Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Ахборотни қидириб топиш харажатлари -
Download 1.45 Mb.
|
Инс иқт. маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мониторинг ва оппортунизмни олдини олиш харажатлари
- Мулоқот юритиш харажатлари
- Ўлчаш харажатлари
Трансакция харажатларининг бундай таснифланиши уларни миқдорий баҳолаш масаласига нисбатан микро ва макроиқтисодий даражада ёндашиш имконини беради. Масалан, квартирадан фойдаланиш ҳуқуқининг мулкдор томонидан ижарачига топширилишини назарда тутувчи квартирани ижарага олиш бўйича битим тузишда ижарачининг трансакция харажатлари қуйидаги шаклларга эга бўлади (5.2.-жадвал). 5.2.-жадвал Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари
Шундай қилиб, уй-жойни ижарага олишда юзага келадиган трансакция харажатларини миқдорий баҳолашга ё воситачилик фирмаларининг даромадларини таҳлил қилиш, ёки ўртача соатлик иш ҳақига кўпайтирилган бевосита пул харажатлари ва вақт сарфларини қўшиш ёрдамида эришиш мумкин. Трансакция харажатларининг кўплаб турлари бевосита кузатилмайди ва шунинг учун бундай тоифа харажатлар ҳажми статистик қийин ўлчанади. Инсонлар ҳамма вақт, ҳеч қандай харажатларни қилмасдан, натижада ишлаб чиқариш қиймати ошиши учун ҳуқуқларни қўлга киритиш, бўлиш ва ўрин алмаштириш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Бу “ноль даражали трансакция харажатлари” деб юритилади ва бу ҳуқуқий чегараларга боғлиқ ҳисобланади. Ноль даражали трансакция харажатларида ишлаб чиқарувчи шартномага пировард натижада ишлаб чиқариш қийматини ошириш учун зарур бўлган барча нарсани киритади. Агар трансакция харажатлари мавжуд бўлмаса, фирманинг фаолият кўрсатиши учун ҳеч қандай иқтисодий асос бўлмайди. Қандайдир баланд трансакция харажатларига эга бўлган аниқ ҳолатда шартномаларнинг кўпчилиги тузилмайди ва амалга оширилмайди. Чунки уларни ижро этишдан келадиган фойда харажатларга қараганда анча кам бўлади. Шу тариқа, трансакция харажатлари амалга ошириладиган трансакциялар сонига таъсир кўрсатади (трансакция – шартнома шаклидаги битим). Шуларни инобатга олганда корхоналар нисбий устунлигини ошириш учун трансакция харажатларини тежаш имкониятларини қидириш зарурдир. Микродаражада турли хусусий ташкилий тузилмаларда харажатларни таҳлил этишда қуйидаги тамойиллар қўлланилиши лозим: Трансакция (битим-шартнома) – бу таҳлилнинг базавий бирлиги. Ҳар қандай муаммони, бевосита ёки билвосита шартномавий муаммо, деб қараб, уни трансакция харажатларини камайтириш нуқтаи назаридан ўрганиш фойдалидир. Трансакция харажатларини тежашга турли трансакцияларни уларни бошқариш тузилмаларига табақалаштирилган тарзда бириктириш йўли билан эришилади. Ташкилий тузилмани танлаш муқобил вариантларни қиёсий институционал баҳолаш асосида кечади. Микродаражада трансакция харажатлари – бу корхонада ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. Бунда қуйидаги харажатлар, яъни шартнома лойиҳасини тузиш, музокаралар юритиш ва келишув кафолатларини таъминлашда юзага келадиган харажатлар, шунингдек шартномани самарасиз мослаштириш, унга тузатиш киритиш билан боғлиқ бўлган, шартномани амалга ошириш бўйича танланган йўлда қайтиш, шартномадаги хатолар ва кутилмаган ташқи низолар натижасида юзага келадиган харажатлар фарқланиш лозим. Шуни инобатга олган ҳолда, иқтисодиётда институтларни шакллантиришда, улар фаолиятини самарадорлигини оширишда трансакция харажатлари асосий роль ўйнайди. Шу нуқтаи назардан11 О.Уильямсоннинг қуйидаги хулосаси диққатга сазовор: “моддий ва хомашёларга кам харажатлар билан кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жамият эмас, балки маҳсулотни ишлаб чиқаришда трансакция харажатлари улуши паст бўлган жамият ютуқга эга бўлади”. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling