Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва усуллари
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва уларнинг таснифи
Download 0.6 Mb.
|
12.mavzu - Investitsiya faoliyatini moliyalashtirish manbalari va usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Investorning o’z moliyaviy resurslari
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва уларнинг таснифи
Investitsiya loyihalarini moliyalashtirish usullari va manbalari o’rtasidagi asosiy farq shundan iboratki, investor tomonidan tanlab olingan moliyalashtirish usuli orqali moliyalashtirish manbasi yuzaga keladi. Misol tariqasida, investor tomonidan qabul qilingan qaror asosida tanlangan “kreditlashtirish” usuli orqali “qarz mablag’lari” manbai, yoki “aksiyadorlashtirish” usuli orqali “jalb qilingan mablag’lar” manbai yuzaga kelishini keltirib o’tishimiz mumkin.
Investorning o’z moliyaviy resurslari:
Бозор иқтисодиёти шароитида инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз молиявий маблағлари аҳамияти каттадир. Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида агар инвестиция харажатларини молиялаштиришнинг умумий ҳажмида корхона ўз маблағлари ҳиссаси 60 фоиз ва ундан юқори улушга эришса, бундай хўжаликларда ўзини-ўзи молиялаштириш даражаси юқори ҳисобланади. Айни вақтда, бозор иқтисодиётига хос бўлган иқтисодий эркинлик ўзини-ўзи молиялаштиришни билдиради. Бу тор маънода корхонанинг ички пул манбалари ҳисобидан бўлишини билдирса, кенг маънода, бундан ташқари қарз олиш ҳисобидан ўз молиявий ресурсларини кўпайтириш демакдир. Мазкур тамойил корхона инвестицияларини тақсимланмаган фойда ва амортизация ажратмалари ҳисобидан амалга оширишини билдиради.
Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling