Internet tarmog’a turli tiplardagi o’n millionlab kompyuterlarni turli modellar va fasonlardagi shaxsiy kompyugerlardan tortib to katta va o’ta katta еhm — mеynfreymlargacha birlashtiradi
Download 174 Kb.
|
Internet tarmog
Тармоқга уланиш. Internetнинг коммуникацион ва ахборот хизматларидан фойдаланиш учун фойдаланувчи компьютернинг Internet билан боғланган, зарур сервис ва программа таъминотига эга бўлган тармоқ билан уланишни таъминлаш талаб қилинади. Internetга кириш билан боғлиқ хизматлар сервис марказлари ёки сервис - провайдерлар деб аталадиган ташкилотлар томонидан тақдим этилади. Сервис марказлар компьютер тармоғига эга бўлиб, Internet билан доим уланган бўлади ва тармоқдаги компьютерлар орқали абонентлар, яъни алоҳида фойдаланувчилар ёки локал тармоқлар Internetга уланади. Истаган фойдаланувчига қулай бўлган сервис марказларнинг икки хили мавжуд, яъни мустақил сервис марказ (мустақил провайдер)лари ва тижорат тармоқ хизматлари. Мустақил сервис марказлари (МСМ) регионал компания бўлиб, улар Internetга уланган хусусий тармоқларига уланиш ва киришни сотиш билан шуғулланадилар. Бу марказлар ҳозирги пайтда кенг тарқалган ва улар ривожланиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Уларгача сон-саноқсиз фойдаланувчилар учун Internetга оддийгина уланиш имконияти йўқ эди. МСМнинг характерли хусусиятлари қуйидагича:
Нархининг арзонлиги. Купчилик МСМлар Internetга киришнинг ойлик хақини белгилайдилар. Агар сиз Internetда кўп вақт ишласангиз, у ҳолда анча-мунча пулларингизни тежаб қолишингиз мумкин бўлади; Тезорлик. Тижорат тармоқ хизматига нисбатан Internetга уланиш тезроқ амалга оширилади; Эпчиллик. Мустақил сервис билан Сиз хоҳлаган мижоз-программаларни танлаб олишингиз мумкин. Тижорат сервис марказлари (ТМС) орқали Internetга уланиш махсус муассаса ва ташкилотлар ёрдамида пул тўлаш асосида олиб борилади. Бунда Internetга уланиш МСМга нисбатан секинроқ амалга оширилади, чунки Internet захираларига кириш учун махсуслашган программавли таъминотдан фойдаланишга тўғри келади. Бундан ташқари, тармоқга тўғридан-тўғри кириш шарт эмас. ТСМ мустақил сервис марказлари каби эгилувчан эмас, чунки Сиз қатъий кўрсатилган программа таъминотидан фойдаланишга мажбурсиз. Масалан, Сиз электрон почтанинг энг яхши мижоз-программасини юклай олмайсиз ва ундан фойдалана олмайсиз. Унинг асосий камчилигига хизмат нархининг баландлиги киради. Шу билан бирга ТСМда соатбай ҳақ тўлаш жорий қилинган. Word Wide Web билан доимий равишда ишловчилар учун бу хизмат жуда қимматга тушиши мумкин (вақт тез ўтиши туфайли). Технологик нуқтаи назардан ва иш услуби бўйича Internetга уланишнинг ҳар хил вариантлари мавжуд. Уларни танлаш кўп факторлар билан аниқланади, масалан, Internet хизмати сервис марказларининг физикавий алоқа линиялари билан, мавжуд аппарат-дастурий таъминоти билан, сервиснинг зарурий хиллари билан маълумотларни узатиш тезлигига қўйилган талаблар билан ва абонентнинг молиявий имкониятлари билан. Ҳозирги вақтда Internetга уланишнинг энг кўп тарқалган вариантлари қуйидагича: доимий (ўзгармас) IP-ажратилган линиялар бўйича уланиш. коммутацион линия бўйича сеансли уланиш (dial-UP IP) Биринчи вариант фойдаланувчиларига Internet хизматининг барча хилларини ва ажратилган линия бўйича Internetга уланган локал тармоғида ишловчилар учун энг қулай комфорт шароитларни тақдим этади. Бу ҳолда тармоқнинг компьютерларидан бири (маршрутизатор) таъминотчининг маршрутизаторига маҳкам уланган бўлиб, локал тармоғининг ишчи станцияларига IP-пакетларни узатиб туради. Маршрутизатор сифатида кўпинча UNIX операцион системали компьютерлар қўлланилади. Керакли программавли таъминотни ўрнатиш ва уни созлашни, шу билан бирга IP-тармоқ ишларини кузатиб боришни кўпинча тармоқ мутахассиси-администратор амалга оширади. Бу фойдаланувчининг якуний ишларини анча осонлаштиради. Шундай йўл билан уланган локал тармоқ Internetнинг бир қисмига айланиб қолади. Локал тармоқдан фойдаланувчиларнинг барчаси Internetнинг ҳамма сервис хиллари билан ишлаш имониятига эга бўладилар, масалан, электрон почтадан фойдаланиш, телеконферениялар, узоқдаги компьютерлардан терминал орқали фойдаланиш (Telnet), файлларни узатиш (FTP), тақсимланган ахборот системаларга ва маълумотлар базасига кириш (Gopher, WWW). Бунда локал тармоқга ҳар хил платформадаги компьютерлар уланиши мумкин, масалан, IBM PC (MS DOSWindows), Microsoft оиласига тааллуқли шахсий компьютерлар, ҳар хил UNIX системали ишчи станциялар. Ҳозирги пайтда фойдаланувчининг Microsoft Windows муҳитида ишлаши энг кўп тарқалган, чунки бу дастур амалий программа ишлари ва оддий график захираларга эга бўлган Internetнинг барча сервислари билан таъминланган. Ажратилган линия бўйича уланган ўзгармас IPнинг асосий афзаллигига фойдаланувчиларга ўз ахборотларига кириш (эга бўлиш)ни тақдим этиш мақсадида локал тармоқда ахборот серверни ўрнатиш имконияти мавжудлигини киритиш мумкин. Физикавий алоқа линиясига қараб маълумотлар узатувини ҳар хил тезликлар орқали амалга ошириш мумкин. Масалан, ўнлаб К бит/с.дан бир M битс.гача. Албатта, катта тезликлар физикавий линияларни ташкил этиш учун, ҳар хил жиҳозлар учун кўплаб сарф - харажатлар талаб қилинади. Юқоридагиларга асосланиб шундай дейиш мумкин, яъни ажратилган линия бўйича доимий уланиш Internetда ишлаш учун жуда қулай, лекин қиммат усулдир. Қоида бўйича, ундан кенг локал тармоғига, беҳисоб фойдаланувчиларга ва тармоқ ахборот сервисига эга бўлган улкан ташкилотлар фойдаланилади. Шу билан бирга ўзгармас IP ни коммутация қилинадиган линияга улаш ҳам юқоридаги усуллардан бири ҳисобланади. Бунда абонент ёлғиз ўзи фойдаланадиган таъминотчи компьютерининг телефон рақами ва мос келадиган портига эга бўлади. Аммо, олинажак маълумотларни узатиш тезлиги нуқтаи назаридан бундай уланишнинг сифати, қоида бўйича паст бўлади. Якка тартибда ишлайдиган (уй компьютерлари ҳам) компьютерларни Internetга улаш усули коммутация қилинадиган линия бўйича вақтинча (сеансли) IP-уланиш ҳисобланади. Коммутацион линия бўйича IP-уланишни (dial-UP IP) якка компьютерлардан ҳам, ишчи станциялардан ҳам Internetга кириш учун фойдаланишни тавсия қилиш мумкин. (Internetга доимий уланиб туриш талаб қилинмаса). Бу усул оддий телефон линияси бўйича таъминотчи серверга вақтинчалик уланишни назарда тутади. Фойдаланувчининг номи ва паролини киритиш талаб қилинади ва у кетма-кет рўйхатга олиб борилади. Натижада, фойдаланувчининг компьютери Internetга бутунлай уланиб қолади. Фойдаланувчининг компьютери эса модем билан ва Dial-UP IP режимида ишлаш учун зарур программавий таъминот билан таъминланган бўлиши керак. Фойдаланувчи нақтаи назаридан Internetда ишлаш худди ўзгармас IP-уланиш каби олиб борилади, лекин амалий программани ишга туширишда аввал телефон алоқа ўрнатилади, бу эса бир қанча вақтни талаб қилади, бундан ташқари, рақам банд бўлиши ҳам мумкин. Сеансли IP боғланиш ўз компьютерида керакли амалий дастурларни ишга тушириш орқали Internetнинг барча захираларига кириш имконини яратади. Сеансли IP боғланишда Internetга уланиш учун қуйидаги талаблар бажарилиши керак. 486 процессорли ёки ундан юқори IBM PC . 250 МБ дан кам бўлмаган оператив хотира. Маълумотларни узатиш тезлиги 14.400 бит/с дан паст бўлмаган модем. Download 174 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling