Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари


Бу ерда асосий объектив қисм – молиялаштириш муносабатлари базис (асос) сифатида қатнашади. Бошқа қисмлар ушбу асос устига қурилади


Download 0.6 Mb.
bet2/11
Sana22.04.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1381789
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.mavzu - Investitsiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari va usullari

Бу ерда асосий объектив қисм – молиялаштириш муносабатлари базис (асос) сифатида қатнашади. Бошқа қисмлар ушбу асос устига қурилади.

  • Бу ерда асосий объектив қисм – молиялаштириш муносабатлари базис (асос) сифатида қатнашади. Бошқа қисмлар ушбу асос устига қурилади.
  • Молиялаштириш муассасалари барча пул ва кредит оқимларини бошқариб туради.
  • Молиялаштириш тизими молиялаштириш муассасалари томонидан амалиётда пул ва кредит алоқаларини бошқариш мақсадида ишлаб чиқилади.

ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯВИЙ ТАъМИНЛАШ ТИЗИМИ

  • МОЛИЯ-КРЕДИТ МУАССАСАЛАРИ ВА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР
  • КЎРСАТУВЧИ ИНФРАТУЗИЛМАЛАР:
  • тижорат банклари; банкдан ташқари кредит ташкилотлари (кредит уюшмалари, ломбардлар, микрокредит ташкилотлари);
  • бюджетдан ташқари жамғармалар;
  • лизинг компаниялари;
  • халқаро молия институтлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий банклар;
  • донор ташкилотлар, ҳомийлик ташкилотлари;
  • суғурта компаниялари;
  • консалтинг фирмалари; инжиниринг компаниялари; ахборот-маслаҳат маркази;
  • - аудиторлик фирмалари, ҳуқуқий маслаҳатхоналар, реклама агентликлари, савдо-воситачилик тузилмалари, биржалар ва бошқалар.
  • 2. МОЛИЯЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ОБъЕКТЛАРИ:
  • - молиялаштириш йўналишлари: тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси; бюджетдан ташқари жамғармаларнинг имтиёзли кредитлари; янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга йўналтирилган кредитлар; тижорат банкларида мавжуд барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар ва лизинг хизматлари; деҳқон ва фермер хўжаликларини бўлғуси ҳосилни ҳамда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга олган ҳолда бериладиган имтиёзли кредитлар; оилавий тадбиркорликни ташкил этиш мақсадлари учун бериладиган имтиёзли кредитлар;
  • - молиялаштириш объектлари: ускуна ва жиҳозлар, техникаларни сотиб олиш ва ўрнатиш; турли хил мақсадларга мўлжалланган бино-иншоотларни барпо этиш, қурилиш, инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш; товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш ва бошқалар.
  • 3. МОЛИЯЛАШТИРИШ МАҚСАДЛАРИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ:
  • - молиялаштириш мақсадлари: асосий капитални янгилаш, айланма маблағларни ташкил қилиш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва меҳнат даромадининг доимий манбаини юзага келтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш; бевосита ишлаб чиқариш соҳаси, яъни маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва материалларни тубдан қайта ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик меҳнатини ташкил этиш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ва қурилиш; аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва маиший хизмат кўрсатишни ташкил этиш, туризм соҳасини ривожлантириш ва бошқалар.
  • - молиялаштириш тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда шартлари: муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик, қайтарилиши, мақсадлилик; кредит олиш учун кредит буюртмаси; пул оқими таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа; кредитнинг қайтарилиш таъминоти ва қонунчиликка оид бошқа ҳужжатлар.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling