Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


VII БОБ. РАҚОБАТЛАШУВЧИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

VII БОБ. РАҚОБАТЛАШУВЧИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
7.1. Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча 
Инвестициялар 
мақбуллигини 
асослашда 
қўлланиладиган 
кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади. Барча 
мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-
кам учрайдиган ҳолдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиҳаснинг 
ўзи бир кўрсаткич (масалан -IRR) бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча 
миқдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда таҳлилий 
маълумотлар зиддиятли бўлган ҳолатларда (айниқса рақобатлашувчи 
инвестициялар шароитида) қандай қилиб инвестицион қарорлар қабул 
қилиш тўрисида фикр юритамиз. Мисол учун бинони иситиш тизимини 
турли вариантлардаги иситиш воситалари билан ҳал қилиш мумкин 
(мисол газ, кўмир ва мазут). 
Инвестиция Лойиҳалари ўртасида рақобат икки сабабга кўра юзага 
келади: 
Биринчидан, ноиқтисодий ҳарактердаги сабабларга кўра икки 
лойиҳа бир-бирини инкор етади. Юк ташиш автомобили 5 ва 10 
тонналик бўлиб, агар 5 тонналик машина олинса у 10 тонналик юк 
ташиши фаолиятини ҳам олиб боради. Асосий масала унинг инвестиция 
харажатлари (сотиб олиш ва эксплуатация қилиш харажатларига 
боғлиқ). 
Иккинчидан, 
бюджетнинг 
чекланганлиги 
сабабли 
ҳам 
инвестициялар ўзаро рақобатлашувчи бўлиши мумкин. Мисол учун 
эски автомашинани капитал таъмирлаш керакми ёки янгисини сотиб 
олиш самаралими? 
7.2. Муқобил инвестициялар. 
Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил 
вариантлари мавжуд бўлган ҳолда ёки қандайдир чекланган ресурснинг 
(пул маблағларидан ташқари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро 
инкор этувчи ёки муқобил бўлиши мумкин. 
Масалан: «Узсаноатқурилишбанк» ўз филиалларининг компъютер 
техникаси билан таъминлаш вазифасини ҳал етаётганида, унга турли 
фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини 
таклиф қилишган. Тошкент универмаги учун унинг биносини турли 
фирмаларга ижарага бериш тўрисидаги таклиф ҳам ўзаро инкор 
қилувчи лойиҳаларга мисол бўлади. Ресурслар чекланганлиги билан 
боғлиқ кўпгина иқтисодий масалалар сингари муқобил инвестиция 
лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси ҳам чекланган вақт давомида 
рўй беради, яъни шу вақт давомида ресурсларнинг этишмовчилиги 
муаммосини ҳам хал этиш керак. Масалан: ишлаб чиқариш корхонаси 


107 
олдида ёки бир цехдаги ускуналарни янгилаш еки янги цех қуриш 
лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси шу давр ичида бирданига 
икки лойиҳани молиялаштириш имконияти юқлиги туфайли юзага 
келади. Қуйидаги мисолда муқобил инвестициялардан бирини танлаш 
жараёнида рўй берадиган муаммоларни кўриб чиқамиз.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling