Модемни улаш
Модемнинг дастурий созлашни қуйидагича олиб борилади.
“My Computer” (Мой компьютер), “Control Panel” (Панел управления)га киринг ва “Modems” (Модемы) белгисига икки марта юргазинг.
Сўнгра экранингизда пайдо бўлган кўрсатмаларга риоя қилинг ва “Finish” (Готово) тугмасини босинг.
Дастурий таъминотни созлаш ва ўрнатиш
Тармоқга узоқдан киришни ўрнатинг. Тармоқга узоқдан кириш ишини тармоқ ресурслари билан модем орқали таъминланади. Агар “Dial-up Networking” (тармоқга узоқдан кириш) “Accessories” (Стандарт) программасининг рўйхатида бўлмасада, у ҳолда уни ўрнатиш керак. Бунинг учун қуйидагиларни бажаринг. “Start” (Пуск)ни босинг, “Settings” (Установка)ни танланг ва пайдо бўлган “Control Panel” Панель управления) менюни 2 марта СТ билан юргазинг.
“AddғRemoue programs” (Установка и удаление программ)ни 2 марта СТ билан юргазинг ва пайдо бўлган ойнада “indows Setup” (Установка Windows) тугмасини босинг. “Communications” (Связь) рўйхатини танланг ва СТни 2 марта юргазинг.
Янги очилган рўйхатда “Dial-up Networking” (Удаленный доступ к сети)ни белгиланг. “Dial-up Networking” (Удаленный доступ к сети) дастури “My Computer” (Мой компьютер) ойнасида ёрлиқ кўринишида пайдо бўлади.
TCP IP протоколини ўрнатиш
“My Computer” (Мой компьютер)га киринг ва “Control Panel” (Панель управления)га СТни 2 марта юргазинг, сўнгра “NetWork” (Сеть)ни юргазинг. Тармоқ конфигурациясида унинг компонентлари қаторида қуйидагилар бўлиши керак:
Узоқдан кириш контроллёри
TCP/IP протокол
TCP/IP тармоқ протоколини ўрнатиш учун қуйидагиларни бажариш керак:
“NetWork” (Сеть) ойнасида “Add” (Добавить) тугмасини босинг, тармоқ компонентлар типидан “Protocol” (Протокол)ни танланг ва яна “Add” (Добавить) тугмасини босинг;
Янги ойна “Manufacturers” (Изготовители) рўйхатидан “Microsoft”ни, тармоқ протоколлари рўйхатидан эса TCPғIРни танланг;
ОК тугмасини босинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |