Internet tarmog’a turli tiplardagi o’n millionlab kompyuterlarni turli modellar va fasonlardagi shaxsiy kompyugerlardan tortib to katta va o’ta katta еhm — mеynfreymlargacha birlashtiradi


Глобал тармоқнинг юқори даражадаги хизматлари


Download 174 Kb.
bet5/14
Sana20.06.2023
Hajmi174 Kb.
#1630918
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Internet tarmog

4.3. Глобал тармоқнинг юқори даражадаги хизматлари

Глобал тармоқ фойдаланувчиларга ахборот хизмат кўрсатиш учун яратилган. Унинг хизмат турлари ниҳоятда кўп ва хилма хилдир. Глобал тармоқда унинг хизматлари бўйича ўтишнинг ягона харитаси ёки йўл кўрсаткичи йўқ. Мавжуд хизматларни билиш, шартнома хизматларга мурожаат қила билиш ва қўйилган масалани ечиш усулларини тўғри танлаш тармоқда ишлаш самарасини белгилайди.


Интернет–глобал тармоқ хизматларни қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:

Кейинчалик ўқишга мўлжалланган хизматлар кўп тарқалган бўлиб, уларнинг универсал ва компьютер ресурсларига ҳамда алоқа тизимларига бўлган талаблари камроқ ҳисобланади. Бу синфнинг асосий белгиси ахборот олишга берилган талаб билан уни олиш вақти орасидаги тафофвт катта бўлиши мумкин.
Тўғри мурожаат қилиш хизматлари берилган талаб бўйича ахборот ўша вақтнинг ўзидаёқ қайтарилиши билан ҳаракатланади, бироқ, бундай хизмат ахборот олувчидан ўша пайтнинг ўзидаёқ қарор қабул қилишни талаб қилмайди. Ахборот олингандан сўнг тезда қарор қилиб, жавоб берилиши талаб қилинадиган хизматлар интерактив хизматлар дейилади.
Интерактив хизматни телефон хизматига, тўғри мурожаат хизматларини факс ва кейинчалик ўқишга мўлжалланган хизматларни хат орқали алоқага ўхшатиш мумкин.
Глобал тармоқнинг хизматларига асосан қуйидагилар:

  • ахборот узатиш тармоқ тизимлари (FTP, Gopher);

  • ахборот қидириш тизимлари (Yahoo, hycos, Alta – Vista, Ramler ва ҳ.к.).

  • коммуникацион хизмат, телеконференциялар (E – mail, Telnet, UseNet ва бошқалар);

  • мультимедиа ва ахборот тизимлар (World Wide Web);

  • TRC хизмати ёки Chat – конференция.

File Transfer Protocol–FTP–файлларни узатиш протоколига асосланган ахборот хизмати Интернетда биринчи яратилган тизимлардан ҳисобланади. Бу хизмат компьютердаги FTP–дастуридан фойдаланилган ҳолда масофадаги компьютерларга уланиб, кириш мумкин бўлган файллар рўйхати билан танишади ҳамда улардан ўз компьютерларига нусха кўчиради. FTR тармоқ бўйича исталган шаклдаги файлларни юбориш мумкин. FTP “мижоз - сервер” архитектурали тизимларга мисол бўла олади. Бундай тизимларда бир компьютерда “мижоз” деб ном олувчи махсус дастурдан фойдаланилади. Фойдаланувчи иш дастур ёрдамида масофадаги сервер деб ном олган компьютердаги бошқа дастур билан боғланади.
Gopher ҳам Интернетнинг ахборот тизими ҳисобланади. Унинг афзаллиги шундаки, у фойдаланувчи уланган Gopher – сервердаги менюга кириб, танланган пункти (банди) бўйича Интернетнинг бошқа Gopher – серверларига юбориш мумкин.
Масалан, “А” машинадаги Gopher сервердан “В” машинадаги Gopher – серверга ишорат бўлиши мумкин. У ҳолда биринчи сервер менюсида танланган Gopherнинг “мижоз” қисми иккинчи сервер манзилига ўтказилади. Фойдаланувчи учун бу вазифа гўёки у “А” “мижоз” Gopherни ишга тушириб, “В” сервер Gopherи билан улангандек бўлади.
Иш жараёнида Gopher “мижознинг” бошқа серверлар билан улана олиш имконияти фақат битта сервердаги файлларни кўриш ва бошқа компьютердаги серверлар билан енгил боғланиш имкониятини беради.
Умумий ҳолда баъзи серверлар “бошқаларига мурожаат қилиш” тизим менюсини ўрнатиш йўли билан барча Gopher серверлари билан ўзаро уланишлари мумкин. Серверларнинг бундай тармоғи Gopher–макон деб айтилади.
Глобал тармоқда маълумотларни топишнинг қулай усуллари мавжуд. Бу вазифани қидириш тизимлари бажаради. Бу қидириш тизимлари маълумотлар каталогига ва махсус қидириш тизимига эга. Улар ёрдамида маълумотни тезда топиш мумкин. Қуйида оммабоп қидириш тизимлари келтирилган:

Download 174 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling