Инвестиция лойиҳалар таҳлили. (Дарслик). Т., Тдиу, 2019
Download 1.66 Mb. Pdf ko'rish
|
М.Қосимов-2
NPV
70 (0,15-0,04)-510 70 0,11-510 636,4-510 126,4 млн.сўм. Инвестициялар самарадорлигини NPV асосида аниқлаш усули кенг тарқалганига сабаб бу кўрсаткичнинг дастлабки шарт- шароитлар турли комбинацияларида барқарор, ўзгармай туришидир. NPV инвестициялашнинг ушбу варианти фирма бойлиги ўсишига олиб келадими, деган саволга жавоб берса-да, бундай ўсишнинг нисбий ўлчамлари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Бундай маълумот эса инвестор учун жуда зарур. Бу камчиликни тўлдириш учун бошқа бир кўрсаткич инвестициялар рентабеллигини ҳисоблаш усулидан фойдаланилади. Инвестиция рентабеллиги РI (ингл. profitability index) қилинган ҳар бир сўм инвестицияга қандай даражада фойда олинганлигини, ёки инвестор бойлиги қанчага кўпайганини ифодалайдиган кўрсаткичдир. Кўпинча, фойда меъёри, дейиладиган бу кўрсаткични қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин (15-формула): o I / n 1 t t k 1 t CF PI Бунда: I0 – дастлабки инвестиция суммаси; CF – пул тушумлари; t – давр. Агар «узоқ муддатли харажатлар - узоқ муддатли тушумлар» ҳолати бўлса бунда формула қуйидаги шаклга эга бўлади(16- формула): n 1 t t k 1 t I / n 1 t t k 1 t CF PI Олдинги мисолга (модалар уйи) қайтиб лойиҳанинг рентабеллик даражасини аниқлаймиз: PI 100 * 6.1446 500 1.23 123фоиз яъни лойиҳа учун сарф этилган ҳар бир сўм 0,23 сўм соф жорий даромад олиб келмоқда. 17-формула (IRR)дан кўриниб турибдики, унда соф жорий қийматнинг икки томони – даромад ва инвестиция томони ўзаро таққосланади. Агар дисконтнинг қандайдир даражасида лойиҳанинг рентабеллиги бирга тенг бўлса, у ҳолда келтирилган 51 инвестиция харажатлари келтирилган даромадларга, тенг бўлади ва лойиҳанинг соф келтирилган дисконтланган даромади нолга тенг бўлади. Агар NPV мусбат бўлса, PI албатта 1 дан катта бўлади. Демак, PI 1 дан катта бўлса, инвестициялар самарали ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, PI инвестицияларнинг мутлақ самарадорлиги кўрсаткичи бўлиши билан бирга инвестиция лойиҳаларини яна икки жиҳатдан туриб баҳолаш имконини беради. Биринчидан, бу кўрсаткич ёрдамида лойиҳанинг барқарорлиги даражасини текшириб кўриш мумкин. Яъни PI қанча катта бўлса, лойиҳанинг мустаҳкамлиги (барқарорлиги даражаси) шунча катта бўлади. Бундай лойиҳа шароитлар ўзгариши таъсирида дарҳол фойда келтирмайдиган лойиҳага айланиб қолмайди. Иккинчидан, PI мутахассисларга турли инвестицияларни уларнинг самаралилиги нуқтаи назаридан таққослаш имконини беради. Ички фойда меъёри (ингл. Internal rate of return-IRR) – даромадлиликнинг шундай меъёрики, унда пул тушумларининг дисконтланган қиймати пул чиқимларининг дисконтланган қийматига тенг бўлади. Бошқача қилиб айтганда, IRR лойиҳа бўйича инвестициялашдан олинган соф тушумларнинг дисконтланган қиймати инвестицияларнинг дисконтланган қийматига тенг бўлишини таъминловчи коэффициентдир. Уни ҳисоблаш учун соф жорий қийматни ҳисоблашда қўлланиладиган формулалар қўлланилади. Аммо бунда берилган минимал фоиз меъёрида (дисконт ставкасида) пул оқимларини дисконтлаш ўрнига фоиз меъёри (дисконт)нинг NPV ни нолга тенг бўлишини таъминловчи миқдори топилади. Шундай қилиб, IRR – дисконт коэффициентининг шундай миқдорики, бунда NPV 0 га тенг бўлади. Буни графикда қуйидагича тасвирлаш мумкин: NPV нинг дисконтлаш коэффициентига боғлиқлиги графиги. + - NPV IIR k 0 52 Юқоридаги графикдан куриниб турибдики, IRR дисконтлаш коэффи-циентининг шундай миқдорики, унда NPV горизонтал ўқни кесиб ўтади, яъни нолга тенг бўлади. Иқтисодий адабиётда ички фойда меъёрини ички даромад меъёри, қоплаш коэффициенти ёки самараси, баъзида эса капитал қўйилмалар самараси, деб ҳам аталади. IRR ни ҳисоблаш усули NPV ни ҳисоблаш усули сингари дисконтлаш консепциясига асосланади. IRR миқдо-рини икки усулда топиш мумкин: Биринчи усулда соф жорий қийматни ҳисоблаш формуласида NPV миқдори нолга тенглаштириб олиниб, дисконлаш коэффициенти ҳисоблаб топилади. Яъни қуйидаги формулалардаги k миқдори топилади (17, 18 –формулалар). o I n t t k t CF 1 1 0 n t t k t I n t t k t CF 1 1 1 1 0 Бу формулалар ёрдамида аниқ жавоб олиш қийин. Олинган натижалар маълум даражада тақрибий бўлади. Ички фойда меъёрини топиш учун «синов ва хато» усулидан фойдаланилади, яъни формулага дисконтнинг анча катта ва кичик миқдорлари берилиб олинган натижа солиштирилади. Агар олинган натижалардан бири нолга яқинроқ бўлса, бунга сабаб бўлган дисконт ставкасига яқин миқдорлар берилиб, формула, натижа токи нолга максимал даражада яқинлашмагунча ечилади. Иккинчи усулда IRR миқдорини топиш учун келтириш коэффициентлари жадвалларидан фойдаланилади. Мисол: Айтайлик, транспорт фирмаси 40 млн. сўмга юк ташиш машинасини сотиб олмоқчи. Уни эксплуатация қилиш 20 йил давомида йилига 3,2 млн. сум пул тушумларини келтириши кутилмоқда. Пул тушумлари йил охирида бўлади деб ҳисобласак, аннуитет ҳолатига дуч келамиз. Download 1.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling