Сайт–компьютерлар билан боғлиқ мавзулар;
SCL–илмий тадқиқот соҳасидаги мавзулар;
News–UseNet маълумотлари ва янкиликлар;
SOC–ижтимоий тематика;
Talk–мунозалари.
UseNet хизматига киришни телеанжуманларни танлаш, хабарлар оқими билан ишлаш, хабарларни ва уларнинг жавобларини ўқишга яратган махсус дастурлар бошқаради. Мазкур дастурлар телеанжуманларга обуна қилиш вазифасини бажаради.
WWW - World Wide Web (жаҳон ўргимчак тўри) – глобал тармоқнинг энг оммалашган ахборот тизимларидан бири саналади. Ҳозирги вақтда Интернет хизматининг 90 % га яқини WWW хизмати ташкил этади.
WWW–матн, график, товушни фрагментлардан ташкил этган ҳужжатлар билан ишлаш имконияти яратиб беради. Бу тизим Интернет тармоғининг исталган қисмида жойлашган сервердаги ҳужжатни топиб, фойдаланувчи компьютерига чиқариб беришини таъминлайди.
WWWнинг муҳим хоссаларидан бири ҳужжатларга гиперматн ишоратларини киритилиши мумкинлигидадир. Бу ишоратларнинг афзаллиги шундан иборатки, улар ёрдамида фойдаланувчи янги ҳужжатни экранга юклаш жараёнини жуда осон йўл билан амалга оширилади. Амалда WWW тизимида барча ҳужжатлар гиперматн кўринишида бўлиб, кўпчилиги гипермедиа ҳужжатлар, яъни график тасвир, товуш маълумотлари ва видеофрагментларни ўз ичига олади. Матндан ташқари ўзининг ичида график тасвир, товуш ва видеофрагментлар каби бошқа ахборотларни сақлаган ҳужжатлар гипермедиа ҳужжатлари деб аталади.
Агар матнда бошқа ҳужжатларга ишорат бўлса, бундай ҳужжат гиперматн дейилади. Бу нарса матнни ўқиш жараёнида шу матн билан ўзининг маъносига кўра мантиқан боғлиқ бўлган матнларни енгил ва тез ўқишни таъминлайди.
IRC–Internet Real Chat–бу фойдали ва ўзига жалб этадиган ҳужжат турларидан ҳисобланади. У бутун дунё одамлари билан гаплашиш имконини яратади. IRCга уланиш учун мижоз IRC махсус дастурига эга бўлиш керак. Мижоз IRC дастури IRC серверига улашни таъминлайди. Бу сервер кўп улашларга хизмат қилади. IRCда мулоқот қилиш ўзининг алоҳида хусусиятига эга. Ренликанар клавиатурадан терилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |