Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Инвестиция лойиҳаларининг амал қилиш
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
7.3. Инвестиция лойиҳаларининг амал қилиш
муддатларидаги фарқлар Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашда дисконтлаш ставкасини танлашдан ташқари лойиҳаларни амал қилиш муддати хам таъсир кўрсатади. Масалан: транспорт фирмаси ишлатилган ва яна уч- турт йил хизмат қилиши мумкин бўлган ёки 8-10 йил хизмат қиладиган янги автомобилларни сотиб олиши мумкин. Инвестиция ресурслари чексиз қайта инвестицияланган шароитда Лойиҳаларини NPVга кўра тафсифлаш шароитида бундай зарурат юзага келади. Буни тушуниш учун транспорт фирмаси бўйича мисолга қайтамиз. Маълумки, фирма тўрт йил хизмат қиладиган ёки тўққиз йил хизмат қиладиган янги автомобилларни сотиб олиши мумкин. NPVга кўра лойиҳаларни оддий танлаб олиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, лойиҳаларнинг амал қилиш муддати турлича (тўрт йилдан сўнг фирма ески машиналарни ҳисобдан чиқариб, бошқаларини сотиб олади деб кўзда тутилган). Бунинг устига бу муддатлар каррали эмас. Шу сабаб ҳисоб-китобларни таққослашни таъминлаш учун бу икки лойиҳани бир хил хизмат даврга келтириб олишимиз керак. Чунки, айнан шу муддат инвестицияланган активлар икки лойиҳа бўйича тэнг хизмат муддатини ўтаб бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳисоб-китоблар узоққа чўзилади. Шу сабаб, бу муаммони ечиш учун соддалаштиришнинг қулай воситаси еквивалентли аннуитетдан фойдаланиш керак. Бу усул баъзида NPVни йиллик ҳисоблаш деб ҳам айтилади.(21-формула): ЕА=АNPV АNPV ( инглизча- anualised net present value) Бундай соддалаштиришда таққосланаётган лойиҳаларда калтислик даражаси бир хил бўлгандагина юл куйилади. ЕА ни топиш усули NPVни ҳисоблаш ҳисоблаш усулига мувофиқ эмас. У NPVни максималлашган инвестиция лойиҳасини танлашни осонлаштиради холос. Еквивалент аннуитет – даражали, яъни унификация қилинган аннуитет бўлиб, баҳоланаётган лойиҳа билан бир хил давомийликка ва бу лойиҳадаги NPV билан бир хил жорий қийматга эга. Бундай 108 аннуитетни ҳисоблаш формуласи қуйидаги кўринишга эга: ( 22- формула): ЕА =NPV/ PVA1 n,к Бу формуладан фойдаланишда PVA1n,к бўйича ҳисобланган жадвалдан фойдаланиш тавсия этилади. Унда бир бирлик валютанинг n-йилдаги ва к- фоиз ставкасидаги қиймати кўрсатиб берилган. Бундан ҳам тезкон варианти компютер дастурлари орқали ҳисоблаш бўлиб у амалиётда кўпроқ қўлланилади. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling