Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Бозорни ўрганиш ва таҳли қилиш


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

Бозорни ўрганиш ва таҳли қилиш 
Бозор ва маркетинг хар қандай кичик ва микрофирмалар учун ҳал 
қилувчи ролни ўйнайди. Ҳар қандай янги маҳсулот ёки технология 
харидорига эга бўлмаса, у сотилмаса уни ишлаб чиқариш 
фойдасиздир. Бозорни таҳлил қилиш замонавий ҳар қандай 
корхонанинг асосий муаммоларидан биридир. 
Маркетинг тадқиқоти ва маркетинг режасини тузиш бизнес режанинг 
мураккаб ва масулиятли қисмидир. Маркетинг режасига, энг аввало
ўзингиз жуда пухта ишонишингиз ва сўнгра банк-молия институти ва 
инвесторларни ишонтиришингиз керак. Асосий жавоб бўлиб сиз 
ишлаб чиқараётган маҳсулотга бозор ва ҳаридорлар мавжуд, 
уларнинг тўлов қобилиятлари етарли даражада эканлиги ва 
маҳсулотни сотилиши реал бўлиши керак. Агар бизнес режа пухта ва 
реал рақамларга таянса, унинг амалга оширилиши ҳам реал бўлади. 
Бироқ кўп ҳолларда бизнес лойиҳаларнинг касотга учраши уларнинг 
маркетинг режасидаги камчиликлар билан боғлиқ бўлади. Бундай 
муаммо ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам тез-тез учраб туради. 
Сиз ишлаб чиқарадиган товарга бозор мавжуд ва унинг ҳажми сиз 
режалаштираётган ишлаб чиқариш қувватларидан каттароқ бўлиши 
керак. Маркетинг режасини тузишда сиз кўплаб маркетинг 
материаллари, 
маълумотлари, 
рақобатчилар, 
товарингизни 
устуворлиги каби кўплаб масалаларни умумлаштиришингиз ва 
таҳлил қилишингиз шарт. 
Оддий маркетинг тадқиқоти жараёни 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Сизни бизнесингизга керак бўлган маркетинг маълумотларини 
аниқлаш. Шу маълумотларни қидириш, таҳлил қилиш, хулосалар 
чиқариш, корхонангиз фойдасига шу маълумотларни ишлатиш чора 
тадбирларини ишлаб чиқариш. Биринчи галда сизнинг товарингизни 
ким сотиб олади? Харидорлар ким? Бозордаги сизнинг улушингиз 
қанча фоиз (дона? сўм?). Сўнгра маҳсулот ишлаб чиқаришни башорат 


77 
(прогноз) қилиш, уни сотиш бозорини аниқлаш, харидорларни аниқ 
билиш, уларни нима учун сотиб олиши сабабларини билиш
келгусидаги 3-5 йилликда қанча сотиб олишини ҳисоб-китоб қилиш 
зарур бўлади. Бундай маркетинг тадқиқоти босқичма-босқич амалга 
оширилади ва маркетинг режаси прогноз қилинади. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling