш ва қарорлар қабул қилиш, шартноманинг бажарилишини назорат қилиш ва юридик ҳимоялаш харажатлари”. Илмий манбаларда берилган таърифларга мувофиқ трансакция харажатларини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин: 1) ахборотни излаш харажатлари (нархлар, мавжуд товарлар, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар тўғрисида ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш учун сарфланган вақт); 2) музокаралар олиб бориш харажатлари; 3) алмашувга кирган товарлар ва хизматларнинг миқдори ва сифатини ўлчаш харажатлари; 4) тафсирлаш ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоялаш харажатлари; 5) оппортунистик хатти-ҳаракатдан ҳимоялаш харажатлари, бунда битим шартларини бузувчи ёки бир томонлама фойда олишга йўналтирилган ноинсофлик хатти-ҳаракат тушунилади. Трансакция харажатларини таснифлашга нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд. Таснифлашни битимни тузиш босқичларига мувофиқ амалга оширган маъқул. О.Уильямсон трансакция харажатларини битим тузилгунча ва битим тузилганидан сўнг юзага келадиган харажатлар, дея таърифлайди. Агар шерикни қидириб топиш, манфаатларни мувофиқлаштириш, битимнинг бажарилишини назорат қилиш битим тузишнинг босқичлари сифатида ажратилса, у ҳолда трансакция харажатларини таснифлаш қуйидаги 5.1-жадвал кўринишга эга бўлади. 5.1.-жадвал Трансакция ҳаражатларининг таснифланиши
Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling