Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019


Харажатларга кўра самарадорликни баҳолаш усули


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/112
Sana01.04.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1318767
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   112
Bog'liq
М.Қосимов-2

7.4. Харажатларга кўра самарадорликни баҳолаш усули. 
Амалиётда пул тушумларини таъминламайдиган лойиҳаларни 
баҳолашга дуч келишимиз мумкин. Масалан, хизмат биносини ёритиш 
учун кундузги ёритиш лампаларидан ёки бошқа турдаги ёритиш 
воситаларидан бирини танлаш вазифаси турганда шундай ҳолат юзага 
келади. Бунда фирма маълум бир вақт давомида кам харажат талаб 
етадиган ёритиш лойиҳасини танлайди. 
Агар биз турли хизмат даврларига эга лойиҳаларга дуч келсак, 
ҳамда баҳоланаётган фаолиятни давом еттириш учун қайта молиялаш 
кўзда тутилса, юқорида кўриб чиқилган еквивалент аннуитетни 
аниқлаш усулидан фойдаланилади. Бунда еквивалент аннуитет – ЕАС-
йиллик еквивалент харажатлар деб аталади. 
7.5. Ускуналарни таъмирлаш ёки алмаштириш 
ҳақидаги қарорларни асослаш 
Бир-бирини сиқиб чиқарадиган инвестиция лойиҳаларидан бирини 
танлашдаги муҳим ҳолат, мавжуд асбоб-ускунани ремонт қилиш 
керакми ёки уни янгилаш керакми деган саволга жавоб топишдир. Агар 
фирма асбоб-ускуналарни ремонт қилса бу янги сотиб олишдан кўра 
кам пул чиқимини таъминлайди, лекин шуни унутмаслик керакки, эски 
асбоб-ускуналарнинг яроқлилик муддати янгилариникидан кам бўлади. 
Бундай ҳолда авваламбор ремонт қилишга мўлжалланган асбоб-
ускуналар қанақа харажатларни талаб қилишини аниқлаб олиш керак. 
Бу харажатларга ремонт сарфлари билан бирга эски ускуналарни 
сотишдан келиши мумкин бўлган бой берилган фойда, яъни ликвидация 
қиймати хам киритилади. Таҳлилни эквивалент аннуитет ёки йиллик 
эквивалент харажатларни таққослаш асосида олиб бориш мумкин. 
Мисол учун эски совуқхонами ёки янгиси? Шу каби мисолларни 
амалиётда тез-тез учратиб турамиз ва юқоридаги методологиядан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.


109 
VII БОБ бўйича қисқача хулосалар 
 
1. Инвестицияларнинг самарали вариантлари ичидан рақобат 
юзага келади, яъни қайси вариантдаги инвестиция харажатлари 
инвесторлар кутаётган натижани беради?- деган саволга жавоб 
олиш демакдир. 
2. Рақобатлашувчи 
инвестициялар 
(яъни 
инвестиция 
лойиҳалари)нинг вужудга келишига икки сабаб мавжуд. 
А) Иқтисодий асослар ва сабаблар 
Б) Ноиқтисодий асослар ва сабаблар
3. Муқобил 
инвестиция лойиҳалари ва уларнинг ичидан 
самаралисини саралаб олиш таҳлилнинг бир қисмидир.
4. Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш жараёнида, муқобил 
вариантлар ўртасида, инвестиция лойиҳаларининг ҳаёт даври 
турлича бўлиши кўп учрайди. Бу ҳолда турли ҳаёт циклига эга 
инвестиция лойиҳаларини бир ҳил ҳаёт даврига келтириб олиш 
шарт. Акс ҳолда уларнинг асосий баҳоловчи кўрсаткичларини 
таққослаб хулоса чиқариб бўлмайди. 
5. Турли ҳаёт даврига эга бўлган инвестиция лойиҳаларини 
қиёсий таққослаган вақтимизда оддий ва унификация қилинган 
аннуитетлардан фойдаланиш мумкин. Унификацияланган 
аннуитет ҳисоб китобларни содда ва тез ҳисоблаш 
имкониятини беради 
6. Бюджет ташкилотлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотларида 
ҳам инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилади ва амалга 
оширилади. Бироқ уларда инвестициянинг тижорат мақсадлари 
бўлмайди. Шунинг учун минимал инвестиция харажатлари 
билан лойиҳа мақсадига эришиш талаб этилади. 
7. Инвестиция лойиҳаларидан яна бир туркуми инвестиция 
харажатларни минимумлаштиришга қаратилган ёндашувни 
қўллашга қаратилган. 
8. Инвесторлар 
ва лойиҳа бошқаруви нуқтаи назаридан 
инвестиция лойиҳаларининг рақобатлашуви ижобий ҳолат деб 
қаратилади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling