International islamic academy of uzbekistan
Тиллар тахминан милоддан олдинги 5-асрда Ҳиндистон, Юнонистон, Римда ўрганила бошланди. Бу мамлакатларда тилшунослик амалий эҳтиёжлар туфайли ривожлана бошлайди
Download 44.82 Kb.
|
ТБТ 1-дарс
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хитой тилшунослиги
- Ҳинд тилшунослиги
Тиллар тахминан милоддан олдинги 5-асрда Ҳиндистон, Юнонистон, Римда ўрганила бошланди. Бу мамлакатларда тилшунослик амалий эҳтиёжлар туфайли ривожлана бошлайди.Шарқда бир- бирига боғлиқ бўлмаган учта тилшунослик анъанаси пайдо бўлгани каби, улар ўзга халқлар ва давлатларнинг тилшунослиги тақдирига жиддий таъсир қилган. Уларнинг энг қадимийроғи хитой в ҳинд тилшунос-лиги бўлган. Ўрта асрларда эса араб тилшунослиги ҳам қўшилган.Хитой тилшунослиги :
Хитойда тилшуносликни ўрганиш 3000 йиллик тарихга эга.
Хитой тилшунослигининг принциплари Хитой тилшунослари учун асосий ўрганиш объекти – ёзувга, ўқиш ва маънога эга бўлган иероглифдир. Хитойнинг қадимги ва ўрта асрлар тилшунослигида иероглифлар турли томондан ўрганилганлиги сабабли хитой тилшунослигида 3 та йўналиш ажратилган: 1) қадимий сўзларни шарҳлаш, тушунтириш (яъни схоластика); 2) иероглифларнинг структураси ва этимологиясини ўрганиш; 3) функционал фонетика (5- асрдан бошлаб) Эрамизнинг 18-19 асрларида грамматика схоластикадан ажралиб чиққан Қадимий хитой тилининг биринчи ҳақиқий грамматикаси бўлган «Вэнъян» 1898 йили Ма Цзяньчжун томонидан нашр қилинган. У лотин тилининг универсал грамматикасига ўхшаб тузилган Хитойда лексикография минг йиллар давомида жадал ривожланиб келган. Биринчи яратилган луғатларнинг машҳурларидан бири «Шуо вень чжей» деб номланиб, эрамиздан аввалги 9-8 асрларда тузилган. Ҳинд тилшунослигиИккинчи ўзига хос, мустақил ва ўта фавқулодда барқарор шарқий дунёнинг лингвистик – тилшунослик анъанаси қадимий Ҳиндистонда пайдо бўлган. Эрамиздан аввалги 1-минг йилликда диний ёзувлар – ведалар (Рингведа, Самаведа, Яджурведа, Аткарваведа) тилининг диний маросимларни ўтказувчи қоҳинлар, брахманлар учун ҳам тушунарсиз бўлиб қолганлиги уларнинг тил масалалари (муаммолари) билан шуғулланишига сабаб бўлган. Қадимги Ҳиндистонда диний маросим талаблари таъсирида муаммоли ҳолатлар Яқин Шарқ ва Хитойдагидан кўра бошқачароқ ўрганилган. Шундан келиб чиқиб, бутун эътибор оҳангдорлик, ритм, метрика, фонетика қонуниятларига қаратилган. Қадимги Ҳиндистонда муқаддас гимнлар – ведалар тили кейинги авлодлар учун тушунарсиз бўлиб қолди. Чунки санскритнинг грамматик структураси, лексик таркиби пракрит (жонли) тилидан кескин фарқ қилади. Милоддан аввалги 4 – асрдаёқ санскрит тилининг грамматикаси тузилган.1. Ҳинд грамматикасининг муаллифи машҳур тилшунос Панинидир. Унинг грамматикаси 8 китобдан иборат бўлиб, 4 мингдан ортиқ қисқа-қисқа қоидаларни ўз ичига олган. 2. Панини асари тушунарли, оддий тилда ёзилган бўлиб, ўша пайтларда ёзув системаси ишлаб чиқилмаганлиги сабабли ундаги қоидаларнинг ҳаммасини ёд олиш зарур эди. 3. Панини грамматикасида 4 сўз туркуми ажратилган: от, феъл, кўмакчи ва юклама. Турланиш системасида 7 та келишик мавжуд бўлиб, улар алоҳида ном олмаган ва тартиб рақамлари билан белгиланган, халос. Download 44.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling