Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Инвестиция лойиҳасининг қалтисликларини аналитик холда
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қалтисликлардан қочиш. 2. Қалтисликни тахмин қилиш. 3.Бизнес режада қалтисликни олдини олиш усулидан
Инвестиция лойиҳасининг қалтисликларини аналитик холда
қуйидагича жадвалда ҳам аниқ кўрсатиш мумкин: Қалтисликлар Профилактика тадбирлари 1 Табий офат (ер қимирлаш, ёнғин, сув тошқинлари) Суғурталаш 2 Учинчи шахснинг ноқонуний ҳаракатлари Суғурталаш 3 Харидорларнинг харид қобилиятларини пасайиб кетиши Маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, харажатларни камайтириш ва сифатни талаб доирасида сақлаш 4 Бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бермаслик Номалум бутловчи қисм етказиб берувчилар билан шартномаларни чеклаш 5 Номақул рақобат Пухта ўйланган реклама, тижорат сирларини сақлашни кучайтириш Ушбу қалтисликларни келиб чиқиш манбаълари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: 146 I. Маълумотларни етарли даражада эмаслиги II. Маркетинг тадқиқотини малакасиз ташкилот штказганлиги III. Рақобатчиларни етарли даражада баҳолай олмаганлиги IV. Шу маҳсулотга талабни пасайиб кетиши V. Форс мажор қалтислиги VI. Юқори инфляция Ушбу муаммолар ва қалтисликларни ҳал қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш бизнес режада назарда тутилиши керак. Барча керакли маълумотларга эга бўлиш Пул оқимларини қатъий назорат қилиш Қисқа муддатли ҳаракат дастурлари. Стратегик ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Бозорни муттасил назорат қилиш ва ўрганиб бориш Қалтисликларни тарқатиш Юқори аниқликда мақсад сари ҳаракат қилиш Шундай қилиб бизнес режада қалтисликни олдини олиш ва самарали бошқариш аниқ ва ишонарли ифодаланган бўлиши керак XIV БОБ бўйича қисқача хулосалар 1. Инвестиция лойиҳалари учун қалтислик – бу лойиҳаларда кўзда тутилган мақсадларга эришмаслик эҳтимолидир. Бунинг натижасида инвесторларнинг лойиҳани молиялаштиришга бўлган қизиқиши пасаяди ёки лойиҳа умуман қизиқтирмай қолиши мумкин. 2. Фирмада рўй бериши мумкин бўлган қалтисликлар турли хил, лекин асосан уларнинг икки тури кўрилади: Молиявий қалтисликлар. Инвестицияга киритилган молиявий активларни ўз вақтида ва кутилган миқдорда қайтиб келмаслиги. Натижада фойда нормасини камайиши, кредитларни қайтиб келиши муаммолари пайдо бўлади. Фирма хўжалик фаолияти билан боғлиқ қалтисликлар. Мисол учун: лойиҳа бошқарувида уқувсизлик ва малакасизлик. 3. Қалтисликларни бошқаришнинг кўп қўлланиладиган аниқ усуллари қуйидагилар: 147 Қалтисликдан қочиш ёки инкор қилиш (Риск авоиданcе). Компаниялар ишида қочиш мумкин бўлмаган катта қалтисликлар мавжуд бўлади. Бундай қалтисликларни бироз камайтириш мумкин, аммо бу уларнинг таъсир кучини камайтирмайди. Қалтисни ўзига олиш (Риск ассумптион). Унинг моҳияти – зарарларни хусусий молиявий имкониятлар асосида қоплашдир. Қалтисликни олдини олиш (Лосс превентион). Бу усулда улар юзага келиши еҳтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлар қилинади. Зарарни камайтириш (Лосс редуcтион). Бу усулнинг моҳияти зарарларни камайтиришга қаратилган. Суғурталаш (Инcуранcе). Бу усул қалтислик бошқарувида энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Ўз-ўзини суғурта қилиш (Селф-инсуранcе) усули яъни зарарларни қоплашга қаратилган шахсий суурта фондларини тузишга қаратилган. Қалтисликни бошқага ўтказиш (Риск трансфер) усули шуни англатадики фирма ўзидаги еҳтимолий қалтислик, зарарни бошқа фирмага ўтказади. 4. Қалтислик лойиҳаларни баҳолашда дисконтлаш даражаси оширилади, яъни ҳақиқий фоиз ставкасига «қалтис учун мукофот» ҳам қўшилади. Бизнес режани тузишда қалтисликларни аниқлаб уларни бошқариш усулларини ҳам ишонарли кўрсатиб бериш зарур. Қалтисликларни бошқришда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин. 1. Қалтисликлардан қочиш. 2. Қалтисликни тахмин қилиш. 3.Бизнес режада қалтисликни олдини олиш усулидан Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling